Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг қазосини ҳеч бир рад қилувчи рад қила олмайди | Ақийда дарслари (293-дарс)

19:00 / 09 сентябрь 729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَهُوَ مُتَعَالٍ عَنِ الْأَضْدَادِ وَالْأَنْدَادِ.

У Зот зидлардан ва тенгдошлардан олийдир.

Шарҳ: Зид – мухолиф дегани, тенгдош – ўхшаш дегани. Аллоҳга мухолифлик қилувчи ҳам, ўхшаш ҳам йўқ. Аввал таъкидланганидек, У Зот нимани хоҳласа бўлади. Нимани хоҳламаса бўлмайди.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ

«Бас, билиб туриб, Аллоҳга тенгдошлар қилманг» (Бақара сураси, 22-оят).

ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» (Ихлос сураси, 4-оят).

Ушбу ақийдада мўътазилийларнинг, банда ўз феълини ўзи яратади, деган даъволарига раддия бор. Чунки банда Аллоҳ таолога мухолиф бўлса, Унга зид бўлиб қолади. Агар мувофиқ бўлса, Унга ўхшаш бўлиб қолади. Аллоҳ таоло улар айтаётган нарсалардан олийдир.

لَا رَادَّ لِقَضَائِهِ، وَلَا مُعَقِّبَ لِحُكْمِهِ، وَلَا غَالِبَ لِأَمْرِهِ.

У Зотнинг қазосини рад қилувчи, ҳукмини ортга сурувчи ва амридан ғолиб келувчи йўқ.

Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг қазосини ҳеч бир рад қилувчи рад қила олмайди. Унинг ҳукмини ҳеч ким ёки ҳеч нарса ортга сура олмайди. Унинг қазосини ҳеч ким ёки ҳеч нарса бекор қила олмайди. Ҳеч ким ёки ҳеч нарса Унинг амридан ғолиб кела олмайди. Балки У Зотнинг Ўзи унинг амридан ғолибдир. У Зот яккаю ягонадир, қаҳҳордир. Хоҳлаганича ҳукм қиладир.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

«Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас. Нимани ушлаб қолса, Ундан кейин уни қўйиб юборувчи бўлмас» (Фотир сураси, 2-оят).

«Сўнгра муддатни тугал қилган Зотдир. Белгиланган муддат эса Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак қилмоқдасиз» (Анъом сураси, 2-оят).

«Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқдир. У ўта тез ҳисоб қилувчидир» (Раъд сураси, 41-оят).

«Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 3-оят).

آمَنَّا بِذَلِكَ كُلِّهِ، وَأَيْقَنَّا أَنَّ كُلًّا مِنْ عِنْدِهِ.

Ушбуларнинг барчасига иймон келтирдик ва албатта, барчаси Унинг хузуридан, деб қаттиқ ишондик.

Шарҳ: Яъни юқорида ўтган нарсаларнинг барчасига иймон келтирдик. Борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг ҳузуридан, Унинг қазои қадари, иродаси, хоҳиши ва вужудга келтириши ила пайдо бўлган, деб қаттиқ ишондик.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир:

«Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт!» (Нисо сураси, 78-оят).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз..Лавҳ,дан мурод Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. .Қалам,дан давоми...

4907 15:00 / 09.03.2020
Уламолар бу хусусда бир неча хил гап айтганлар. Энг кучли ва тўғри гапга биноан, гуноҳи кабира ndash ҳадд жазосига лойиқ, яъни шариатда жазоси белгилаб қўйилган гуноҳ давоми...

7523 13:40 / 03.06.2019
.Мўъжиза, сўзи луғатда .ожиз қолдирувчи, деган маънони англатади. Яъни, мўъжиза нарсани бошқалар қилишдан ожиз қоладилар. Истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг изни ила давоми...

4538 22:51 / 02.12.2016
...Агар баъзи суфийлар даъво қилганларидек, шайхларга байъат қилишнинг ҳукми худди Қуръони каримда ва суннати мутоҳҳарада келган байъатнинг айни ўзи бўладиган давоми...

6027 05:00 / 03.12.2016