Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ширкнинг шаръий тушунчаси | Ақийда дарслари (279-дарс)

19:00 / 27 май 1115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Деҳлавийнинг «Ал-Фавзул Кабир» асарида ширкнинг таърифи борасида қуйидагилар келтирилган:

Ширк – Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага нисбат беришдир. Масалан, бирорта инсон ҳақида оламда «Бўл!» дейиш билан бўладиган ирода ила тасарруф қилади деб;

ёки ҳис қилиш аъзолари, ақл, ваҳий, илҳом ва шунга ўхшашлар билан касб қилинмайдиган зотий илмга эга деб;

ёки беморга шифо беради деб; бировни лаънатласа ёки ундан норози бўлса, бемор, фақир, бадбахт бўлиб қолади, раҳматини кўрсатса, ўша раҳмат туфайли бой, соғ, бахтиёр бўлиб қолади деб эътиқод қилишдир.

Жоҳилият мушриклари жисмларни яратишда ва буюк ишларни қилишда Аллоҳга ўзгани шерик қилишмас эди. («Ал-Фавзул Кабир», 4-бет).

Ширкнинг шаръий тушунчаси

Билингки, ширкнинг юқоридаги уч таърифи, аслини олганда, унинг шаръий таърифи ва баёни эмас. Балки улар ширкка келтирилган мисоллардир. Чунки ширк фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифат ва ишлардагина бўлмайди. Балки гоҳида Аллоҳ таолонинг зотида, гоҳида сифатларида, гоҳида исмларида, гоҳида ишларида, гоҳида ҳукмларида бўлади. Бунга тавҳиднинг таърифида ишора қилган эдик.

Ширкнинг шаръий тушунчаси – беш ишдан бирида махлуқни Роббил оламийнга тенглаштиришдир. Яъни Аллоҳ таолонинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шериги бор, деб эътиқод қилишдир.

Аллоҳ таборака ва таоло Шуаро сурасида мушрикларнинг қиёмат куни қиладиган эътирофлари ҳақида ҳикоя қилиб дейди:

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

«Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз. Чунки сизларни оламлар Роббига тенглаштирар эдик» (Шуаро сураси, 97-98-оятлар).

Демак, мазкур беш ишдан қай бирида бўлса ҳам, бошқани Роббил оламийнга тенглаштириш ширкдир. (Муфтий Аъзамнинг «Маоруфил Қуръон» китобидан).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
5. Аллоҳ таоло Фотир сурасида .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот давоми...

2642 19:00 / 24.08.2022
Инсон ўзини бахтсаодатга элтадиган илммаърифатга эга бўлиш учун аввало, ўзидаги илммаърифат ҳосил қилиш воситалари ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши керак. давоми...

2693 14:46 / 15.10.2018
Билингки, агар вожибул вужуднинг яъни Аллоҳнинг тавҳидига инкор қилиб бўлмайдиган ақлий далиллар қоим бўлган бўлса ҳам, шаръан вожиб бўлган, динда мўътабар давоми...

1422 19:00 / 29 апрель
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам .Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. То Аллоҳнинг давоми...

5585 18:37 / 02.12.2016