Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақоид илми турли асрларда турлича номлар билан танилган | Ақийда дарслари (264-дарс)

19:00 / 12 февраль 1672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. «Фиқҳул Акбар».

Бу илмнинг энг қадимги номларидан бири «Фиқҳул Акбар» илмидир. Бу номни берган киши имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидирлар (ҳижрий 150 санада вафот этган). У киши ақоид бўйича бир китоб имло қилиб, уни «Фиқҳул Акбар» деб номлаганлар. Бу китоб чоп қилиниб, у ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ўрганилади. Аммо асрдош ҳанафийлар бу китобни билсалар ҳам, эътироф этмайдилар. Уларнинг баъзи ақоидлари бу китобга хилоф ва зиддир.

Бу илмнинг мазкур ном билан аталишининг сабаби, ақоид фиқҳ ва унинг турларининг асосидир[1].

2. «Илмул Калом».

Бу исм ақийда илмининг энг машҳур исмидир. Бу исм ўзидан олдинги исм – «Фиқҳул Акбар» исми билан бир асрда, яъни иккинчи ҳижрий асрда зоҳир бўлган кўринади. Чунки бу исм имом Абу Ҳанифадан, имом Моликдан (ҳижрий 78 санада вафот этган), имом Шофеъийдан (ҳижрий 204 санада вафот этган) ва бошқалардан ривоят қилинган. Чунки улар Илми Калом ва мутакаллимларга тегишли ҳукмлар ҳақида баҳс юритганлар. («Ишоратул Маром», 28-29-бетлар).

Бу исмнинг ишлатилишига сабаб шуки, эътиқодий баҳсларнинг энг машҳури, эътиқод масалаларининг баҳс қилувчилар ўртасида энг кўп низоларга сабаб бўлгани, ихтилофлар келтириб чиқаргани Аллоҳнинг каломи ҳақидаги масаладир.

3. «Илму усулид-дин».

Яъни Ислом шариати ва диндан олинган эътиқодий ҳукмларни баҳс қилувчи илм дегани. Чунки бу илм асл бўлиб, бошқа диний илмлар унга эргашади.

Бу ном ҳам иккинчи ҳижрий асрда Аллоҳ таолонинг

ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ

«Унинг асли собитдир. Фаръи (шохлари) эса осмонда» (Иброҳим сураси, 24-оят) оятига асосланиб, шаръий ҳукмлар аслларга ва фаръларга тақсим қилинганидан кейин келиб чиққан.

Бу исмни биринчи бўлиб ишлатган шахс имом Абул Ҳасан Ашъарийдир. У киши ўз китобини «Ал-Ибона ан усулид Дияна» деб номлаган. Кейин эса Абдул Қоҳир Бағдодий Ашъарий (ҳижрий 429 санада вафот этган.) ўз китобини «Усулуд дин» деб номлаган. Ундан олдин эса Лолкоий ўз китобини «Усулус Сунна» деб номлаган (ҳижрий 418 санада вафот этган.) Шундан кейин бу исм машҳур бўлиб кетган.

4. «Илмул Ақоид».

Бу исм ўзидан олдинги исмлардан кейинроқ, тўртинчи ҳижрий асрда пайдо бўлган. Ақоид фалсафа билан, нақлий ақийдалар ақлийлари билан аралашиб кетганидан кейин, салафи солиҳнинг холис ақийдасини кейингиларнинг фалсафа аралашган, ақлий таъвилларга қоришган ақийдасидан ажратиш учун ушбу исмни ишлатишга ҳожат тушган. Имом Таҳовий ҳам ўз рисоласини «Ал-Ақийда» деб номлаган, кейин одамлар «Ат-Таҳовия» сўзини қўшганлар, шундай қилиб «Ал-Ақийдатут Таҳовия» бўлиб қолган.

5. «Илмут-тавҳид вас-сифат».

Бу исмни тўққизинчи ҳижрий аср ва ундан бир оз олдинги қадимий манбаларда учратамиз. Тафтазоний ўзининг «Ақоиди Насафия»га ёзган шарҳи муқаддимасида, «Ат-Тавзийҳ» китобига ёзган «Ат-Талвийҳ» номли ҳошиясида ушбу исмни ишлатган. Тафтазоний бу исмни ишлатиш сабабини баён қилиб: «Сифат ҳақидаги баҳслар илми каломнинг энг машҳур баҳсларидан ва энг шарафли ғояларидан бири бўлгани учун ҳамда ўша илоҳий сифатлар ичида тавҳиднинг аҳамияти зўр бўлгани учун ушбу «Илмут-тавҳид вас-сифат» номи ишлатилиши маъқул», дейдилар.

6. «Илмут-тавҳид».

Аслини олганда, тавҳид фақат илоҳий сифатлардан бири бўлибгина қолмай, балки Аллоҳга лойиқ бўлган ва Аллоҳнинг зотида Ундан бошқага лойиқ бўлмаган барча сифатларнинг баёнидир. У Ислом миллатининг шиоридир. Ислом у билан танилгандир ва бошқа бутун дунё динларидан имтиёзли бўлгандир.

Бу илмнинг энг машҳур ва энг шарафли баҳси Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти бўлгани учун зарурий ақийдалар илми шу ном билан аталган. Бу исм ўнинчи ҳижрий асрдан кейин кенг тарқалди. Мисол учун, ажойиб тафсир соҳиби Қосимий «Далоилут-тавҳид»ни ёзди.

7. «Илмун-назари вал-истидлол».

Буни Тафтазоний ўзининг «Ақоиди Насафия» китобига ёзган шарҳи муқаддимасида зикр қилган.

«Назар» – нарсалар ҳақида фикр қилишдир. Яъни талаб қилинган мажҳул нарсага етишиш учун зеҳндаги маълум ишларни тартибга солишдир.

«Истидлол» – бир нарсани исбот ёки йўқ қилиш учун далил излашдир. Мутааххир калом уламоларининг кўп баҳслари соф назарий, ақлий бўлибгина қолмай, балки жадалий ва қаноатлантирувчи бўлиб, фақат назар ва истидлолдан кейингина идрок қилиш мумкин бўлгани учун бу илмни «Илмун-назари вал-истидлол» деб номлаганлар.

Назарий баҳсларнинг аҳамияти ва уни мутааххир калом уламоларида кенг кўламда тарқалиши ақоид илмининг барчасига ном бўлишига сабаб бўлди. Бу бир бутун нарсани уни энг муҳим бўлаги билан аташ қабилига кўрадир.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

[1] Аслида «фиқҳ» сўзи бир нарсани нозик-нозик жойларигача аниқ ва тўлиқ фаҳмлашни англатади. Намоз, рўза, олди-сотди, бошқа муаммолар каби амалий-шаръий ҳукмларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илмга фиқҳ деб аталади. Шаръий ақийдавий аҳкомларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илмга эса «Фиқҳул Акбар» – катта фиқҳ деб айтилади. Чунки шу илм билинмаса, уни тушуниб етилмаса, қилинган амаллар ҳам муроддагидек бўлмайди. Шунинг учун ҳам амалий фиқҳ – кичик фиқҳ, ақийдавий фиқҳ – катта фиқҳ ҳисобланади.


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
7. Жинлар ҳам қиёмат куни маҳшаргоҳга тўпланадилар, амаллари ҳисобкитоб қилинади ва савоб ёки азоб берилади.Аллоҳ таоло Анъом сурасида давоми...

2554 00:00 / 23.11.2022
.Қиёмат, сўзининг маъноси тик туришдир. Ўша кунда ҳамма гўридан тик туриб, тирилиши учун қиёмат шу ном билан номланган. Қиёматнинг бундан бошқа .ҳисоб куни,, .охират давоми...

2147 19:00 / 10.05.2023
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган давоми...

3462 15:00 / 10.05.2021
Аллоҳ таоло .Бас, Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтондан унинг шарридан паноҳ сўрагин,, деган Наҳл сураси, 98оят.Яна бошқа бир оятда .Қуръон давоми...

6533 13:59 / 11.03.2019