Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (207-дарс) Жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқми? (олтинчи мақола)

19:00 / 12.12.2022 2353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قَالَ عَبْدُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اقْتُلُوا الْحَيَّاتِ كُلَّهَا إِلاَّ الْجَانَّ اْلأَبْيَضَ الَّذِي كَأَنَّهُ قَضِيبُ فِضَّةٍ.

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди:

«Илонларнинг ҳаммасини, худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқасини ўлдиринглар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ривоятда васф қилинган худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илон мусулмон жин эканлигида шубҳа йўқ экан. Яъни уйдаги илон оппоқ бўлиб, букилмасдан, тўғри юрса, у илон эмас, мўмин-мусулмон жин бўлиши аниқ экан. Шунинг учун уни ўлдириш мутлақо мумкин эмас экан.

Уйларда учровчи илонларга қилинадиган муносабатлар ҳақидаги ривоятларни жамлаб, хулоса чиқарадиган бўлсак, бу муносабатлар уч хил бўлар экан:

1. Тўғри юрадиган оппоқ илонга тегиш керак эмас.

2. Думи кесик ва ортида икки қора чизиғи бор илонларни дарҳол ўлдириш керак.

3. Бошқа турдаги илонларни олдин уч марта огоҳлантириб, яна уйда пайдо бўлса, кейин ўлдириш керак.

Уйдан бошқа жойда кўринган ҳар қандай илонни ўлдирса бўлади.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда:

«Илонларнинг барчасини ўлдиринг! Ким уларнинг ўч олишидан қўрқса, мендан эмас», дейилган.
Бу ривоятни бизнинг диёрларимизда ҳам, илон нима қилиб бўлса ҳам ўчини олар эмиш, деган хурофотлар борлигидан келтириб қўйдик.

Хулоса тариқасида айтиш лозимки, бир вақтлар ушбу гапларга ўхшаш гап-сўзларни бидъат-хурофот, илмсизлик ва бошқа турли сифатлар билан сифатлаб, масхара қилинар эди. Кейинчалик эса ўша масхара қилувчи тарафлар ўзлари ҳақиқий хурофотларни: космосдан келган келгиндилар, барабашкалар, учар ликопчалар ва бошқа-бошқаларни гапириб, дунёни хурофотга тўлдириб ташладилар.

12. Жинларнинг одамлар жисмига таъсири борми?

Баъзи бир ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, дейди уламоларимиз. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, васвасага учганларига, хаёлида турли салбий ҳолатларни ўйлаб юрганларига, жинлардан ёрдам сўраганларига, Аллоҳ таолонинг зикридан ва Қуръони Карим тиловатидан ғофил бўлганларига, жинлардан сақланиш учун ўқилиши лозим бўлган дуоларни ўқимай юрганларига тегишлари мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга жинлардан қандай сақланиш мумкинлигини ўргатганлар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб, тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб: «Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим.

«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди. Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда, Пайғамбар алайҳиссалом:

«Ҳой Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот алайҳиссалом:
«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У келиб, яна егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва: «Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим.

«Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди. Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда, Пайғамбар алайҳиссалом:

«Ҳой Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилувди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. Ул зот алайҳиссалом:

«Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва: «Энди уч марта бўлди, сени албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар «қайтиб келмайман», деб яна келасан», дедим. «Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди у.

«Қандай сўзлар?» дедим.

«Кўрпангга кириб ётганингда, «Оятул курсий»ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди.

Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом:

«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди», дедилар ва: «Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни биласанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар. «Йўқ», дедим. У зот алайҳиссалом:

«У шайтондир», дедилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Фалақ ва Наас сураларини ўқиб, дам солиб юриш ҳақида кўплаб ривоятлар ворид бўлган. Наас сурасининг ўзида жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш очиқ-ойдин айтилган.

وَعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ قَالَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон халога кирсалар, «Аллоҳумма! Аъуузу бика минал хубуси вал хобааиси», дер эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, сендан эркагу урғочи ифлослардан (яъни шайтонлардан) паноҳ тилайман». Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар.

Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шулки, одатда хало жойида Аллоҳнинг номи зикр этилмагани учун, эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳдан паноҳ сўрамай кирган одамга зарар етказишлари мумкин.

Шунинг учун ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.


«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарни бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. давоми...

4971 23:51 / 02.12.2016
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга ўзимдан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди Менга бир ойлик давоми...

3765 19:00 / 14.06.2022
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари .Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса давоми...

2788 19:00 / 06.12.2021
У халойиқни халқ қилганидан бошлаб .Холиқ, исмини олгани йўқ. Мавжудотни пайдо қилганидан бошлаб .Бориъ, исмини олгани йўқ.Бу жумла ўтган маънога мисол тариқасида давоми...

4006 17:39 / 25.11.2019
Аудиолар

133140 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53487 14:35 / 11.08.2021