Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 12 жумадул аввал | 2024 йил 14 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Набий алайҳиссаллом тақводорларнинг пешвосидирлар | Ақийда дарслари (297-дарс)

19:00 / 07 октябрь 404 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَإِمَامُ الْأَتْقِيَاءِ.

Ва тақводорларнинг имомидирлар.

Шарҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тақводорларнинг пешвосидирлар. Ким тақводорликни хоҳласа, фақат у киши соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш билангина етишади.

Имом – ортидан бошқалар эргашадиган шахс деганидар. Бас, тақводорлар У киши соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашадилар. У киши иқтидо учун юборилганлар. Ким у кишига эргашса, иқтидо қилса, тақводорлардан бўлади.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир:

ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ

«Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир» (Оли Имрон сураси, 31-оят).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يَكُونَ هَوَاهُ تَبَعًا لِمَا جِئْتُ بِهِ». (أَخْرَجَهُ الْحَكِيمُ وَالْخَطِيبُ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا).

Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сиздан ҳеч ким, токи ҳовои нафси мен келтирган нарсага тобе бўлмагунча, ҳаргиз мўмин бўла олмайди», деган ҳадислари (Ҳаким ва Хотиб Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган).

وَسَيِّدُ الْمُرْسَلِينَ.

Ва пайғамбарларнинг саййидидирлар.

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма набийлар ва расуллардан кўра афзал ва шарафлидирлар.

Қуйидаги ҳадиси шарифлар бунга далилдир:

قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахсман. Биринчи шафоат сўровчиман. Биринчи шафоат қилинувчиман», деган сўзлари (Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي أَوَّلِ حَدِيثِ الشَّفَاعَةِ: «أَنَا سَيِّدُ النَّاسِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» (أَخْرَجَهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва шафоат ҳадисининг аввалидаги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни мен одамларнинг улуғидирман», деган сўзлари (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Аҳмад ва Ибн Абу Шайба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ اصْطَفَى كِنَانَةَ مِنْ وَلَدِ إِسْمَاعِيلَ، وَاصْطَفَى قُرَيْشًا مِنْ كِنَانَةَ، وَاصْطَفَى مِنْ قُرَيْشٍ بَنِي هَاشِمٍ، وَاصْطَفَانِي مِنْ بَنِي هَاشِمٍ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الْأَسْقَعِ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ Исмоилнинг авлодидан Кинона(қабиласи)ни танлаб олди. Кинонадан Қурайшни танлаб олди. Қурайшдан Бану Ҳошимни танлаб олди. Бану Ҳошимдан мени танлаб олди», деган сўзлари (Муслим ва Термизий Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Мазкур ҳадисларнинг мазмунига қуйидаги ҳадиснинг мазмуни зоҳиран зид келади:

قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تُفَضِّلُونِي عَلَى مُوسَى، فَإِنَّ النَّاسَ يُصْعَقُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَأَكُونُ أَوَّلَ مَنْ يُفِيقُ، فَأَجِدُ مُوسَى بَاطِشًا بِسَاقِ الْعَرْشِ، فَلَا أَدْرِي هَلْ أَفَاقَ قَبْلِي، أَوْ كَانَ مِمَّنِ اسْتَثْنَى اللهُ؟» (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени Мусодан афзал кўрманглар. Чунки қиёмат куни одамлар ҳушларига келганларида мен энг аввал ўзига келган шахс бўламан. Ўшанда Мусони Аршнинг тиргагидан ушлаб турган ҳолида кўраман. У мендан олдин ўзига келганми ёки Аллоҳ истисно қилганларданми, билмайман», дедилар».

(Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу гаплари билан «Фахр эмас-ку, мен одам боласининг саййидидирман», (Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган) деган гапларини қандай қилиб жамлаш мумкин?»

Жавоб шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мени Мусодан афзал кўрманглар», деган гапларининг сабаби бўлган. Бир яҳудий: «Йўқ! Мусони башарият устидан танлаб олган зот билан қасамки», деганида, бир мусулмон унга бир тарсаки уриб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда туриб шу гапни айтасанми?! деган. Шунда ҳалиги яҳудий келиб, ўзига тарсаки урган кишидан шикоят қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапни айтганлар. Чунки ҳамият, тарафкашлик ва ҳавойи нафсни афзал кўриш қоралангандир. Аллоҳ бундай фахрланишни ҳаром қилган. Аслида эса пайғамбарларнинг бир-бирларидан афзалликлари Қуръони Каримда ҳам собитдир.

Аллоҳ таоло дейди:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ

«Ана ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик» (Бақара сураси, 253-оят).

ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ

«Батаҳқиқ, баъзи набийларни баъзиларидан афзал қилдик» (Исро сураси, 55-оят).

Демак, шундан фахр ёки камситиш юзасидан афзал қилиш қоралангани тушуниб олинади.

قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تُخَيِّرُوا بَيْنَ الأَنْبِيَاءِ». (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Анбиёларнинг бирларини бирларидан афзал қилманглар», (Бухорий ва Муслим Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган) деган сўзлари ҳам шундай тушунилади.

Имом Таҳовий «Шарҳи Маъонил Осор» асарида қуйидагича жавоб берганлар: «Аввалги икки ҳадисдаги қайтариқда хос равишда афзал қилиш назарда тутилган. Яъни, баъзи пайғамбарларни бошқаларидан айнан исмини айтиб, фалончи пистончидан афзал, дейилмайди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фахр эмас-ку, мен одам боласининг саййидиман», дейишлари муайян бир пайғамбардан афзалликни кўрсатмайди.

Баъзилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени Юнус ибн Маттодан афзал кўрманглар», деганлар», дейишади. Аммо ҳеч ким худди шу ибора билан эътимодли китобларнинг бирортасида ҳам ривоят қилмаган. Бироқ «Саҳиҳи Бухорий»да «Ҳеч бир бандага «Мен Юнус ибн Маттодан яхшиман», дейиш тўғри келмайди», деган жумла келган. Кўриниб турибдики, бунда мусулмонларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Юнус алайҳиссаломдан афзал қўйишларини ман қилиш йўқдир. Балки бунда мусулмонлар оммасидан бирортаси ҳам «Юнус алайҳиссалом ғазабланиб, қавмини ташлаб, денгизга қараб жўнаб кетворганлар. Охир-оқибат балиқнинг қорнига тушганлар», деб, ўзини Юнус алайҳиссаломдан устун қўйиши мумкин эмаслиги маъноси бор. Баъзи одамлар (мен ундай қилганим йўқ, демак,) Юнус алайҳиссаломдан яхшироқман, деган хаёлга бориши мумкин. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир бандага «Мен Юнус ибн Маттодан яхшиман», дейиш тўғри келмайди», деганлар. Яъни Юнус алайҳиссаломдан мазкур иш воқе бўлса ҳам, у кишининг мартабасига авом мусулмонлар эришолмайдилар. Агар улар авлиё, тақводор ва солиҳ одамлар бўлишса ҳам. Чунки набий бўлмаган одам набийдан афзал бўлиш у ёқда турсин, набий мартабасига ҳеч қачон ета олмайди.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар сен Аллоҳни дунёда ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўрсанг, синовларга тайёр тур. Бу маҳаббатнинг мукофоти жуда катта, лекин унга ўзини ҳақлигини исбот қила олган давоми...

4912 16:45 / 05.06.2018
Аллоҳ таоло .Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир. Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар,, дейилур. Уларнинг дилларидаги ғиллиғиштларни чиқариб давоми...

5870 21:51 / 01.12.2016
Аллоҳнинг каломи Қуръонни қабул қилиб олиб, кишиларга етказиш ва уни татбиқ қилиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг бош мўъжизаларидир.Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ давоми...

5069 15:23 / 03.08.2020
Тилшунос уламоларИсмсанаИловаАбу Ҳасан Журжонийҳ.392м.1002Абдулқоҳир Журжонийҳ.471м.1078Балоғат фани асосчиси.Хатиб Қазвинийҳ.739м.1338.АлИйдоҳ фи ъулумилбалоғоҳ, давоми...

2021 14:00 / 02.09.2021
Аудиолар

134345 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54665 14:35 / 11.08.2021