Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Пайғамбар алайҳиссаломнинг бандаликлари энг шарафли камолот эканлигига далил | Ақийда дарслари (295-дарс)

19:00 / 23 сентябрь 747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки, махлуқнинг камолоти – унинг Аллоҳга бўлган бандалигини юзага чиқаришидадир. Банда бандаликни юзага чиқаришни қанчалик зиёда қилса, унинг камолоти шунчалик зиёда бўлади, даражаси шунчалик юксалади. Чунки фаришталар шаънида қуйидаги оят келган:

ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ

«Йўқ! Икром этилган бандалардирлар» (Анбиё сураси, 26-оят).

Аллоҳ таоло Ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламни энг шарафли мақомларда «банда» деб номлаган. Исронинг зикрида бундай дейди:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ

«Ўз бандасини кечаси... сайр қилдирган Зот покдир» (Исро сураси, 1-оят).

Шунингдек, бошқа оятларда:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ

«Ва албатта, Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганда...» (Жин сураси, 19-оят).

ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ

  «Ва бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, ваҳий қилди» (Нажм сураси, 10-оят).

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ

«Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз...» (Бақара сураси, 23-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига ташаҳҳудда:

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу» дейишни ўргатганлар, бунга амр қилганлар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига далил:

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ

«Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган» (Оли Имрон сураси, 144-оят).

ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ

«Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли...» (Фатҳ сураси, 29-оят).

ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ

«...ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага иймон келтирганлар – ҳолбуки, у Роббларидан келган ҳақдир...» (Муҳаммад сураси, 2-оят).

ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ

«Ўта ҳикматли Қуръон ила қасам. Албатта, сен расуллардандирсан. Тўғри йўлдасан» (Ёсин сураси, 2-4-оятлар).

 

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Курси эса Аршдан бошқа нарсадир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади .Курсиси осмонлару ерни қамраган, 255оят. Одатда, курси мулкка далолат қилади. давоми...

1428 19:00 / 18.10.2023
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши хутба қилаётиб .Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг .Албатта, аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани давоми...

4766 19:09 / 02.12.2016
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМутакаббир.Мутакаббир, исмининг маъноси кибриёси ва улуғлиги беҳад деганидир. У Зотнинг олдида бошқалар қул бўлиб туради. У Зот ҳар бир давоми...

12832 08:22 / 20.04.2017
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари .Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса давоми...

2865 19:00 / 06.12.2021