Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (23-дарс). Қуръони карим Аллоҳнинг каломи, маънан азалийдир

13:00 / 04.03.2019 6162 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу сифат Аллоҳ таолонинг зотида азалдан қоим бир сифат бўлиб, у билан У Зот амр қилувчи, наҳий қилувчи ва хабар берувчидир. У Зот у ила Ўз расулларига Қуръон, Таврот ва Инжил каби ваҳийларини билдирган.

Бу сифатнинг Аллоҳ таолода собитлигига Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан далиллар бор.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди», деган (164-оят).

Аллоҳ таоло Тавба сурасида:

ﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮ ﯯ

«Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин», деган (6-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло билан гаплашганлари кўплаб саҳиҳ ҳадисларда келган.

Араб тилида икки нарсага «калом» дейилади.

Биринчиси: ичида пайдо бўлган гапни лафзлар билан ифода қилиш «калом» дейилади.

Иккинчиси: гапириш учун ичида тайёрлаб қўйилган маъно ҳам «калом» дейилади.

Мисол учун, «Менинг сенга айтадиган гапим бор», дейилади. Ҳали айтилмаган бўлса ҳам, уни «калом» дейилаверади.

Аллоҳ таолонинг калом сифати ақийда илмида чуқур ўрганилган масалалардан биридир. Деярли ҳар бир ақийда китобида бу масалага алоҳида эътибор берилгандир.

Жумладан, «Шарҳи Ақийдатут-Таҳовия» китобида бу ҳақда қуйидагилар айтилади:

«Ва албатта, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Қуръон У Зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди. У Зот уни Ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди. Мўминлар уни ана шу ҳолда «ҳақ» деб тасдиқ қилдилар ва уни «ҳақиқатда Аллоҳнинг каломи» деб қаттиқ ишондилар. У одамларнинг каломига ўхшаб, махлуқ эмасдир.

Ким уни эшитса-ю, башарнинг каломи, деб даъво қилса, батаҳқиқ, кофир бўлар. Батаҳқиқ, ундай одамларни Аллоҳ мазаммат қилган, айблаган ва унга дўзах ила дўқ урган.

Аллоҳ: «Тезда уни сақарга (дўзахга) киритаман», деган (Муддассир сураси, 26-оят).

«Қачонки Аллоҳ «Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас» деган кимсага сақар (дўзах) билан дўқ урганидан кейин, билиб, қаттиқ ишондикки, албатта, у башар Холиқининг сўзидир. Башарнинг сўзига ўхшамас» (Муддассир сураси, 25-оят).

Шарҳ: Ушбу жумлаларнинг «Ва» сўзи билан бошланиши уларнинг ўзидан олдинги жумлаларга боғланганини билдиради.

«Қуръон У Зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди».

Яъни: Қуръон Аллоҳ таолодан зоҳир бўлган сўздир. Аммо унинг қандай сўзлангани кайфиятини билмаймиз, деган маънодадир.

«Қуръон» аслида масдар, яъни ўзак бўлиб, гоҳида «қироат» маъносини англатади. Аллоҳ таоло:

ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Ва «фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир», деган (Исро сураси, 78-оят).

Фажр вақтида Қуръон қироатига фаришталар шоҳид бўлурлар.

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни овозларингиз ила зийнатланг!» деганлар.

Абу Довуд ривоят қилган.

Яъни «Қуръонни» деганда Қуръон қироати назарда тутилгандир.

Гоҳида эса «Қуръон» дейилганда ўқилган нарса кўзда тутилади.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг давоми...

4013 19:00 / 27.06.2022
Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи қадар масаласида чуқур кетмас эдилар. У киши ўз сафдошлари ва шогирдларини ҳам бу масалада шундоқ эҳтиёт бўлишга чақирар эдилар. давоми...

6911 16:00 / 12.08.2019
Аллоҳ таоло Ғошия сурасида айтади .Ўшал Кунда бир чеҳралар неъматланувчидир, 8оят. Бу чеҳралар бу дунёда иймон, ихлос билан ва ибодат, тақво билан ўтган давоми...

4733 19:00 / 04.09.2023
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳкелишувсиз, давоми...

7370 21:29 / 02.12.2016
Аудиолар

230184 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148762 14:35 / 11.08.2021