Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (110-дарс). Уламоларнинг муташобиҳга муносабатлари тўғрисидаги хулоса

13:00 / 10.11.2020 3560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларнинг аввал ўзимиз ўрганиб ўтган муташобиҳнинг таърифи ва унинг қисмлари ҳақидаги гапларидан бу масалада улар икки гуруҳга тақсимланишлари аён бўлди;

Биринчи гуруҳнинг фикрича, муташобиҳ илмини Аллоҳ Ўзига хос қилиб олган ва халойиқнинг бирортасига билдирмаган нарсадир. Шунинг учун у ҳақда баҳс юритишдан ва муташобиҳ оятларга шўнғишдан сақланиш вожиб бўлади.

Иккинчи гуруҳнинг фикрича, муташобиҳни билиш имкони бор ва уни ўрганиш жоиздир. Чунки Аллоҳ таоло томонидан фаҳмлаб бўлмайдиган хитоб бўлиши ҳикматдан эмас. Шунинг учун ҳам улар юқорида кўриб ўтганимиздек, сураларнинг аввалидаги ҳарфларни ва муташобиҳ сифатларни таъвил қиладилар.

Яна таъкидлашимиз лозимки, таъвил қилиш ёки қилмаслик ҳақида ихтилоф қилинаётган муташобиҳ сўзлар – қиёматнинг қоим бўлиш вақти, Дажжол ва Доббанинг чиқиши ва шунга ўхшаш қиёматнинг аломатлари, охиратнинг аҳвол ва кайфияти, шунингдек, сураларнинг бошидаги ҳарфларга боғлиқ нарсаларда, Аллоҳ таолонинг сифатларида ўхшатишнинг юзага келиши каби таъвил қилинганда ҳам ноаниқлиги кетмайдиган нарсалардадир.

Аммо муташобиҳнинг мазкурлардан бошқа турларини билиш имкони борлиги ва таъвил қилиш жоизлигида хилоф йўқ.

Икки тараф ўз тушунчасининг далили сифатида Қуръони Каримнинг битта оятини келтиради ва ўша оятни ўз тушунчалари асосида тафсир қилади.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ

 

«У сенга Китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар бор – улар Китобнинг аслидир – ва бошқалари муташобиҳлар. Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (7-оят).

Биринчи гуруҳ уламолари ушбу оятдаги «Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас» деган жумлада тўхтайдилар. Шунга биноан, «Илмда мустаҳкам бўлганлар эса…» жумласи янги бошланган жумла бўлади. Шунда маъно «Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар ва уни таъвил қилишга ўтмаслар» бўлади.

Демак, Аллоҳ таоло ушбу оятда муташобиҳга эргашганларни ёмонлади ва уларни тойилиш, ҳақдан бурилиш, фитна қўзиш ҳамда динда залолатга кетиш ила сифатлади. Шу билан бирга, бунда илмни Аллоҳга ҳавола қилганларни, муташобиҳга иймон келтириб, таъвилга ўтмаганларни мақтади.

Уларнинг яна бир далиллари ушбу оятнинг Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қироатларидан келиб чиқадиган маъносидир. У кишининг қироатларига кўра бу оятнинг таржимаси «Унинг таъвили Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг ҳузурида эмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар» шаклида бўлади. Шунда биринчи жумлани иккинчиси билан «вов» боғловчи ҳарфи ила боғлаб бўлмайди. Ҳар икки жумла алоҳида бўлади. 

Биринчи гуруҳ уламолари ўзларининг муташобиҳ бўйича айтган гапларига ҳадиси шарифлардан ҳам далиллар келтирадилар. Мисол учун, улар қуйидаги ҳадисни айтадилар:

صلى الله عليه وسلم:عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: تَلَا رَسُولُ اللهِ

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﮊ

قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «إِذَا رَأَيْتُمْ الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ فَأُولَئِكَ الَّذِينَ سَمَّى اللهُ فَاحْذَرُوهُمْ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «У сенга Китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар бор – улар Китобнинг аслидир – ва бошқалари муташобиҳлар. Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар»ни тиловат қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон ундан муташобиҳ бўлганларига эргашаётганларни кўрсангиз, ана ўшалар Аллоҳ номлаганлардир. Бас, улардан ҳазир бўлинглар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Бу гуруҳдаги уламоларнинг яна бошқа далиллари ҳам бор.

Иккинчи гуруҳдаги уламолар, муташобиҳни билиш имкони бор, дейдилар ва таъвил эшигини очадилар. Улар бунда ҳеч қандай айб йўқ, дейдилар. Улар юқоридаги оятни ҳам ўзларига хос тафсир қиладилар. Уларнинг тушунишларича, оятдаги «Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас» жумласига ундан кейинги «Илмда мустаҳкам бўлганлар» жумласи «вов» ҳарфи ила боғланади. Шунда маъно «Унинг таъвилини Аллоҳ ва илмда мустаҳкам бўлганлар билар. Шу билан бирга, улар: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар» бўлади.

Бу гуруҳдаги уламоларнинг далилларидан яна бири Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг «Мен унинг таъвилини биладиганларданман», деган гапларидир. Худди шу гапни у кишининг шогирдлари Мужоҳид ибн Жабр ҳам айтганлар. У киши Аллоҳ таолонинг «Ва илмда мустаҳкам бўлганлар» деган қавли ҳақида: «Унинг таъвилини билурлар ва «Унга иймон келтирдик», дерлар», деган.

Ушбу фикрни кўпчилик қўллайди. Уларнинг ичида кўпчилик тафсирчилар, усул илми аҳллари, имом Ашъарий ва энг асосийси, Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари бордир.

Таъвилга энг узоқ бўлганлар ҳанбалийлар ва аҳли ҳадислардир. Ривоятларда зикр қилинишича, имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи фақат учта ҳадисни таъвил қилганлар.

Таъвил тарафдорлари ўзларининг мухолифлари айтган гап уларнинг ижтиҳодлари экани, ҳамма юриши лозим бўлган йўл эмаслигини таъкидлаш билан бирга, уларнинг айтганларига раддиялар ҳам берадилар. Уларнинг фикрича, мухолифлар таъвилга келтирган ҳадислардаги огоҳлантириш ва ҳазир бўлишга чақириқлар таъвилни фитна ва диндан адаштириш учун қўллаш каби ишлардан сақланиш борасидадир.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
30. Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят давоми...

3463 05:00 / 23.01.2017
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам давоми...

3531 05:00 / 19.01.2017
14. Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга давоми...

5298 05:00 / 23.01.2017
55. Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

4756 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

135061 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55339 14:35 / 11.08.2021