Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 рабиъул аввал | 2025 йил 12 сентябрь, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (76-дарс). Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун ҳаракат қилиш зарур

14:00 / 10.03.2020 6431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳалимий шундай дейди:

«Ҳар ўн ёки беш оятни ажратувчи белгилар, сураларнинг исмлари ва оятларнинг сонларини Қуръонга ёзиш «Қуръонни холи тутинглар» деган қавлга мувофиқ, макруҳдир. Аммо нуқталар қўйиш жоиз. Чунки уларнинг сурати йўқлиги учун улар сабабли Қуръондан бўлмаган нарсани Қуръон деб гумон қилишнинг эҳтимоли йўқ. Дарҳақиқат, нуқталар қандай ўқишга далолат қилувчи белгилар бўлиб, эҳтиёжи бор кишилар учун уларни қўйишнинг зарари йўқдир».

Нуқталар билан таъширлар (ҳар ўн оятни ажратиш учун қўйиладиган белги) орасида очиқ-ойдин фарқ бўлишига қарамасдан, Қуръонни ўз ҳолича сақлаш тарафдорлари ҳижрий бешинчи асрнинг бошларигача «Қуръон шакллардан холи бўлган мусҳафлардан қироат қилиниши лозим», деб маҳкам туриб олишди. Масалани тор олувчи бу тоифалар «Аломатларнинг барчаси бидъат бўлиб, ҳар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат дўзахда» деган тушунчада эдилар.

Абу Амр Доний мулоҳаза қилганидек, ғариб ишлардан бири – уларнинг баъзилари Қуръонга ҳаракатлар ўрнига нуқталар ишлатишни енгил санашар, лекин айнан ҳаракатлар билан шакл қўйишга қатъий қарши турар эдилар. Ваҳоланки, ўша асрдаги одамларнинг кўпчилиги ҳаракатлар қўйишда ҳеч қандай зарар йўқ, дейишарди.

Абу Амр Донийнинг ўзи Қуръон матнлари билан уларни равшанлаштириш учун қўйилган ҳаракатлар орасида фарқ борлигини эътироф қилади:

«Нуқталарни қора билан ёзиш жоиз эмас. Чунки бунда расми хат суратини ўзгартириб юбориш бор. Яна турли қироатларни битта мусҳафда жамлаш учун турли ранглар билан ёзиш ҳам жоиз эмас. Чунки бу ҳолатда расми хатни ўзгартириб ёки аралаштириб юбориш хатари кўпаяди». Донийнинг фикрича, ҳаракатлар, ташдидлар, танвин, сукун ва мадд қизил, ҳамзалар эса сариқ рангда ёзилиши керак.

Сўнгра одамлар нуқталарни макруҳ, деганларидан кейин, мустаҳаб дейдиган замонлар келди. Ҳаракатлар билан шакл қўйишга эътироз билдирганларидан сўнг бу ишни мустаҳаб, деб қила бошладилар. Авваллари нуқта ва шакллар матнни ўзгартириб юбориши мумкин, деган хавфда бўлган эдилар. Кейин агар нуқта ва шакллар қўйилмаса, жоҳиллар матнларни нотўғри талаффуз қилиб, ўзгартириб юборишади, деган хавфга тушдилар. Қуръон матнини сақлашга бўлган ҳарислик баъзида нуқталар қўйишни макруҳ дейишга, бошқа пайт эса мустаҳаб дейишга асосий сабаб бўлди.

Ҳадис илмида кўплаб машҳур китоблар тасниф қилган, муҳаддисларнинг улуғларидан бўлган Имом Ҳофиз Муҳйиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий шундай дейди:

«Мусҳафга нуқталар ва шакллар қўйиш мустаҳабдир. Чунки бу билан у лаҳн ва ўзгаришдан сақланади. Шаъбий ва Нахаъийнинг нуқталарни макруҳ, дейишлари ўша пайтда матннинг ўзгариб кетишидан қўрққанлари учундир. Дарҳақиқат, бу нарсалар янгилик бўлгани учун мусҳаф ўша хавфдан омондадир. Бу янгиликлар бидъати ҳасаналар жумласидан бўлиб, илмни тасниф қилиш, мадрасалар ва работлар бино қилиш каби бўлиб, улар ман қилинмайди. Валлоҳу Аълам».

Уламолар бошида макруҳ деган, сўнгра бу гапдан тўхтаб, мубоҳ ёки охирида мустаҳаб деган янгиликлар, жумладан, ҳар бир суранинг бошига сарлавҳалар ёзиш, оятлар бошига ажратиб турувчи белгилар қўйиш, Қуръонни жузларга тақсим қилиш, жузларни ҳизбларга ва ҳизбларни рубуъларга бўлиб чиқиш ва шуларнинг барчасига ишора ўлароқ, ўзига хос расмни битиб қўйиш кабилар эди.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим суралари тўрт қисмга бўлинади.1. Тивол Узун суралар.Бу қисмдаги суралар еттита Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф суралари, Анфол билан Тавба давоми...

17815 15:21 / 14.01.2020
Қуръони Карим таълимотларини, Ислом динини бутун дунёга тарқатиш масъулияти уламоларимизни Қуръони Карим маъноларини таржима қилиш масаласини қайта кўриб давоми...

3886 18:00 / 20.07.2021
61. Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотлибуюк бўлди.Осмондаги юлдузларнинг буржларини Аллоҳ яратмаса, ким ярата олар эди давоми...

9829 05:00 / 23.01.2017
тўртинчи мақолаАллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на давоми...

4691 13:30 / 02.06.2020