Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Мусулмон инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида Ислом ҳукми билан иш юритиши керак | Қуръони Карим дарслари (189-дарс)

19:00 / 09 февраль 49 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор».

Ҳа, Қуръони Каримда барча нарсаларнинг ҳукми бордир. Ўша нарсалар ҳақида ҳукмнинг йўл-йўриқлари, қонун-қоидалари бордир.

Мўмин-мусулмон ўз ҳаётининг ҳар бир соҳасида, каттаю кичик ҳар бир ишида фақатгина Ислом шариати ҳукми билан иш юритмоғи ҳам фарз, ҳам қарз.

Мўмин-мусулмонлик даъвосини қилиб туриб, ўз ҳаётидаги бирор нарсада Исломнинг ҳукмидан бошқанинг ҳукми билан иш тутмоқ мутлақо мумкин эмас. Бу нафақат шариатга, Қуръонга ва Суннатга, балки соғлом ақлга ҳам тўғри келмайди.

Хўш, айтинг-чи, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг ҳар бир ишини муқаддас динимиз ҳукмига мос қилиши лозиму лобуд экан, бу мақсадга эришиш учун энг аввал нима қилиш керак? Албатта, аввало ўша ҳукмларни ўрганиш зарур.

«У фосил қилувчидир, ҳазил эмасдир».

Ҳа, содиқул масдуқ сифати соҳиби бўлмиш Муҳаммад ал-Содиқ лақабини олмиш ростгўй Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қавлларида ҳам содиқ-ростгўйдирлар.

Зотан, Роббул оламийннинг Ўзи ҳам «Ториқ» сурасида Каломи Шарифни васф қила туриб:

«Албатта, у (Қуръон) ажрим сўздир. Ва у ҳазил эмасдир», деб марҳамат қилган (13-14-оятлар).

Қуръони Каримнинг фосил қилувчилиги – ажратувчилиги ҳақиқийдир. У ҳар бир нарсани ажратиб-ажратиб кўрсатиб берган. Жумладан, ҳақни ботилдан, яхшини ёмондан, фойдани зарардан, ҳалолни ҳаромдан, савобни гуноҳдан, мўминни кофирдан, мухлисни мунофиқдан ажратиб қўйган. Ана ўша ажримларни, оддий ажрим эмас, илоҳий – Қуръоний ажримларни билиб олишимиз учун Қуръони Каримни яхшилаб, зеҳн ва ихлос ила ўрганмоғимиз зарурдир.

Ҳа, Қуръон ҳазил эмас, Унда бирорта ҳам бефойда, каммаъно, ҳикматсиз сўз йўқ. Қуръони Каримдаги ҳар бир сўз ўта жиддий, ўта фойдали, ўта пурмаъно ва ўта ҳикматлидир. Биз Аллоҳнинг каломини ўрганар эканмиз, ушбу ҳақиқатларни ҳам доимо ёдимизда тутмоғимиз лозим. Ана шунда ўрганаётган нарсамизнинг қадр-қийматини ўз жойига қўйган бўламиз.

«Ким бир жаббордан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ унинг бўйнини синдиради».

Яъни ким бирор томоннинг жабру зулмидан қўрқиб, Қуръони Каримни тарк қилса, Аллоҳ таоло ўша Қуръонни тарк қилувчининг умуртқа поғонасини синдириб, ҳеч нарсага ярамайдиган, қимирламай ётадиган қилиб қўяди.

Бу гап албатта, мажозий маънодаги гапдир. Бирор жаббордан қўрқиб, Қуръонни тарк қилганларнинг белларидаги умуртқа суяклари синиб, ётиб қолмайдилар. Балки улар бу дунёю у дунё ишларида уларни тўғри йўлга бошлаб, белларига қувват бўладиган омилдан ажраган бўладилар.

Майда-чуйда нарсаларни гапириб ўтирмасдан, кўз ўнгимиздаги оламшумул миқёсдаги ҳолатни олайлик. Қуръони Каримга амал қилиб, бутун дунё­га раҳбарлик қилаётган мусулмон уммати аста-секин Қуръон таълимотларидан узоқлашиши оқибатида ўз мавқеини йўқотди. Кейин эса турли жабборлардан, хусусан, ғарблик мустамлакачи жабборлардан қўрқиб, Қуръонни тарк этди.

Шунинг учун Аллоҳ таоло бу умматни жиноятига муносиб равишда жазолаб, умуртқа поғонасини синдирди. Шундан буён бу уммат осмонга қараганича кўзини мўлтиратиб, қимирлай олмай ётибди.

Бу умматнинг сони кўп, бойликлари кўп, дунё­нинг энг қулай ва энг бой ерларига жойлашган, лекин бойликларини бошқалар ташиб кетмоқда. У эса ҳеч нарса қила олмай, ётибди. Хўш, бу оғир дарднинг давоси борми?

Ислом уммати қандай қилиб ўз умуртқа поғонасини қайта ишга тушира олади?

Жавоб битта. Буларнинг ҳаммаси Қуръон билан тузалади. Шунинг учун, азиз ўқувчи, Қуръонни яхшироқ ўрганмоғимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 30-жуз

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Маърифатулқурроилкибро аълаттабақоти валаъсор, ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий .Ғоятунниҳоя фии табақотилқурро, китобларида 3951005 йили давоми...

6732 19:00 / 13.01.2022
.Тафсир, сўзи луғатда .баён қилиш,, .очиб бериш, ва .равшан қилиш, маъноларини англатади.Уламолар истилоҳида бу илм қуйидагича таърифланади.Тафсир ndash Қуръони давоми...

3567 14:00 / 09.03.2021
Одатда, бирор китобни қўлга олганда, унинг исмини ўқиш билан ичида нима ҳақда гап кетиши аниқ бўлади. Бирор маълум нарса ҳақида маълумот олмоқчи бўлган шахс ўша давоми...

9571 09:18 / 04.11.2017
Қуръони Карим суралари тўрт қисмга бўлинади.1. Тивол Узун суралар.Бу қисмдаги суралар еттита Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф суралари, Анфол билан Тавба давоми...

18996 15:21 / 14.01.2020
Аудиолар

229887 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148482 14:35 / 11.08.2021