Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Ҳақ доимо ботил устидан ғолиб бўлади | Қуръони Карим дарслари (177-дарс)

19:00 / 17 ноябрь 665 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасида марҳамат қилади:

«(Бу) Роҳман, Роҳийм томонидан нозил қилингандир. Биладиган қавмлар учун арабий Қуръон ўлароқ оятлари муфассал баён қилинган китобдир. Хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи ўлароқдир. Бас, кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар», деган (2-4-оятлар).

Аллоҳ таолонинг Роҳман ва Раҳим сифатлари ҳақида жуда кўп гапирилди. Бу ерда Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Ўзининг Роҳман ва Раҳийм сифатлари ила нозил қилганини таъкидламоқда.

Ҳа, Аллоҳ таолонинг инсониятга Қуръонни тушириши бир раҳматдир.

Ҳа, Аллоҳ таоло бандаларига раҳми келганидан, улар икки дунё саодатига эришиш йўлини ахтариб, қийналиб юрмасинлар, деб Қуръонни инсон ҳаёти учун бардавом дастур қилиб туширгандир.

Ушбу Китобнинг оятлари Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли, барча одамларга раҳмат ўлароқ нозил бўлгандир.

Бу Қуръон унга ишониб, амал қилганларни нафс балоларию ботил амаллар ёмонлигидан, турли бузуқ фикр ва йўллардан сақлайди. Барча яхшилик, эзгулик ва омонликларга бошлайди.

Бу Китоб:

«Биладиган қавмлар учун арабий Қуръон ўлароқ ‎оятлари муфассал баён қилинган китобдир‎».

Қуръони Карим ўзини, ҳақиқатни биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. Улар бу Китобда ҳар бир нарсани муфассал ҳолида топадилар.

«Хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи ўлароқдир. Бас, ‎кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар».

Шу билан бирга, Қуръони Карим иймон келтириб, солиҳ амал қилувчиларга хушхабар бўлиб туширилган. Куфр келтирганлар ва гуноҳкорларга огоҳлантирувчи ўлароқ нозил қилинган. Инсонлар унинг хушхабарларидан қувониб, огоҳлантиришларидан ҳушёр тортишлари лозим.

Аммо кўпчилик инсонлар Қуръонни хурсанд бўлиб қабул қилиш ўрнига ундан юз ўгирдилар.

«...кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар ‎эшитмаслар ».

Юз ўгиргандан кейин қандай ҳам эшита оладилар?!

Аллоҳ таоло яна:

«Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз», дедилар. Бас, куфр келтирганларга шиддатли азобни албатта ‎тоттирамиз ва уларга қилиб юрган амалларининг энг ёмон жазосини албатта берамиз», деган («Фуссилат» сураси, 26-27-оятлар).

Бу оят кофирларнинг Қуръони Каримга нисбатан муносабатлари юзасидан бир-бирларига берган маслаҳатлари ҳақида хабар бермоқда. Улар бир-бирларига:

«Бу Қуръонга қулоқ солманглар‎...» деганлар.

Чунки қулоқ солса, таъсирланиб, иймонга келиб қолади. Кофирлар шундан қўрқишади. Шунинг учун Аллоҳнинг душманлари бўлган кофирлар ҳатто араб тилини билмайдиган кишиларга ҳам Қуръонни эшиттирмасликка уринадилар.

«...унга халақит беринг...»

Халақит бериш турлича бўлади. Мисол учун, Абу Жаҳл: «Муҳаммад қироат қилган вақтда унинг юзига қараб бақиринглар, токи нима деяётгани билинмасин», деган.

Баъзилари қироат пайтида хуштак ёки қарсак чалган. Баъзилари ўзларича шеър ва балоғатли сўзларни айтиб, кишиларни Қуръондан чалғитишга интилган. Молик ибн Назрга ўхшаганлар Исфандиёр ва Рустамнинг қиссаларини айтганлар. Қадимги кофир ва мушриклар ўз воқеъликларидан келиб чиқиб, Қуръонга халақит беришга уринганлар. Кейинги мушрик ва кофирлар ҳам ўз воқеъликлари даражасида Қуръонга халақит беришга уриниб келдилар ва уринмоқдалар. Лекин ҳаммасининг мақсади бир:

«...шоядки ғолиб бўлсангиз», дедилар».

Аммо кофирлар эмас, доимо Қуръон ғолиб бўлиб келмоқда. Чунки Қуръон ҳақ, кофирлик ботилдир. Ҳақ доимо ботил устидан ғолиб бўлади. Қуръонга қарши чиққан кофирларга Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган азоблар бор.

«Бас, куфр келтирганларга шиддатли азобни албатта ‎‎тоттирамиз ва уларга қилиб юрган амалларининг энг ‎ёмон жазосини албатта берамиз».

Куфр келтирганлар жуда қаттиқ азобга йўлиқадилар. Уларнинг гуноҳлари, ёмон амаллари жазосиз қолмайди. Уларга жуда оғир жазо берилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
30. Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят давоми...

3971 05:00 / 23.01.2017
Имом Забон ибн Алоъ ибн Аммор ибн Урён Мозаний Басрий. У киши ҳижрий 68 санада туғилиб, 154 санада вафот этган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ва бошқалардан ҳадис давоми...

6021 15:00 / 15.12.2020
29. Йўқ Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди Ва уларга нусрат бергувчилар давоми...

5248 05:00 / 23.01.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг бир неча турлари борлигини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг барчаси ҳам Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ давоми...

8969 14:15 / 19.10.2018
Аудиолар

211328 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130593 14:35 / 11.08.2021