Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (87-дарс). Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши

13:30 / 26.05.2020 3724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

Учинчи қисм

Қуръон оятларининг ҳукми насх бўлиб, тиловати боқий қолиши.

Бунда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бир оятни нозил қилиб, маълум шаръий ҳукмни жорий қилади. Унга мусулмонлар бир муддат амал қиладилар. Кейин ўша оятнинг ҳукмига амал қилиш тўхтатилади. Аммо оятнинг ўзи Қуръони Каримда тураверади. Мусулмонлар уларнинг ҳукмига амал қилмасалар ҳам, тиловат қилаверадилар. Мазкур оятнинг тиловати ибодат ҳисобланаверади.

Қуръони Каримдаги насх тўғрисида сўз кетганда айнан шу қисм ҳақида гапирилган бўлади. Насх ҳақида собит бўлган нарса шудир. Қуръони Каримдаги носих ва мансух ҳақида сўз кетганда ҳам, китоблар ёзилганда ҳам худди шу қисм эътиборга олинган бўлади.

Ушбу қисмдаги насх тўғрисида уламоларнинг тутган йўллари уч хил бўлган:

Биринчи йўл – Қуръонда насх йўқ, деганларнинг йўли.

Бу гап Абу Муслим Асфиҳонийнинг сўзи бўлиб, унинг айтишича, насх ақлий жиҳатдан жоиз бўлса ҳам, шариатда йўқдир. Бу мазҳаб асоссиз ва муросасиз бўлгани учун унга ҳеч ким эътибор қилмаган. Абу Муслим Асфиҳоний яҳудийларга ўхшаб насхни инкор қилгани учун, уламолар уни танқид қилганлар ва унинг гапларига кучли раддияларни берганлар.

Иккинчи йўл – насх масаласида муболағага кетган тоифаларнинг йўли.

Бу йўлни тутганлар Қуръони Каримдаги насх масаласини кенг олиб, илмий таянчга асосланмай иш кўриб, аслида насх бўлмаган оятларни ҳам насх бўлди, дея ҳукм чиқариб, насх бўлган оятларнинг сонини ҳаддан зиёд кўпайтириб юборганлар. Бу ҳақиқатни қуйидаги жадвалдан билиб олиш қийин эмас;

1. Имом Абдурраҳмон ибн Алий ибн Жавзий – 274 та оятни мансух деган.

2. Имом Абулқосим Ҳиббатуллоҳ ибн Салома – 235 та оятни мансух деган.

3. Имом Муҳаммад ибн Баракот ибн Ҳилол – 220 та оятни мансух деган.

4. Имом Маръий ибн Юсуф Мақдисий – 218 та оятни мансух деган.

5. Муҳаммад ибн Ҳазм Зоҳирий – 214 та оятни мансух деган.

6. Имом Абдуллоҳ ибн Атийя Ажҳурий – 213 та оятни мансух деган.

7. Имом Ибн Хузайма Форсий – 202 та оятни мансух деган.

8. Имом Абу Жаъфар Наҳҳос – 138 та оятни мансух деган.

9. Имом Абдулқоҳир Бағдодий – 66 та оятни мансух деган.

10. Имом Абдурраҳмон Суютий – 20 та оятни мансух деган.

Ушбу рақамлардан уламолар насх қилинган оятларни аниқлашда катта ихтилоф қилганлари очиқ-ойдин кўриниб турибди. Уларнинг ичида энг ози – имом Абдурраҳмон Суютийнинг ҳисобини ҳам муҳаққиқ уламолар кўп, деганлар. Ўз-ўзидан «Баъзи уламоларнинг насх бўлган оятлар сонини бунчалик кўпайтириб юборишларига нима сабаб бўлган?» деган савол пайдо бўлади. Бу ҳақли саволнинг жавоби қуйидагича:

1.Уларнинг ўтган даврларда «насх» сўзи ва унинг турланган шакллари хослаш ва шунга ўхшаш маъноларда ҳам кўп ишлатилганлигига эътибор бермасликлари.

Бу ҳақда имом Қуртубий ўз тафсирида қуйидагиларни ёзади: «Олдин ўтганлар маънони кенг олиб, хослашга ҳам «насх» лафзини ишлатганлар».

Насхнинг сонини кўпайтирганлар ўша гапларни ҳам насх деб тушунганлар ва насх қилинган оятларнинг сонини кўпайтириб юборганлар. Шундай қилиб, уларнинг саноғига насх ҳам, хослаш ҳам кириб кетган.

2. Бирор сабабга кўра шариатга киритилиб, сабаби йўқолганидан кейин амалдан қолган нарсаларни ҳам насх деб санаш.

Бунга сабр ва бардошга чақирувчи оятлар жидду жаҳдга амр қилувчи оятлар ила насх бўлган, деб даъво қилиш киради. Аслида эса ундай эмас. Заифлик пайтида доимо сабр-бардошли бўлиш керак. Кези келганда жидду жаҳд қилиш лозим. Иккиси ҳам ўз ўрнида бўлади. Зотан, баъзи оятларнинг ҳукми маълум сабабларга боғланган бўлади. Ўша сабаблар мавжуд бўлса, ҳукм жорий бўлади ва улар йўқолса, ҳукм ҳам амалдан тўхтайди.

3. Исломнинг жоҳилият одатларини ботилга чиқаришини ҳам насх деб ўйлаш насх бўлган оятлар сонининг нотўғри равишда кўпайиб кетишига сабаб бўлган.

Бунга оталарнинг аёлига уйланиш ва опа-сингилни бир вақтда никоҳлаб олишнинг ҳаром қилиниши, талоқнинг сонини учтагача чегаралаш, хотинлар сонининг тўрттага қисқартирилиши каби бир қанча ҳукмлар киради.

Бундай хатоларга йўл қўйиш насхнинг таърифини эсдан чиқариб қўйиш сабабидан келиб чиқади. Аслида эса насх – шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишидир. Бу ерда эса шаръий ҳукм йўқ. Балки жоҳилият одати бор. Бу одатнинг йўқ қилиниши насх деб аталмайди. Балки жоҳилият одатини ботил қилиш дейилади.

4. Истисно қилишни ҳам насх деб ҳисоблаш насх қилинган оятлар сонининг кўпайиб кетишига омил бўлган.

Олдин ўтган кишиларда истиснони ҳам «насх» дейиш одати бўлган. Мисол учун, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг истисно қилинган нарсани ҳам «мансух» – «насх қилинган», дейиш одатлари бўлган. Ўша вақтда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам, у кишининг бу каби сўзларини эшитганлар ҳам гап нимада эканини яхши билганлар. Бу сўзлар мажоз учун ишлатилаётганини, ҳақиқат эмаслигини англаганлар. Аммо замон ўтиши билан баъзи кишилар мажозни ҳақиқат деб тушуниб қолганлар ва насхнинг ададини кўпайтириб юборганлар.

5. Баъзи оятларнинг маъносини жамлаш имкони бўлса-да, уларни бир-бирига қарама-қарши деб гумон қилиш ҳам насх қилинган оятлар сонининг кўпайиб кетишига сабаб бўлган.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад алайҳиссалом фасоҳат ва балоғатда инсоният тарихидаги энг етук шахс бўлсаларда, у кишидан содир бўлган гапларнинг бирортаси Қуръони карим услубига яқин давоми...

6259 15:10 / 07.01.2019
тўртинчи қисмЛафз ва маъно жиҳатидан муташобиҳБу турдаги муташобиҳ икки нав бўлади.Биринчи нави ndash умумийлик ва хосликда турлича бўлиш. Аллоҳ таоло Тавба давоми...

3660 17:33 / 04.08.2020
Сабаби нузулни ифода қилиш бўйича ишлатиладиган таъбирлар ҳам турлича бўлади.Баъзида .Фалон оятнинг сабаби нузули бундай,, дея очиқ айтилади. Унда сабаб аниқ давоми...

4814 17:00 / 26.06.2019
.Улуми Қуръон, мутахассислари Қуръони карим оятларидан қай бири аввал ва қай бири охири нозил бўлгани ҳақида ҳам жиддий изланишлар олиб борганлар. Чунки кўп бор давоми...

7838 19:50 / 29.04.2019
Аудиолар

135062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55340 14:35 / 11.08.2021