1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сен қайси акамсан?

08:00 / 10.11.2020 2196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Муовиянинг эшигига келиб, унинг хизматкорига: «Муовияга айт, туғишган акаси келди», деди. Хизматкор: «Халифанинг сендақа акаси йўқ», деяётган эди, Муовия буни эшитиб қолиб, «Майли, кираверсин», деди. Ҳалиги одам киргач, «Сен қайси акамсан?» деб сўради. «Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг ўғлиман», деди ишшайиб тиланчи. Унинг мақсади халифадан каттароқ бирон нима ундириш эканини билган Муовия: «Унга бир дирҳам бериб юборинглар», деди. Бир дирҳамга қониқмаган тиланчи яна кўпроқ нарсадан умид қилиб, «Ўз жигарингизга, туғишган акангизга бир дирҳамгина берасизми?» деб сўради. Муовия табассум билан: «Агар Одам Ато ва Момо Ҳавводан бўлган ҳар бир акамга пул бераверсам, сенга бундан ҳам кам тегиб қолиши мумкин», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир соҳада бўлганидек, мўмин кишининг ризқ борасида ҳам ўз қараши бўлади. Ризқнинг манбаи қаерда Ризқни ким яратади ва уни махлуқотларга ким етказади Мўмин давоми...

9264 12:10 / 24.04.2019
Валид ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Жобирдан ривоят қилади .Абу Абдурраб Дамашқнинг бойларидан эди. Бир куни у тижорат қилиш учун Озарбайжон томонга йўлга давоми...

2463 11:36 / 28.11.2020
Абдуллоҳ ибн Шавзаб айтади .Сулаймон ҳаж қилди. Умар ибн Абдулазиз ҳам у билан бирга эди. Иккови Тоифга келишганда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Сулаймон давоми...

2138 08:04 / 12.12.2019
Бир неча йилдирки, Рамазон ойи келганда ўзбек халқи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳни ҳар доимгидан ҳам фарқли равишда эсга олиб, у киши давоми...

2532 20:00 / 09.05.2020