Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (7-дарс). Қуръоннинг исмлари

12:01 / 09.11.2018 8448 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Араблар ўз асарларини имкон қадар қисқа, ҳатто бир сўз билан номлаган бўлсалар, Аллоҳ таоло бунга хилоф ўлароқ, Ўзининг ваҳий тўплами учун турли исмларни ихтиёр қилди. Бунда ушбу исмларнинг сирлари ва уларнинг келиб чиқиши эътиборга олинди. Мазкур исмларнинг энг машҳурлари «Қуръон» ва «Китоб»дир.

1. Ислом дастур Китобининг асосий исми «Қуръон»дир. 

«Қуръон» сўзининг луғатдаги маъноси ҳамда уламолар истилоҳидаги таърифини юқорида кўриб ўтдик. Зотан, Аллоҳ таолонинг Ўзи бу мўъжизакор Каломини унинг ўзида «Қуръон» деб атаган.

Аллоҳ азза ва жалла Исро сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (9-оят).

2. Қуръони каримнинг номларидан бири «Китоб»дир.

Бу илоҳий дастурнинг «Китоб» деб номланиши унинг сатрларда жамланганига ишорадир, чунки ҳарфларнинг бир-бирига қўшилиб, жамланиши ва улардан ташкил топган лафзларнинг тартиб билан жойлаштирилишидан ҳосил бўладиган тўпламга «китоб» дейилади.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида марҳамат қилади:

ﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦ

 «Ўз бандасига Китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин» (1-оят).

Оятда «бандаси» деганда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам назарда тутиляпти. «Китоб»дан мурод Қуръони каримдир. 

Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўзининг Муҳаммад алайҳиссаломга туширган ваҳий тўпламини бошқа кўплаб оятларда ҳам «Китоб» деб номлаган. Баъзи оятларда эса ушбу икки исмни бирга зикр қилган.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади:

ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘ

«Алиф лаам ро. Ушбулар Китобнинг ва очиқ-ойдин Қуръоннинг оятларидир» (1-оят).

Аллоҳ таоло яна Намл сурасида бундай дейди:

ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘ

«То син. Ушбулар Қуръоннинг – очиқ-ойдин Китобнинг оятларидир» (1-оят).

Юқоридаги икки оятда Аллоҳ таоло Қуръони каримни «Китоб» ва «Қуръон» деб атамоқда. Аввалгисида «Китоб» исмини, кейингисида «Қуръон» исмини олдин келтирмоқда.

Ушбу илоҳий ваҳийнинг «Китоб» ва «Қуръон» деб номланиши ниҳоятда табиийдир. Зеро, ушбу имтиёз Муҳаммадий ваҳийнинг барча босқичларида – матнларининг сақланишида, таълимотларининг ёд олинишида, сатрларда нақшланиб, қалбларда жамланишида яққол кўринади, намоён бўлади.

Шунга кўра, ушбу икки исм Қуръони Каримнинг бошқа исмларига қараганда кўпроқ ишлатилади.

3. Қуръони Каримнинг номларидан бири «Зикр»дир.

«Зикр» сўзи икки хил маънога эга бўлиб, унинг биринчи маъноси «эслатма», иккинчи маъноси «шараф»дир. Қуръони каримнинг «Зикр» деб номланишида мазкур икки маъно ҳам ўз ифодасини топган.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади:

ﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛ

«Бу Биз нозил қилган муборак эслатмадир» (50-оят).

Биз «эслатма» дея таржима қилган сўз ояти каримада «зикр» деб келган. Ҳа, Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳий зикрдир, бутун оламлар учун ваъз-насиҳат, эслатмадир.

Қуръони карим фақат одамлар учун эмас, балки биз билган ва билмаган барча оламлар учун, масалан, жинлар оламига ҳам эслатмадир. У бутун оламларга иймонни, ихлосни, ибодатни, жаннатни эслатади. У оламларга куфрни, исённи, нифоқни, дўзахни эслатади. У оламларни ваъз-насиҳат йўли билан яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаради.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида бундай дейди:

ﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝ

«Албатта, у (Қуръон) сенга ҳам, қавмингга ҳам шарафдир. Ва албатта сўралурсизлар» (44-оят).

Бу ерда «шараф» дея таржима қилинган калима ояти каримада «зикр» деб айтилган.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло шундай демоқда: 

«Эй Муҳаммад, ҳеч шубҳа йўқки, сенга туширилган Қуръон сен учун, шунингдек, қавминг учун ҳам шон-шарафдир».

Дарҳақиқат, Қуръони карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шону шараф бўлди. Ушбу абадий илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръон у зоти бобаракотнинг зикрларини бутун оламга таратди, миллионлаб инсонлару жинларни у зотга уммат қилди. Сон-саноқсиз мўмин-мусулмонлар томонидан доимий равишда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар айтиб турилишига сабаб бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу Қуръон туфайли инсониятнинг энг намунали вакилига, башариятнинг энг улуғ кишисига айландилар. У зотнинг башарият учун қилган хизматларини дўст ҳам, душман ҳам тан олди. 

Шунингдек, Қуръони карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмларига ҳам шону шараф келтирди. Улар Қуръон уммати сифатида бутун дунёга танилдилар. Қуръонга амал қилиб, дунёнинг пешқадам умматига айландилар. Дунёдаги барча халқлар уларга ҳавас билан қарайдиган бўлди. Дунё тургунча номлари зикр қилинадиган, қиёматгача ҳақларига халқлар дуойи хайрлар, мадҳу олқишлар ўқийдиган бўлди.

4. Қуръони каримнинг номларидан бири «Фурқон»дир.

«Фурқон» лафзи луғатда «фарқловчи», «ажратувчи» деган маъноларни англатади. Қуръон ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни фарқлаб, ажратиб бергани учун шу ном билан ҳам аталган.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида марҳамат қилади:

ﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝ

«Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир»   (1-оят).

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло баракотли ва улуғ Зот. Ана шу беқиёс баракотлилиги, улуғлигининг аломатларидан бири шуки, У Зот бу дунё аҳлига, барча оламларга бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳнинг иқоби ва азобидан огоҳлантирувчи қилиб юборди ҳамда у кишига ҳақдан ботилни фарқлаб берувчи Фурқонни – Қуръонни нозил қилди.

5. Қуръони каримнинг исмларидан бири «Танзил»дир.

Бу лафз «нозил қилинган» – «туширилган» деган маънони англатади. Қуръони каримнинг бундай номланиши унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига нозил қилинган ваҳий тўплами эканидандир. 

Аллоҳ таоло Шуаро сурасида шундай деб марҳамат қилади:

 

ﮓﮔﮕﮖﮗ

«Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир» (192-оят).

Ҳа, Қуръони Карим нозил қилингандир, юқоридан, оламларнинг Робби ҳузуридан тушгандир.

Ушбу исмлар Қуръоннинг энг кўп тарқалган машҳур исмларидир. Лекин баъзилар Қуръон исмларини санаб, бир неча ададга етказишган. Мисол учун, имом Заркаший қози Шайзаладан нақл қилиб, Қуръонга нисбатан эллик бешта исмни зикр қилган. Табиийки, улар исм ва сифатларни аралаштириб келтиришган.

Қуръони каримнинг биз зикр қилгандан ташқари исм ва сифатларига мисол қилиб яна қуйидагиларни келтириш мумкин:

1) «Алий» – Олий:

ﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓ

 «Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, олийдир, ҳикматлидир» (Зухруф сураси, 4-оят).

2) «Мажид» – Улуғвор:

ﯮﯯﯰﯱﯲ

«Йўқ!!! У Қуръони мажиддир» (Буруж сураси, 21-оят).

3) «Азиз» – азиз, ғолиб:

 

 «Албатта, у азиз китобдир» (Фуссилат сураси, 41-оят).

4) «Арабий» – арабча:

 

ﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦ

«Ана шундай қилиб, сенга ... арабча Қуръонни ваҳий қилдик» (Шуро сураси, 7-оят).

Уламоларнинг баъзилари, мисол учун, Ҳарролий Қуръон исмларини тўқсондан ошириб юборган. Қуръони каримни қайси исми билан номлашдан қатъи назар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган, мусҳафларда ёзилган, мутавотир тарзда нақл қилинган, тиловати ибодат бўлган мўъжиза калом кўзда тутилади. 


«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик бу одамни танимайди. Бу киши Мисрнинг кўзга кўринган қориларининг тиловатларини ёзиб олган ва Қуръони Каримнинг овозли шаклини жамлаган инсондир.Бу давоми...

13534 15:00 / 03.01.2022
14. Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга давоми...

5360 05:00 / 23.01.2017
тўртинчи қисмЛафз ва маъно жиҳатидан муташобиҳБу турдаги муташобиҳ икки нав бўлади.Биринчи нави ndash умумийлик ва хосликда турлича бўлиш. Аллоҳ таоло Тавба давоми...

3718 17:33 / 04.08.2020
59. Эй иймон келтирганлар Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва давоми...

9185 05:00 / 23.01.2017