Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (57-дарс). Ҳазрати Абу Бакр даврларида Қуръоннинг жамланиши (олтинчи мақола)

16:05 / 29.10.2019 5618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Муҳосибий «Фаҳмус-сунан» китобида шундай дейди:

«Қуръоннинг ёзилиши янги иш эмас эди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари уни ёзишга буюрар эдилар. Лекин у парчаларда, курак суяги ва хурмо дарахти пўстлоқларида тарқоқ ҳолда эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ушбу тарқоқ ҳолдаги оятларни жамлаб, кўчиришга буюрган, холос. Жамланган Қуръон оятлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларидан топилган варақларга тарқоқ ҳолда ёзилган эди. Бир тўпловчи уни жамлаб, ундан бирор нарса зое бўлмаслиги учун ип билан боғлаб қўйди».

Шу билан Қуръони Карим муҳофазаси учун Ислом уммати амалга оширган муҳим бир иш охирига етди. Ана шу улуғ иш ҳозиргача ўз самарасини бермоқда.

Кези келганда бу борадаги муҳим бир масалани эслаб ўтмоғимиз лозим. Мазкур Қуръони Каримни жамлаш ишини шарқшунослар зулм ва бўҳтон тариқасида «Қуръонни таҳрир қилиш» деб атайдилар. «Таҳрир» дейилганда ёзилган асарни қайта кўриб чиқиб, баъзи сўз ва жумлаларни алмаштириш, баъзиларини олиб ташлаш, баъзиларини янгидан қўшиш, хатоларни тўғрилаш каби ишлар тушунилади. Шунга биноан, ноинсоф «олим»лар «Саҳобалар Аллоҳ таолонинг каломига тузатиш киритганлар», демоқчилар. Бу гап Қуръони Каримга нисбатан бўҳтондан бошқа нарса эмас. Бу илм эмас, балки илмсизликдир. Илмсизлик ҳам эмас, билиб туриб бўҳтон тўқишдир.

Аслида эса кўриб ўтганимиздек, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз даврларида ёзилган-у, турли кишилар қўлида тарқоқ ҳолда турган оят ва сураларни бир жойга тўплаганлар, холос. Улар жамловчи гуруҳ ҳузурига ёзувни келтирган ҳар бир кишиги ўша нарсанинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳ ҳам келтиришини шарт қилиб қўйганлар.

Шундай қилиб, Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфининг ёзилиши ҳам Аллоҳ таоло ирода қилгандек бўлишини таъминлаганлар. Аслида бош­қа кўплаб саҳобалар у ёқда турсин, Зайд ибн Собит ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумога ўхшаш жамлаш гуруҳи аъзоларининг ўзлариёқ Қуръони Каримни сувдек ёд билар эдилар. Лекин уларнинг вазифаси – нима қилиб бўлса ҳам Қуръони Каримни ёзиш эмас, балки Қуръони Каримнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзилган нусхасини ишончли ҳужжат-далиллар асосида жамлаш эди. Бу эҳтиёт чораси учун қилинган иш эди.

Ҳа, Умар розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни ёд олган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзган шахслардан биридирлар. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ҳам машҳур қорилардан ҳамда Қуръоннинг котибларидан эдилар. Жаброил алайҳиссалломга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги марта Қуръонни хатм қилиб берганларида, Зайд розияллоҳу анҳу у зотнинг ёнларида эдилар. Шундай бўлса ҳам, ана шу икки саҳобага «Ёзишни биласизлар, Қуръонни ёдлагансизлар. Иккингиз ўтириб, мусҳафни ёзинглар», дейилмади. Балки бу иш барчанинг иштирокида, кўз ўнгида, гувоҳлар ва далилларни келтириш асосида амалга оширилди. Кўриб ўтганимиздек, гувоҳлар ҳам ўзига хос шартларга жавоб бериши лозим бўлган. Ҳар бир гувоҳ Қуръонни ёдлаганига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитганига яна иккита гувоҳни келтириши шарт бўлган. Оятларни ёзган саҳобалар ҳам уларнинг у зотнинг ҳузурларида ёзилганига икки гувоҳ келтириши шарт қилиб қўйилган. Бу илмий тадқиқот 1400 йил аввал амалга оширилганини ҳисобга оладиган бўлсак, инсоният тарихида бу қадар буюк иш бўлмаган, десак, ҳаққимиз бор.

Ёзилган саҳифалар белидан боғланиб, халифанинг қароргоҳига қўйилди, холос. Уларни ҳеч ким ўқимади ҳам, қайтадан ёзмади ҳам ёки бош­қа бирор иш ҳам қилинмади. Аввалгидек, Қуръони Каримни муҳофаза қилишда ёдлашга эътимод қилиб қолинаверди.

(Тамом)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
78. Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз. Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибмиз.Сўнгра жаҳанам давоми...

5159 05:00 / 23.01.2017
84. Ва Мадянга биродарлари Шуайбни юбордик. У .Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва тортишни камайтирманглар. Албатта, мен давоми...

4760 05:00 / 23.01.2017
тўртинчи мақолаИбн Абу Довуд Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилади.Абу Бакр Умар билан Зайдга .Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг давоми...

5893 16:05 / 15.10.2019
Бу маънодаги далилларни яна бир неча саҳифа давом эттириш мумкин. Аммо мана шу далилларнинг ўзиёқ иймон ва инсофи бор киши учун етарли бўлса керак. Шу билан бирга, давоми...

4255 13:30 / 02.12.2021