Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (22-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

15:10 / 25.02.2019 6000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5. Қуръони каримни шеър, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир деб қилинган даъво.

Баъзи араблар Қуръони каримнинг ҳаётийлигини кўришгач, уни шоирнинг хаёллари, адибнинг маънавий парвози, деган даъволарни ҳам қилишди.

Муҳаммад алайҳиссаломни «сеҳргар» ва «мажнун» деган туҳматлар ривож топмаганидан сўнг мушриклар у зотни «шоир» деб, Қуръонни эса «шеър» деб ҳам туҳмат қилиб кўришди. Бу ҳақда келаси оятларда сўз кетади.

ﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉ ﰊ

«Балки, «(У) шоир, унга ўлим етишини кутамиз», дерлар? Айтгин: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман» (Тур сураси, 30-31-оятлар).

Муҳаммад алайҳиссаломни «шоир» дейиш энг кучсиз туҳматдир. Ул зот умрларида ҳеч қачон шеър айтмаганлар, бинобарин, Қуръони карим шеър эмас. Қуръон, шак-шубҳасиз, илоҳий каломдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг сифати хусусида Ал-Ҳаққо сурасида марҳамат қилади:

ﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸ

«Ва у шоирнинг сўзи эмас. Нақадар оз ишонасизлар-а!» (41-оят).

Қуръони карим шеър эмас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шоир эмаслар. Ушбу улкан маънони яхшилаб тушуниб олиш зарур. Аллоҳ таоло Ёсин сурасида марҳамат қилади:

ﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸ

«Унга шеърни ўргатганимиз йўқ. Бу унинг учун тўғри ҳам келмас. У зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас» (69-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятда мушрикларнинг даъволарига кескин жавоб бермоқда.

«Унга шеърни ўргатганимиз йўқ».

«Сизлар шеър билан Қуръоннинг фарқига бора олмаяпсиз».

Шеър инсоннинг ўз ички кечинмаларини вазнга солиб, байт қилиб айтишидир. Уни хоҳлаган инсон айтиши мумкин. Шеър турли бўлган-бўлмаган гапларни ҳам кўтараверади. Айниқса, арабларда бу нарса машҳур. Улар ҳақиқатни яхшилаб билиб олишлари лозимки, Қуръон Аллоҳ томонидан танлаб олинган етук банда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийдир. У Аллоҳнинг каломидир. Уни ҳеч ким ўзидан чиқариб айта олмайди. Шунинг учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир дейиш мумкин эмас.

«Бу унинг учун тўғри ҳам келмас».

Шоирлик пайғамбарлик мақомига ҳеч мос келмайдиган амалдир. Шунинг учун ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табиатларида шоирлик умуман йўқ эди.

Абу Зуръа Розий қилган ривоятда Шаъбий: «Абдулмутталибдан тарқаган болаларнинг ҳаммаси – эркаги ҳам, аёли ҳам шеър айтар эди, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаганлар», деган.

6. Қуръони каримни коҳинлик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни коҳин деб қилинган даъво.

Коҳин – жинлар билан алоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахс. Арабистон ярим оролида коҳинлик жуда ҳам авж олган эди. Коҳинлар «Руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор», дейишади ва баъзан табиблик даъвосини ҳам қилишади. Коҳинлар ўзларини сирли қилиб кўрсатиш мақсадида ўзгача оҳангда сўзлашишади, ғайритабиий жумлалар тузиб гапиришади. Айниқса, ўша даврда араблар орасида улар катта обрўга эга бўлишган. Фолбинлик эвазига мўмайгина ҳақ ҳам олишган. Бу ҳақ «ҳулванул-каҳин» (коҳиннинг мўмай даромади) деб ном олган.

Душманлар Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам ўша коҳинларга ўхшатдилар. «Бунинг ҳам жинлар билан алоқаси бор, ваҳий дегани шу», дейишди. 

Аллоҳ таоло бу ботил туҳматни рад этиб, Ҳаққо сурасида шундай дейди:

ﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅ

«Ва у фолбиннинг сўзи ҳам эмас. Нақадар оз эслайсизлар! У оламлар Роббидан нозил қилингандир» (42-43-оят).

Тарихда, жумладан, Қуръони карим нозил бўлиб турган даврда ҳам коҳинлик жамият учун бирор манфаат тақдим қила олган эмас. Бирор коҳин инсонларни тўғри йўлга бошлай олган, оқ-қорани танита олган эмас. Одатда коҳинларнинг сўзлари тушунарсиз ғувир-ғувирдан иборат бўлади. Ҳар бир ҳарфи очиқ-равшан, ҳар бир ибораси айни балоғат, ҳар бир жумласи ҳидоят бўлган Қуръони каримни қандай қилиб коҳинлик сўзлари дейиш мумкин?! Агар Қуръондек улуғвор калом коҳинлик билан топиладиган нарса бўлганида, дунёда бундай китоблар кўпайиб кетган бўларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек оқил, доно, хушхулқ ва самимий кишини кўриб-билиб туриб коҳин дейиш ҳам, бўйин товлаш учун айтилган бўҳтондан бошқа нарса эмас.

(давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримнинг асосий эъжози, яъни ожиз қолдириши унинг баёни ndash жумла ва сўз тизимидир. Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ояти, ҳар бир сураси ҳам лафз давоми...

4988 14:00 / 24.07.2019
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар1биринчи мақолаМаълумки, .истиво, сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган .истиво, лафзи ҳақида жуда кўп давоми...

4023 13:06 / 22.09.2020
Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади .Агар сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлсада, мойил бўлишингга оз қолар эди. Шундай бўлган тақдирда давоми...

5973 21:40 / 31.12.2018
Сабаби нузулни билишнинг саҳиҳ нақлдан бошқа йўли йўқдир. . ,. Воҳидий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади.Расулуллоҳ давоми...

5137 15:50 / 18.06.2019