Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (33-дарс). Қуръони карим оятларининг маккий ва маданийга тақсимланиши

14:52 / 14.05.2019 5712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Қуръони карим оятлари маккий ва маданийга тақсимланади. Бу борадаги илм ҳам Қуръон илмларидан бири бўлиб танилган. Уламоларимиз бу илмга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. Бошқа Қуръон илмлари каби, оятларнинг Макка ёки Мадинада нозил бўлганлигини билиш илми ҳам фойда ва ҳикматлардан холи эмас. Улуми Қуръон мутахассислари бу илмнинг ҳикматлари ҳақида жумладан, қуйидагиларни айтганлар:

1. Маккий ва маданий оятлар илми Қуръони карим оятларининг насх қилинмиши ҳамда насх қилувчисини аниқлашда ёрдам беради.

Фараз қилайлик, Қуръони каримда бир мавзуда икки ёки бир неча оят нозил бўлган. Уларнинг бирининг ҳукми иккинчисиникига тўғри келмаяпти. Шундай ҳолатда улардан бири маккий, бошқаси маданий экани билинса, маданийси насх қилувчи, маккийси насх қилингани бўлади.

2. Маккий ва маданий оятлар илмининг фойдаларидан яна бири – шариатнинг тарихини ва унинг аста-секин йўлга қўйилганини билиб олишга ёрдам беради. 

3. Маккий ва маданий оятлар илмининг фойдаларидан яна бири – Қуръони каримга ишончни кучайтиради. Ушбу илоҳий Китобнинг бизгача бирорта ўзгаришсиз, бузилишсиз етиб келганини билишга ёрдам беради. Бу илмни ўрганиш мусулмонларнинг Қуръони каримга қанчалик катта эътибор билан қараганларини, унинг оятларининг маккий ва маданийлигини ҳам қолдирмасдан ўрганиб, авлоддан-авлодга етказиб келганини билдиради.

 

Маккий ва маданий оятларнинг таърифи

 Уламолар Қуръони карим оятларининг маккий ва маданийлиги хусусида бир неча хил таъриф айтганлар.

Биринчи таъриф: 

Маккий оятлар – Маккаи Мукаррамада нозил бўлган оятлар. Агар ҳижратдан кейин нозил бўлган бўлса ҳам.

Маданий оятлар – Мадинаи Мунавварада нозил бўлган оятлар.

Бунда Маккага яқин бўлган, мисол учун, Мино, Арафот ва Ҳудайбияга ўхшаш жойларда нозил бўлган оятлар ҳам маккий оятлар ҳисобланади.

Маданий оятларга эса Мадинаи Мунаввара атрофидаги Бадр, Уҳудга ўхшаш жойлар ҳам киради.

Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу таърифда макон эътиборга олинган. Шунинг учун ҳам у мақсадни тўлиқ ифодалай олмаган. Чунки Қуръони каримда Макка ва Мадина ҳамда уларнинг атрофларидан бошқа жойларда ҳам нозил бўлган оятлар мавжуд.

Мисол учун, Аллоҳ таолонинг Тавба сурасидаги қуйидаги қавлини олайлик:

ﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨ

«Агар ўлжа яқин, сафар осон бўлганида, сенга албатта эргашар эдилар» (42-оят).

Ушбу ояти карима Табукда нозил бўлган.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида марҳамат қилади:

ﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫ

«Сендан олдин юборган расулларимиздан сўра-чи: Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?!» (45-оят).

Ушбу ояти карима Исро кечасида, Байтул Мақдисда нозил бўлган.

Иккинчи таъриф:

Маккий оятлар Макка аҳлига хитоб бўлиб тушган оятлардир.

Маданий оятлар Мадина аҳлига хитоб бўлиб тушган оятлар.

Шу эътибордан баъзилар: «Йа айюҳаннас» лафзи билан бошланган оятлар маккийдир. «Йаа айюҳаллазийна аамануу» лафзи билан бошланган оятлар маданийдир», деганлар. Чунки Маккадаги одамларнинг кўпчилиги кофир бўлган. Шунинг учун уларга «Йаа айюҳаннаас» – «Эй одамлар!» дея хитоб қилинган. Мадинадаги одамларнинг кўпи эса мўминлар бўлган. Шунинг учун уларга «Йаа айюҳаллазийна аамануу» – «Эй иймон келтирганлар!» дея хитоб қилинган.

Бу таъриф ҳам аввалгисига ўхшаб, нуқсонлардан холи эмас. 

Биринчидан, Қуръони каримда мазкур икки лафздан бошқа лафзлар билан бошланадиган оятлар жуда ҳам кўп. Мисол учун:

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида марҳамат қилади:

ﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷ ﯸ

«Батаҳқиқ, Мусони Ўз оят(мўъжиза)ларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига расул қилиб юбордик. Бас: «Албатта, мен оламлар Роббининг расулидирман», деди» (46-оят).

Аллоҳ таоло Талоқ сурасида марҳамат қилади:

«Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддаларида талоқ қилинг ва иддани ҳисобланг ва Роббингиз Аллоҳга тақво қилинг» (1-оят).

Иккинчидан, бу тақсим Қуръони каримдаги воқеъликка тўғри келмайди. Барча «Йаа айюҳаннаас» – «Эй одамлар!» хитоби билан бошланган оятлар маккий эмас. Балки ушбу хитоб билан бошланган маданий оятлар ҳам бор. Мисол учун:

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠ ﭡﭢ

«Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар!» (1-оят).

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз» (21-оят).

Барча «Йаа айюҳаллазийна аамануу» – «Эй иймон келтирганлар!» хитоби билан бошланган оятлар маккий эмас. Балки ушбу хитоб билан бошланган маданий оятлар ҳам бор.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар…» (77-оят)

Барча уламолар ушбу сура аввалидан охиригача маккий эканига иттифоқ қилганлар.

Учинчи таъриф:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан аввал нозил бўлган оятлар маккий ва у зотнинг ҳижратларидан кейин нозил бўлган оятлар маданийдир.

Ушбу таърифни барча уламолар иттифоқ ила қабул қилганлар. Унда замон омили эътиборга олинган. Бунда Маккаи Мукаррамада нозил бўлган оят ҳам, агар ҳижратдан кейин тушган бўлса, маданий бўлаверади.

Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:

ﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆ

«Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят).

Ушбу ояти карима видолашув ҳажида, Арафотда жума куни нозил бўлгани ҳаммага маълум ва машҳур. Шу билан бирга, ҳижратдан кейин нозил бўлгани учун уни барча маданий оят деб билади.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴ

«Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (58-оят).

Ушбу ояти карима Макка фатҳи йили Маккада, Каъбанинг ичида нозил бўлганига қарамай, маданий ҳисобланади. Чунки у ҳижратдан кейин нозил бўлган.

Шунга ўхшаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларида, турли жойларда тушган оятларнинг барчаси ҳам ҳижратдан аввал ёки кейин нозил бўлишига қараб, маккий ёки маданий дейилаверади.

 «Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
183. Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз.Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ таоло давоми...

4327 05:00 / 23.01.2017
Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Оловга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми давоми...

5200 16:25 / 23.03.2018
биринчи мақолаМуҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг мусулмонларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлиқ этиб сайландилар. У кишининг даврларида диндан давоми...

6165 14:05 / 24.09.2019
иккинчи мақолаАбул Асвад Дуалий араб тили масалаларида дастлабки дарсларни тақдим қилиш билан машҳурдир. У киши бу ишни Алий ибн Абу Толибнинг буйруқлари билан давоми...

4335 13:50 / 03.03.2020