Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (74-дарс). Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун ҳаракат қилиш зарур

15:50 / 25.02.2020 4560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Замон ўтиши билан яна янги муаммолар пайдо бўла бошлади. Араб тилини яхши билмайдиган мусулмонлар кўпайиши билан Қуръони Каримни ўқишда муаммо ҳам кўпайди. Кишиларнинг Қуръони Каримни хато ўқишлари ва ихтилофга тушишлари хавфи кучайди.

Усмоний мусҳафлар шакл (эъроб аломатлари: фатҳа, касра, замма, сукун) ва нуқталардан холи ҳолда ёзилган бўлиб, бу тарзда ёзилиши бир неча қироат ва кўринишларни кўтара оладиган бўлиши учун бўлганини аввал ҳам айтиб ўтган эдик. Одамлар ўз табиий кўникмалари ва илмлари билан уларни тўғри ўқиш имконига эга эдилар. Қироат қилишда уларнинг шакл, ҳаракатлар, эъроб ва нуқталарга эҳтиёжлари йўқ эди. Абу Аҳмад Аскарий айтганидек, кишилар Қуръони Каримни Усмон мусҳафида қирқ йилдан кўпроқ муддат, ҳатто Абдулмаликнинг халифалиги давригача ҳеч қандай аломат ва белгиларсиз ўқиб юрдилар. Ундан кейин адашишлар кўпайди. Бу ҳолат айниқса Ироқда кенг ёйилди.

Адашиш асосан баъзи Қуръон калималарининг қироатида ва ҳарфларнинг талаффузида содир бўлар эди. Араб бўлмаган кишилар орасида Исломнинг ёйилиши, мусулмон ажамларнинг кўпайиши араблар луғатига ўз таъсирини кўрсатди.

Яна Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун ҳаракат қилиш зарур бўлиб қолди. Кераклича олиб борилган маслаҳатлардан сўнг кишилар Қуръони Каримни хато ўқимасликлари ва Қуръони Карим қироати ҳақида турли ихтилофларга тушмасликлари учун мусҳафларга фатҳа, касра, замма аломатларини қўйиш керак, деган фикрга келинди.

Ҳижрий 65 санада, Абдулмалик ибн Марвоннинг халифалиги даврида баъзи мутасаддилар қуръоний матнларга шакл ва нуқталар қўйилмаса, уларнинг ўзгариб кетиш хавфи борлигини айтишди. Сўнгра тўғри қироат қилишга ёрдам берадиган муайян шакллар ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида фикр қилинди.

Шу ўринда барча Убайдуллоҳ ибн Зиёд ва Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафийни зикр қилади.

Ибн Зиёд асли форсий бир кишига ёзувда тушириб қолдирилган икки алифлик калималарга ўша алифни қўйиб чиқишни буюрди. Шунда «قلت» ўрнига «قالت» деб, «كنت» ўрнига «كانت» деб ёзилди. Бу иш Убайдуллоҳ ибн Зиёдга нисбат берилди.

Ҳажжож эса қуръоний ёзувнинг ўн битта ўрнига ўқишни осонлаштирадиган белги киритган, дейилади. Шундан сўнг қироат қилиш ойдинроқ ва фаҳмлаш енгилроқ бўлди.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу шу каби имловий безакларга ишора қилиб: «Мусҳафда араблар тез кунларда ислоҳ қиладиган лаҳнларни кўряпман», деган эди.

Демак, бу ўриндаги лаҳн ва белгиларнинг барчаси юқорида зикр этилган шаклда бўлиб, асрлар ва даврлар ўтиши билан шаклланиб турадиган расми хатга тегишли ишлардан эди.

Лекин қуръоний матннинг ўзида бирор нарса ўзгармаган. Балки асл ҳарфларга ёрдамчи ҳарф ва белгилар орттирилган, холос. Қолаверса, қуръоний матн одамлар қалбларида жамланган бўлиб, уни баъзилар баъзилардан оғизма-оғиз талаққий қилиш орқали ва яқиний мутавотир йўл билан олишар эди.

Аммо баъзи ўзини билмаган ва Қуръони Каримга душманлик қилишни касб қилиб олганлар ушбу ишора ва белги қўйишларни Қуръонга ўзгартириш киритиш деб «илмий» даъво қиладилар. Матн ўз ҳолида қолиб, унинг атрофига белги қўйиб, ўқишни осонлаштиришни «ўзгартириш» дейиш илмнинг қайси кўчасига кириши мумкин?!

Қуръоний расми хатнинг сайқалланиши бир дафъанинг ўзида охирига етмаган. Балки ушбу сайқаллаш ишида бир неча авлодлар иштирок этган. Ҳижрий учинчи асрнинг охирларига келиб, мусҳафни безаш ишлари чўққисига чиққан.

Бунда ҳам асл ҳарфларга заррача ўзгартириш киритмаслик шартлари ишлаб чиқилди. Тарихда бу иш «Қуръони Каримни нуқталаш» номи билан ўрин топди.

Уламолар қадимдан Қуръонга биринчи нуқталарни қўйган шахс хусусида ихтилоф қиладилар. Ушбу мавзуда уч кишининг исми такрорланади.

1. Абул Асвад Дуалий;

2. Яҳё ибн Яъмур;

3. Наср ибн Осим Лайсий.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бас, қачонки инсонни зарар тутса, Бизга дуо қилур. Сўнгра унга Ўзимиздан неъмат берсак, .Албатта, бу менга илмим туфайли берилди,, ndash дер. Йўқ У синовдир. Лекин давоми...

4866 21:20 / 12.05.2018
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича .хулоса чиқариш, ва бу давоми...

6903 14:45 / 14.01.2019
Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун давоми...

6930 05:00 / 23.01.2017
18. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар .Анавилар Роббилари шаънига ёлғон давоми...

3277 05:00 / 23.01.2017