1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим 143-дарс. «Фи риҳабит-тафсир» ва «Ҳидаятул-баян фи тафсирил-Қуръан»

17:00 / 29.06.2021 2925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Фи риҳабит-тафсир» – Абдулҳамид Кишк

Шайх Абдулҳамид Кишк бу тафсирни ёзишни 1981 йилда бошлаган. Ёзиб битирилган жузларни нашрга бериб, қолганларини ёзишда давом этаверган. 

Тафсирнинг муқаддимасида Қуръони Каримга оид кўпгина фойдали маълумотларни келтирган. Кейин сураларни тафсир қилишни бошлаган. Ҳар бир сурага унинг ҳақидаги алоҳида маълумотларни қўшиб, муқаддима қилган. Суралар орасидаги боғланишлар ҳақида ҳам баҳс юритган. Бир мавзудаги оятлар мажмуасига алоҳида сарлавҳа қўйган.

Шайх Абдулҳамид Кишк ўз тафсирида жуда кўп маълумотларни келтирган. Бу тафсир катта ҳажмда, саккиз жилдда чоп этилган. Биринчи жилднинг ўзи минг бетдан кўп бўлган.

«Ҳидаятул-баян фи тафсирил-Қуръан» – Рошид Абдуллоҳ Фарҳон.

Муаллиф билан бўлган шахсий суҳбатда у киши бу китобни аввал девонияда одамларга тақдим қилганини, кейин эса китоб шаклида чоп этилганини айтиб ўтган эди. «Девония» Кувайтга хос сўз бўлиб, биздаги баъзи кишиларнинг улфат бўлиб, уйларида навбат билан ўтказадиган суҳбатларига ўхшаш мажлис у ерда шундай аталади. Фарқ шундаки, уларда бир киши уйида девония очилганини эълон қилади ва маълум кунларда кишилар мазкур девонияга келадилар. Рошид Абдуллоҳ Фарҳон жаноблари Қуръони Каримни ўз девониясига келган кишиларга тафсир қилиб берган.

Муаллиф муқаддимада ўз тафсирини ўртача қилишни, унинг олимга ҳам, илм толибига ҳам мос бўлишини ирода қилганини таъкидлаган. 

Рошид Абдуллоҳ Фарҳон жаноблари ўз тафсирида изоҳга эҳтиёжи бор ҳар бир сўзни шарҳлашга ҳаракат қилган. Бунда араб тили луғат илми уламоларининг гапларидан кенг фойдаланган. Шунингдек, сўзларнинг балоғат ва фасоҳат, эъробга тегишли жойларини ҳам баён қилган. 

Муаллиф ўз китобида қироатларга оид маълумотларни ҳам ўз ўрнида тушунтириб кетган. Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари ҳам баён қилинган. Шахслар ва маконларнинг номлари ҳам шарҳланган. Фиқҳий масалаларга ҳам керагича аҳамият берилган.

Рошид Абдуллоҳ Фарҳон жаноблари ўз тафсирларини ёзишда кўплаб мўътабар манбалардан фойдаланганлар.

Китоб 1993 йилда тўрт жилдда чоп этилган.

«Қуръон илмлари» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар. Сен .Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ этинглар. Агар мўмин бўлсангиз, давоми...

8020 05:00 / 23.01.2017
84. Ва Мадянга биродарлари Шуайбни юбордик. У .Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг, сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчовни ва тортишни камайтирманглар. Албатта, мен давоми...

4760 05:00 / 23.01.2017
биринчи мақолаЮқорида 91 дарсимизда .муҳкам, ва .муташобиҳ, сўзлари Қуръони Каримнинг бир неча оятларида ўзининг луғатдаги маъноларини ифода қилган ҳолда келгани давоми...

6083 13:00 / 30.06.2020
.Ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор,. Ҳа, Қуръони Каримда барча нарсаларнинг ҳукми бордир. Ўша нарсалар ҳақида ҳукмнинг йўлйўриқлари, қонунқоидалари давоми...

260 19:00 / 09 февраль