Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Каримни давомли ўрганиб боришнинг фазилати | Қуръони Карим дарслари (182-дарс)

14:00 / 22.12.2025 877 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الْأُتْرُجَّةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ، وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ التَّمْرَةِ لَا رِيحَ لَهَا وَطَعْمُهَا حُلْوٌ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الْحَنْظَلَةِ لَا رِيحَ لَهَا وَطَعْمُهَا مُرٌّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон қироат қиладиган мўмин худди  утружжага ўхшайдир. Унинг ҳиди хушбўй, таъми ширин.

Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми ширин.

Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайдир. Ҳиди хушбўй, таъми аччиқ.

Қуръон ўқимайдиган мунофиқ ҳанзалага – аччиқўтга ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми аччиқ», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Утружжа (грейпфрут) ўзи чиройли, таъми ширин ва ҳиди хушбўй мевадир.

Бу ерда ҳам Қуръони Карим қироатига қаттиқ тарғибот кетмоқда. Ҳар бир мўмин банда Аллоҳ таолонинг каломини иложи борича кўпроқ қироат қилишга одатланиши зарур.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ فِي الصُّفَّةِ فَقَالَ: أَيُّكُمْ يُحِبُّ أَنْ يَغْدُوَ كُلَّ يَوْمٍ إِلَى بُطْحَانَ أَوْ الْعَقِيقِ فَيَأْتِيَ مِنْهُ بِنَاقَتَيْنِ كَوْمَاوَيْنِ فِي غَيْرِ إِثْمٍ بِاللهِ وَلَا قَطْعِ رَحِمٍ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، كُلُّنَا نُحِبُّ ذَلِكَ، قَالَ: فَلَأَنْ يَغْدُوَ أَحَدُكُمْ كُلَّ يَومٍ إِلَى الْمَسْجِدِ فَيَتَعَلَّمَ آيَتَيْنِ مِنْ كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ خَيْرٌ لَهُ مِنْ نَاقَتَيْنِ، وَثَلَاثٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلَاثٍ، وَأَرْبَعٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَرْبَعٍ وَمِنْ أَعْدَادِهِنَّ مِنَ الْإِبِلِ.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар. Биз суффада ўтирган эдик. Бас, у зот:

«Қай бирингиз ҳар куни Бутҳон ёки Ақийқ­қа бориб, Аллоҳга гуноҳ қилмай, қариндошлик алоқасини узмай, иккита катта ўркачли туя олиб келишни хоҳлайди?» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Буни ҳар биримиз хоҳлаймиз», дедик.

«Албатта, бирингизнинг ҳар куни масжидга келиб, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан икки оят ўрганмоғи иккита туядан яхшироқдир. Учтаси учтадан яхшироқдир. Тўрттаси тўрттадан яхшироқдир. Қанча оят бўлса, шунча туя», дедилар».

Ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган вақт ва шароитда катта ўркачли туя бугунги куннинг энг олий русумли машинасидан ҳам қимматлироқ бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримнинг битта оятини ўрганишни ҳалол йўл билан битта катта туя топишга тенглаштирмоқдалар. Бу жуда ҳам катта гап. Ўзимиз ўйлаб кўрайлик, бир катта туяни хайр-эҳсон қилган одам қанча савоб олса, Қуръони Каримнинг бир дона оятини ўрганган одам ҳам шунча савоб олар экан.

Шундай бўлганидан кейин ҳар бир мўмин-мусулмон Қуръони Каримнинг оятларини иложи борича бир оятдан бўлса ҳам, кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилмоғи керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 30-жуз

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй одамлар Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда берувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, давоми...

5691 12:21 / 22.05.2018
1. Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг амалларини У зот ботил қилди. Иймонсиз, динсиз ва Аллоҳнинг йўлидан юз ўгирган ҳамда одамларни бу йўлдан давоми...

4813 00:00 / 23.01.2017
Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир.Аллоҳ таоло Ўзининг давоми...

4856 12:48 / 22.02.2018
....Албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар,.Ақл ва идрок бўлмаса, буни эслаш, тушуниб етиш қийин.Энди ўша ақл эгаларининг сифатлари зикр этиладиУлар Аллоҳнинг давоми...

6782 14:21 / 11.04.2018
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021