1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбек сунъий интеллекти — BONU AGI ишга тушди

11:51 / 24.12.2025 1362 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда сунъий интеллект тизимлари кўп, бироқ уларнинг аксарияти умумий мантиққа таянади

Ўзбекистонда миллий қадриятларга асосланган, савол ва вазифаларни ижтимоий ва маданий контекстга мувофиқ таҳлил қила оладиган BONU AGI сунъий интеллект лойиҳаси ишга тушди. Бу сунъий интеллект хорижий AI платформаларига муносиб муқобил бўла олади. BONU AGI сунъий интеллекти асосан ўзбекзабон фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, она тилимизда ҳам эркин ишлайди.
Ушбу дастур юртдошларимиз томонидан яратилди.

Мазкур дастурнинг лойиҳа асосчилари — Бахтиёр Бобоҳонов, Сардорбек Турсунбеков ва Отабек Сидиқовлардир. 

BONU AGI сунъий интеллектдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар рўйхатдан ўтишлари керак. Шунингдек, қурилмадан фойдаланаётганда саволларни хатосиз, аниқ ва мазмунли шаклда бериш ҳамда мулоқот вақтида ҳурмат билан ёндашиш тавсия этилади. Айни пайтда BONU AGI сунъий интеллекти бепул режимда ишламоқда. Бу эса фойдаланувчиларга унинг имкониятларини синаб кўриш учун қулай фурсатдир.
Юртимизда халқ, Ватан равнақи йўлида қилинаётган бу каби ишлар давомли, хайрли ва манфаатли бўлсин, яхшилик йўлида хизмат қилаётганларга Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам берсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
24 июль куни .Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси, доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 5 та масжидга ва Бўстонлиқ туманидаги 24 та масжидга давоми...

3970 05:18 / 26.07.2018
Шу йилнинг 23 ноябрдан 2023 йил 6 мартига қадар Париж шаҳрининг Лувр музейида Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасидаrdquo мавзусида Ўзбекистон давоми...

1864 21:01 / 27.11.2022
Одатда одамлар каттакатта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети АҚШ талабаси ҳам ажабтовур давоми...

3278 15:04 / 24.10.2018
Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигиrdquo эсдалик давоми...

613 09:19 / 13.11.2025