1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Мағриб қориси устози Абулқосим Ҳузалий

19:00 / 13.01.2022 5617 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Заҳабий «Маърифатул-қурроил-кибро аълат-табақоти вал-аъсор» ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий «Ғоятун-ниҳоя фии табақотил-қурро» китобларида 395-1005 йили мағрибда туғилиб, 465-1073 йили узоқ Шарқдаги Найсобурда вафот этган, дастлаб Мағрибий, сўнг Машриқий деб танилган «Абулқосим Ҳузалий Бискарийнинг таржимаи ҳоли» ҳақида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтишган.

Имом Заҳабий айтади: «Абулкосим Ҳузалий буюк устоз, сайёҳ, машҳур даҳо, қори, юрт кезувчи, қироатлар талабида дунёни айланиб чиққан кишилардан бири бўлиб, унинг исми Юсуф ибн Алий Жубора Мағрибий Баскарийдир. Баскар – Мағрибдаги шаҳарчанинг номидир. У олис Мағрибдан Узоқ Шарқдаги турк юртларига сафар килди. Унинг сафарлари 425-1034 йили ва ундан кейин бўлган. У қуйидаги устозларига Қуръонни ўкиб бериб, ўтказиб олган:

Ҳарронда:

1. «Наққош» китобининг муаллифи, катта устозларидан бири Абулқосим Зайдий.

Дамашқда:

2. Аҳвазий.

Мисрда:

3. Исмоил ибн Амр ибн Рошид Ҳаддод ва Мисрдаги бошқа бир қатор устозлар.

4. Маҳдий ибн Тарора.

5, «Равза» китобининг муаллифи Ҳасан ибн Муҳаммaд ибн Иброҳим Моликий.

б. Тожул аимма (имомларнинг тожи) Аҳмад ибн Алий Мисрий.

7. Абул Аъло Муҳаммад ибн Алий Воситий.

8. Муҳаммад ибн Ҳасан Қоразиний.

Ибн Жазарий айтади: «У қироатларни ўрганиш учун юртлар кезди. Мен бу уммат ичида қироат олимларини излаб. унинг сафари каби сафар қилган, унингдек кўп шайхлар ҳузурига борган бирор кишини билмайман. У ўзининг қироатларга оид «Ал-Комил» китобида шундай деган: «Бу илм (қироат илми) борасида ҳузурига борган шайхларим сони уч юз олтмиш бештадир. Уларнинг олдига бориш учун Мағрибнинг энг узоқ жойларидан то шарқнинг Фарғона шаҳарларигача бўлган ўнгу сўлни, тоғлару денгизларни босиб ўтдим. Ислом диёрларидан бирортасида бу қироат илмида мендан устун бирор кишини эшитсам, тезда унинг олдига сафар қилиб борар эдим».

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда айтади: «Мана, уламоларимизнинг илм талабида ҳимматлари қай даражада бўлганига шоҳид бўляпсиз.

Абулқосим билан учрашган амир Ибн Мокуло шундай дейди: «Абулқосим наҳв илмидан дарс берар, калом ва фиқҳ илмларини яхши тушунарди. Вазир Низомулмулк у кишини ўзининг Найсобурдаги мадрасасига таклиф қилган эди. Абулқосим у ерда икки йил туриб, кўпчиликка нафи тегди. У қироатлардаги иллатларни яхши билар, наҳв ва сарфда пешқадам эди. Қушайрий ҳам унинг ҳалқасига келиб, ундан коидаларни ўрганарди. Қушайрий наҳв, қироат масалаларида Абулқосимга мурожаат қилиб, ундан фойда оларди. Қушайрий вафот этгунига (458-1066 йил) қадар Абулқосимдан дарс олди.

Абулқосим «Ал-Комил» номли китобида қироатларни ўрганган шайхларини зикр қилган. Уларни араб ҳарфлари кетма-кетлигида келтириб ўтамиз:

Бағдод шаҳрида:

1. Иброҳим ибн Аҳмад Ирбилий.

2. Иброҳим ибн Хатиб.

Асқалонда:

3. Аҳмад ибн Ражо.

Бағдодда:

4, Аҳмад ибн Сакр.

Воситда:

5. Аҳмад ибн Муҳаммад иби Аллон.

Мисрда:

6. Аҳмад ибн Алий ибн Ҳошим.

Искандарияда:

7. Аҳмад ибн Алий.

Ҳамадонда:

8. Аҳмад ибн Фазл Ботирқоний.

9. Аҳмад ибн Лол.

Мисрда:

10. Аҳмад ибн Нафис.

Убуллада:

11. Хатиб Абу Зуръа Аҳмад ибн Муҳаммад Нушажоний.

12. Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Фатҳ Фаразий.

13. Аҳмад ибн Муҳаммал Молороий:

14. Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Абу Нуайм Асбаҳоний.

15. Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Марда Миланжий.

16. Аҳмад Ҳожий.

Самарқандда:

17. Аҳмад Саккок.

Ҳалабда:

18, Аҳмад ибн Масрур.

19. Исмоил ибн Жунайд

20. Исмоил ибн Тайр.

Арсуфда:

21. Исмоил ибн Улайён.

Қайравонда:

22. Исмонл ибн Амр Ҳаддод.

Сайдода: .

23. Исмоил Шармақоний.

24. Жоме ибн Хузар.

Басрада:

25. Жунайд Шаҳристоний.

26. Ҳабаший ибн Абдулазиз.

Журжонда:

27. Ҳассон ибн Маккийя.

Мисрда:

28. Ҳасан ибн Алий ибн Иброҳим Мокилий.

Дамашқда:

29. Ҳасан ибн Алий ибн Иброҳим Аҳвозий.

Куфада:

30. Ҳасан ибн Алий Шомухий.

31. Ҳасан ибн Хушайш.

Майёфориқинда:

32. Ҳусайн ибн Мансур.

Раққада:

33. Ҳусайн ибн Муслима ибн Котиб.

Дайру Оқилда:

34. Ҳусайн.

Ҳарронда:

35. Ҳамза ибн Алий Зайдий.

Сайдода:

36. Хазир ибн Аҳмад.

Фосда:

37. Халафуллоҳ ибн Алий Сабтий.

Сурда:

38. Сулайм ибн Салома.

Қудсда:

39. Саид ибн Саода.

Самарқандда:

40. Самъон Қубодий.

Ҳарронда:

41. Имомул жоме Садақа ибн Муҳаззаб.

Онада:

42. Абдулхолиқ Ҳалабий.

Лозиқийяда:

43. Абдурраҳмон ибн Аҳмад Абу Фазл Розий.

44. Абдурраҳмон ибн Алий Қаравий.

45. Абдурраҳмон Ҳурмузон.

46. Абдуссотир ибн Зариб.

Тиннисда:

47. Абдулазиз ибн Ахий Абдулҳамид.

48. Абдулазиз ибн Абу Рамол.

49. Абдуллоҳ ибн Жавийя.

50. Абдуллоҳ ибн Самхон.

51. Абдуллоҳ ибн Ақраъ.

52 Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Муҳаммад Жилбоний.

53.Абдуллоҳ ибн Аҳмад Абулқосим Даллол.

54. Абдуллоҳ ибн Шозон.

55. Абдуллоҳ Лаббон.

56. Абдуллоҳ ибн Шабиб.

57. Абдуллоҳ ибн Мунира.

58. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Тийроий Зориъ.

59. Абдулмалик ибн Собур.

60. Абдулмалик ибн Алий.

Қуддусда:

61. Абдулмалик Руҳовий.

62. Абдулмалик ибн Саид.

Димётда:

63. Абдулмалик ибн Абдувях Аттор.

64. Абдулвоҳид ибн Абдулқодир.

Козарунда:

65. Абдулвоҳид ибн Иброҳим Абу Ғоним Қойиний.

66. Усмон ибн Молик.

67. Усмон ибн Алий Даллол.

68. Усмон ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Моликий.

69. Алий ибн Аҳмад Журдакий.

70. Алий ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Вохидий.

71. Алий ибн Ҳусайн.

Мағриб Атробулусида:

72. Алий ибн Намр.

Анборда:

73. Амр ибн Саид.

74. Фазл ибн Абул Фазл Жорудий.

75. Фазл ибн Фирос.

Асбаҳонда:

76. Маша Аллоҳ.

Бухорода:

77. Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нужобозий.

Мисрда:

78. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Фарро.

79. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қосим Шозон.

80. Муҳаммад ибн Алий Зинбилий.

81. Муҳаммад ибн Ҳасан Шерозий.

Рамлада:

82. Муҳаммад ибн Ҳусайн Коразиний.

83. Муҳаммад ибн Бағл Қози.

84. Муҳаммад ибн Абу Шайх.

85. Муҳаммад ибн Исмоил Мубаййиз.

Байрутда:

86. Муҳаммад ибн Исмоил.

Дамашқда:

87. Муҳаммад Искоф.

Раҳабада:

88. Муҳаммад Муаллим.

Ҳалабда:

89, Муҳаммад ибн Бухтарий.

90. Муҳаммад ибн Самрон Қаравий

91. Муҳаммад ибн Амр.

Басрада:

92. Муҳаммад ибн Самоа.

93. Муҳаммал ибн Ёқуб

94. Муҳаммад ибн Алий Салийкий.

95. Муҳаммал Ҳовасий.

96. Муҳаммад ибн Абдулвоҳид.

97. Муҳаммад Нушажоний.

98. Муҳаммад ибн Адий Жуздоний.

99. Муборак ибн Фазл.

Жийруфтда:

100. Мансур ибн Аҳмал Қуҳундузий.

101. Масрук ибн Жаъфар.

102. Абу Ғоним Муршидий.

Кирмонда:

103. Маҳдий ибн Тарроз.

Самарқандда:

104. Наср ибн Абу Наср Ҳаддод.

Жазирада:

105. Ваҳбон ибн Халифа.

Тиннисда:

106. Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Бунайжис.

107. Абу Аҳмад Аттор (Бу киши юқорида айтилган Абдулмалик ибн Абдувяҳдир).

108. Абул Ҳусайн Хашшоб.

Дамашқда:

109. Абу Тоҳир Ҳинноий Муҳаммад ибн Ҳусайн.

Мааррада:

110. Абул Ҳасан Модароий.

111. Абул Мужидд.

112. Абул Муҳаззаб.

Bocитдa:

113. Абу Наср Аҳмад ибн Масрур.

114. Абу Ражо.

Басрада:

115. Абу Амр ибн Санд.

116. Абу Жаъфар Шанрий.

117. Юқорида айтилган Абул Ҳасан Алий ибн Аҳмад Журдакий.

Яҳвозда:

118, Абут Таммом ибн Широк.

119. Абул Ҳусайн Жаволийқий.

120. Қози Абу Осим Абдулвоҳид ибн Иброҳим.

121. Абулқосим Аскарий

Карада

122. Абу Ғоним.

Байзода:

123. Абул Ҳусайн ибн Синжор.

124. Абул Ҳасан Асамм.

125.Абу Ёқуб.

Шерозда:

126. Абулқосим ибн Абдон.

127. Абу Наср ибн Қийрот.

128. Абул Ҳасан Хайрий.

129, Юқорида айтилган Абу Зуръа Аҳмад ибн Муҳаммад Нушжоний.

130. Абу Тоҳир.

Шунингдек:

131. Абул Фазл ибн Абдон.

132. Абу Муҳаммад Зарроъ Абдуллоҳ.

133. Абу Абдуллоҳ Миланжий.

134. Абулқосим Абдуллоҳ ибн Аҳмад Дайлол.

135. Абу Абдуллоҳ ибн Кушид.

136. Абу Саъд Жавҳарий.

137. Абу Тоҳир Макшуф.

138. Абулқосим Аттор Абдуллоҳ ибн Муҳаммад.

139. Қози Абул Ало Муҳаммад ибн Алий ибн Ёқуб Воситий.

Имом Заҳабий айтади: «Абулқосим Ҳузалийнинг шайхларининг кўпи машҳур бўлмаган кишилар бўлсалар-да, фозил кишиларнинг ҳимматлари қай даражада бўлганини билишингиз учун уларни бирма-бир санаб чиқилди».

«Саҳифалар» асари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Г.Флюгель 1834 йили Олмониянинг Лейпциг шаҳрида ўзига хос Қуръонни чоп этди. Ушбу босманинг имлоси янги ва осон бўлгани сабабли оврупаликлар уни катта иштиёқ билан давоми...

3784 14:10 / 24.03.2020
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича .хулоса чиқариш, ва бу давоми...

6904 14:45 / 14.01.2019
25. Куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерли ва четдан келган одамлар учун баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила давоми...

3568 05:00 / 23.01.2017
олтинчи мақола 5. Аллоҳ таоло Мужодала сурасида марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Агар Расул билан махфий суҳбат қилмоқчи бўлсангиз, махфий суҳбатингиздан давоми...

4633 13:30 / 16.06.2020