Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (88-дарс). Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши

13:30 / 02.06.2020 4991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ўртинчи мақола)

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг» (254-оят).

Насх қилинган оятларнинг сонини кўпайтирувчилар ушбу ва шунга ўхшаш оятлар закотнинг фарзлигини ифода қилган оятлар ила насх қилинган, дейдилар. Аслида эса ундай эмас. Нафақа ҳам, закот ҳам алоҳида шаръий ҳукмлардир.

Ушбу зикр қилинган бешта сабаб ва яна зикр қилинмаган бошқа сабабларга кўра, насх қилинган оятларни кўпайтириш ишқибозлари ўз фаолиятларини жуда ҳам кенгайтириб юборганлар.

Учинчи йўл – насх масаласида мўътадил бўлган уламоларнинг йўли.

Улар насхнинг маъносини тўғри тушунган, нозик жойларигача англаб етган ва мустаҳкам асосга эга бўлган режа ила иш тутган уламолардир. Ушбу улуғ уламолар ўзларининг илм денгизларини ишга солиб, шариат ҳукмлари тарихига назар солиб, шариатнинг қоидаларини ўрнига қўйиб иш юритганлар. Улар насх – шаръий ҳукмни бекор қилиш эканини чуқур англаб етганлар. Собит бўлган шаръий ҳукмлар фақатгина собит далил билан насх бўлишини яхши билганлар. Шунингдек, улар мутавотир хабар оҳод хабар билан насх бўлиши мумкин эмаслигига иттифоқ қилганлар.

Бирор оятнинг насх қилинганини билиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёки саҳобийдан нақл қилинган очиқ-ойдин «Фалон оятни фалон оят насх қилган» деган саҳиҳ хабар бўлиши керак. Насхни аниқлашда муфассирларнинг гапи ёки мужтаҳидларнинг ижтиҳоди ҳужжат бўла олмайди. Бу борадаги барча қоидаларга асосланиб иш юритган муҳаққиқ уламоларимиз насх қилувчи ва насх қилинган оятларнинг сони еттитадан ошмаслигини алоҳида таъкидлаганлар.

Насх қилинган ва насх қилувчи оятлар қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Бирортангизга ўлим келганда, агар у яхшилик (бойлик) қолдираётган бўлса, ота-она ва қариндошларга маъруф ила васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга фарз қилинди» (180-оят).

Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин ўлаётган одам мол-мулк қолдирадиган бўлса, ўша молнинг қанчаси кимга берилишини васият қилмоғи лозим бўлган. Ўша васият асосида мерос тақсимланган. Бу ояти каримага бир муддат амал қилинганидан кейин, Нисо сурасидаги «мерос оятлари» деб аталадиган иккита оят нозил қилиниб, унга амал қилиш бошланиши билан юқоридаги оят насх бўлган. Шу билан бирга, аввалги оят Қуръони Каримда қолган. Унинг ҳукмига амал бекор қилинган бўлса ҳам, тиловати бардавом бўлган.

Ушбу насхни таъкидловчи ривоят ҳам келган.

قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: كَانَ الْمَالُ لِلْوَلَدِ، وَكَانَتِ الْوَصِيَّةُ لِلْوَالِدَيْنِ، فَنَسَخَ اللهُ مِنْ ذَلِكَ مَا أَحَبَّ، فَجَعَلَ لِلذَّكَرِ مِثْلَ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ، وَجَعَلَ لِلْأَبَوَيْنِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسَ، وَجَعَلَ لِلْمَرْأَةِ الثُّمُنَ وَالرُّبُعَ، وَلِلزَّوْجِ الشَّطْرَ وَالرُّبُعَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Мол-мулк болага қолар эди. Ота-онага васият қилинар эди. Аллоҳ бундан Ўзи истаганини насх қилди. Эркакка икки аёлнинг ҳиссасини қилди. Ота-онанинг ҳар бирига олтидан бирни қилди. Хотинга саккиздан бир ёки чоракни, эрга яримни ёки чоракни қилди», деди».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзларининг ушбу хабарлари ила мерос масаласи Исломнинг илк даврида қандай эди-ю, кейин қандай ҳолга келгани ҳақида қисман баён қилмоқдалар.

1. «Мол болага қолар эди».

Яъни бир одам ўлса, унинг моли боласига мерос бўлиб қолар эди.

2. «Ота-онага васият қилинар эди».

Яъни мерос қолдирувчи «Мендан қолган молдан ота-онамга беринглар», деб васият қилмаса, уларга берилмас эди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда «Қачон бирингизга ўлим ҳозир бўлса-ю, у мол қолдирадиган бўлса, ота-онаси ва яқинлари учун васият қилсин», деган маънодаги оятни нозил қилган эди. Кейинроқ эса У Зот мерос оятларини нозил қилиб, буларни насх қилди ва ҳар бир меросхўрнинг насибасини аниқ айтиб берди.

3. «Эркакка икки аёлнинг ҳиссасини қилди».

Меросхўр эркак меросхўр аёлга нисбатан икки баробар улуш оладиган бўлди.

4. «Ота-онанинг ҳар бирига олтидан бирни қилди».

Агар мерос қолдирувчининг боласи бўлса,

5. «Хотинга саккиздан бир ёки чоракни».

Ўлган эрнинг боласи бўлса, унинг хотинига меросдан саккиздан бир, боласи бўлмаса, чорак берилади.

6. «Эрга яримни ёки чоракни қилди».

Ўлган хотиннинг боласи бўлмаса, ярим, боласи бўлса, чорак меросни унинг эри олади.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .У сенга китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ndash улар китобнинг аслидир ndash ва қолганлари муташобиҳлардир. Аммо қалбларида оғиш бор давоми...

1870 19:00 / 12 май
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади .Бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Уни Ўз ҳузуридан бўладиган давоми...

1430 19:00 / 28 июль
Қуръони Карим олдида барча инсоният ўзининг чегараланган илми ила ожиздир. Илмфан ривожланиши билан Қуръон маънолари ҳам янгиданянги маълумотлар билан намоён давоми...

5902 14:30 / 13.08.2019
Яхши англаб етишимиз лозим бўлган нарсалардан бири насхнинг шариатнинг буйруқ ва қайтаришни ўз ичига олган жузъийфаръий ҳукмларидагина бўлишидир. Аллоҳга, У давоми...

5335 15:30 / 07.04.2020
Аудиолар

210869 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130134 14:35 / 11.08.2021