Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (72-дарс). Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишдаги ижозат

13:55 / 11.02.2020 5167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

4. Бир калимани бошқа калимага алмаштиришдаги ихтилофлар.

Бунда кўпинча ушбу калималар ўзаро муродиф – маънодош (синоним) бўлади. Ушбу муродиф калималарни турли қабилалар турли хил ишлатгани учун қироатда ҳам улар ўзларига таниш калимани ишлатадилар. Қориъа сурасининг 5-оятидаги

ﭮ ﭯ

ни бошқа қироатда «كَالصُّوفِ الْمَنْفُوشِ» каби ўқилади.

Ёки ўзгарган калималарнинг махражлари бир-бирига яқин бўлади ва улар ҳам ўзаро бир-бирининг ўрнини боса олади. Бунда махражнинг яқинлиги маънонинг ҳам яқинлигини сездириб туради. Мисол учун, Воқиъа сурасининг 29-оятидаги

ﮍ ﮎ

лафзи бошқа қироатда «وَطَلْعٍ مَنْضُودٍ» каби ўқилади. Ушбу «ъайн» товуши билан «ҳа» товушининг махражи бир бўлиб, иккиси опа-сингил кабидир. «Толҳин» деб ўқилса, «бананзор‎», «толъин» деб ўқилса, «тугунча» (мева тугунчаси) деган маъно тушунилади.


Аммо Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг Моида сурасидаги

ﭡ ﭢ

ни «فَاقْطَعُوا أَيْمَانَهُمَا» каби қироат қилиши шоздир, яъни мутавотирнинг аксидир. Чунки ушбу қироат оҳод йўл билан ворид бўлган. Яна шуниси аниқки, саҳобийнинг ушбу қироати оятни тафсир қилиш йўли асосида бўлган.


5. Тақдим (олдинга суриш) ва таъхир қилиш(орқага суриш)даги ихтилофлар.

Умумий араб тилидаги ёки хос таъбирга мослаштиришдаги таъхир ёки тақдимнинг маълум кўриниши. Мисол учун, Аллоҳ таоло моллари ва жонларини жаннат эвазига сотиб олган, Ўзининг йўлида жанг қиладиган мўминлар ҳақида Тавба сурасининг 111-оятида:

ﯦ ﯧﯨ

деган, яъни «ўлдирурлар ва ўлдирилурлар». 


Бошқа қироатда: «فَيُقْتَلُونَ وَيَقْتُلُونَ» деб ўқилади, яъни «ўлдирилурлар ва ўлдирурлар».

Биринчи қироатга кўра, мўминлар душманларни қатл қилишга шошиладилар. Иккинчи қироатга кўра эса улар жанг майдонига шундай шўнғийдиларки, шояд, Аллоҳ таоло уларни шаҳид қилса. Гарчи тақдим ва таъхир билан таъбирнинг сийғаси ўзгарган бўлса-да, икки кўринишда ҳам мақсадга ҳеч қандай футур етмайди.

6. Кичик бир нарсанинг қўшилиб ёки камайиб қолишидаги ихтилофлар. 

Қўшимчаларни баъзан ишлатиб, баъзан тушириб қолдириш араблардаги жорий одатдир. Қўшилиш-камайишга оид мисоллар ниҳоятда оз келган.

Тавба сурасининг 100-ояти қўшимчанинг ишлатилмаслигига мисол бўлади:

ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

Ушбу ояти кариманинг бошқа қироатида

«وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ» деб ўқилади. Бу икки қироат ҳам мутавотир бўлиб, Имом Мусҳафнинг расмига мувофиқдир. «Мин»нинг қўшилиб қолиши маккий Мусҳаф расмига, унинг ҳазф бўлгани эса бошқа мусҳаф расмига тўғри келади. Бунда маънога ҳеч қандай ўзгариш кирмайди.

Камайишига эса Аллоҳ таолонинг Бақара сурасидаги 116-ояти мисол бўлади:

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨﮩ

Шомий мусҳаф расмида ушбу ояти кариманинг аввалидаги «вов» ҳарфи ёзилмаган.

7. Лаҳжалардаги ихтилофлар. Лаҳжаларнинг ихтилофи фатҳ ва имолада, тарқиқ ва тафхимда, ҳамз ва тасҳилда, музориъат ҳарфини касра қилишда, баъзи ҳарфларни қалб қилиш, тазкир-танис, «мим»ни ишбоъ қилишда, айрим ҳаракатларни ишмом ёки равм қилишда кўринади.

Фатҳ – имола қилмай, оддий «алиф» тарзида ўқиш; 

Имола – «алиф»ни «йа»га мойил қилиб, «э»га ўхшатиб ўқиш; 

Тарқиқ – бирор нутқ товушини ингичка, яъни тил орқасини кўтармай айтиш; 

Тафхим – тарқиқнинг зидди, товушни йўғон шаклда, тил орқасини кўтариб талаффуз этиш; 

Ҳамз – ҳамза ундошини тўлиқ талаффуз этиш; 

Тасҳил – ҳамза ундошини чала талаффуз этиш; 

Музориъат – ҳозирги-келаси замон феълини ясовчи қўшимча ҳарфлар. Улар феълнинг ўзак ҳарфлари олдидан келади. 

Қалб қилиш – бирор нутқ товушини бошқасига алиштириб айтиш; 

Тазкир-танис – исм ва феълларнинг икки жинсда турланиши; 

Ишбоъ – тугал чўзиш; «мим»ни ишбоъ қилиш – олмошларда кўпликни ифодалаб келган «мим»нинг заммасини чўзиб чўзиқ «у» шаклида ўқиш; 

Равм – ҳарф ҳаракатини чала ва паст айтиш. У касра ва замма ҳаракатларида бўлади; 

Ишмом – ҳарф ҳаракатини овозсиз, фақат лабнинг ҳаракати билан билдириш. У фақат замма ҳаракатида бўлади.

Мисол учун, Тоҳа сурасининг 9-ояти:

ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

ва Қиёмат сурасининг 4-ояти:

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

Ушбу оятлардаги «أَتَى», «مُوسَى» ҳамда «بَلَى» калималарини бошқа қироатда имола қилиб, яъни «а» товушини «и» товушига мойил қилиб ўқилади.

Яна:

ﭷ ﭸ

даги «ро»ни тарқиқ қилиб ўқиш,

ва

лафзларида «лом»ни тафхим (йўғон) қилиб ўқиш ҳам бор.


ﭑ ﭒ

даги қатъий ҳамзани тасҳил қилиб ўқиш,

ﰙ ﰚ

ﮁ ﮂ

ﯚ ﯛﯜ

ﭴ ﭵ ﭶ

каби музориъ ҳарфларни касра қилиб,

«لِقَوْمٍ يِعْلَمُونَ», «إِنَّا نِعْلَمُ», «وَتِسْوَدُّ وُجُوهٌ», «أَلَمْ إِعْهَدْ إِلَيْكُمْ»

тарзида ўқиш кабилар мутавотир қироатларда учрайди. Ҳузалийлар

ﮱ ﯓ

ни «عَتَّى عِينٍ» деб, яъни «ҳа»ни «аъйн»га алмаштириб ўқийдилар.


ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ

ва

ﮡ ﮢ ﮣﮤ

каби музаккар кўпликнинг «мим»ини ишбоъ қилиб, «عَلَيْهِمُو» ва «مِنْهُمُو» тарзида ўқиш ҳам бор.


ﯰ ﯱ

жумласидаги «ғойн»нинг заммасини касрага ишмом қилиб ўқиш кабилар лаҳжалардаги ихтилофларга мисол бўлади.

Дарҳақиқат, ушбу охирги еттинчи важҳ энг муҳими ҳисобланади. Чунки Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлишидан кўзланган буюк ҳикмат ушбу охирги важҳда юзага чиқади. Бунда лаҳжалари ва қабилалари турлича бўлган ушбу уммат учун осонлаштириш ва енгиллатиш бор. Улар айрим лафзларни турлича талаффуз қиладилар. Шундай экан, уларнинг нутқ йўналишлари ва лаҳжаларини эътиборга олиш лозимдир. Лекин луғатларнинг ўзинигина риоя қилиш вожиб эмас. Чунки Қуръони Карим араб луғатларининг барчасини ўзида акс эттирган Қурайш луғатида нозил бўлган экан, бошқа луғатлардан ўзи хоҳлаганини танлаб олди. Баъзи уламоларнинг мутаассиблик билан айтган «Қуръони Карим муайян қабилалар тилида нозил бўлган» деган гапларини ақлий далил ҳам, нақлий далил ҳам қўллаб-қувватламайди.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фи риҳабиттафсир, ndash Абдулҳамид КишкШайх Абдулҳамид Кишк бу тафсирни ёзишни 1981 йилда бошлаган. Ёзиб битирилган жузларни нашрга бериб, қолганларини ёзишда давом давоми...

2095 17:00 / 29.06.2021
иккинчи мақолаИккинчи қисмТиловат лафз насх бўлиб, ҳукмнинг боқий қолиши.Бошқача қилиб айтилганда, Қуръони Каримдан бир оят нозил бўлади. У тиловат ҳам қилинади. давоми...

4919 13:20 / 19.05.2020
Қуръоннинг нозил бўлиш босқичлари ҳақида Қуръони каримнинг ўзида ва Суннатда матнлар келган. Мазкур матнларда .нузул, масдаридан олинган турли сўзлар ишлатилган. давоми...

8623 16:02 / 16.11.2018
Ҳалимий шундай дейди.Ҳар ўн ёки беш оятни ажратувчи белгилар, сураларнинг исмлари ва оятларнинг сонларини Қуръонга ёзиш .Қуръонни холи тутинглар, деган қавлга давоми...

5642 14:00 / 10.03.2020