1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ихтиёрий садақа

16:00 / 01.09.2021 4016 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта фойдалар келтиради.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Термизий:

«Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидадир: «Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا». رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди. Иккинчиси эса: «Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди», дедилар».

Иккисини икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.

Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида, Аллоҳ таоло садақаси берилган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди.

Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2247 12:33 / 17.03.2024
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар. У бошқа бир биродарига ҳаё ҳақида гапираётган эди. Яъни, кўп ҳаёли бўлиш ҳам давоми...

4719 16:00 / 14.03.2023
Минг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турлитуман бўлиши ҳақиқатдир. Табиати бузуқ инсонлар ичида ҳам баъзи бир давоми...

4687 15:55 / 28.10.2019
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишадиbull кийимларимни ечиб олишадиbull жасадимни ювишадиbull кафанга ўрашадиbull тобутга давоми...

1127 09:31 / 18.06.2022