Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (44-дарс). Қуръони каримнинг илмий эъжози

17:00 / 01.08.2019 5120 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон кишиларни тўғри йўлга бошлаш учун нозил қилинган китоб бўлиб, унинг вазифаси коинот, мавжудот ва илмий масалаларда сўз юритиш эмас. Лекин шу билан бирга, Қуръонда баъзи бир илмий сўзлар келганки, улар Қуръоннинг илоҳий мўъжизакор китоб эканига катта далил бўлади.

Маълумки, Муҳаммад алайҳиссалом Маккада ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир одам эдилар. У ерда илм-маърифат, мадраса ёки илмий муассаса деган нарса асло бўлмаган. Бу эса Набий алайҳиссалом илмий масалалардан мутлақо бехабар эдилар, деганидир. Лекин шунга қарамай, Қуръонда шундай илмий масалалар зикр қилинганки, уларнинг сирини ўша вақтда ҳам, ундан кейинги вақтларда ҳам ҳеч ким билмаган. Фақат илм-фан ниҳоятда тараққий этган бизнинг давримизга келиб, у нарсалар аён бўлди.

Ҳозирда «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» деган ном билан аталувчи халқаро ташкилотлар, илмий нашрлар бор. Тиб илмидагилар Қуръони Каримнинг тиббий мўъжизаларини, кимё олимлари – кимёвий, тарихчилар – тарихий, физиклар – физик, мунажжимлар – фазовий ва ҳоказо ҳар бир илм соҳиби ўз илми доирасида Қуръон мўъжизасини топган ва тан берган. Ғарбнинг неча-неча забардаст олимлари шу туфайли Исломни қабул қилганлар ва ҳануз қабул қилмоқдалар.

Баъзи мисолларни келтириб ўтишга ижозат бергайсиз.

1. Аллоҳ таоло Анбиё сурасида шундай дейди:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ

«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (30-оят)

Бу оятда айтилишича, осмонлару ер аслида бир нарса бўлиб, сўнгра бир-биридан ажралган. Ушбу оят Қуръоннинг мўъжизаларидан бири эканини ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади.

Олимларнинг айтишларича, бутун борлиқ бир газдан иборат бўлиб, кейин бўлакларга бўлинган. Қуёш галактикасига кирувчи олам ҳам шу бўлинишдан келиб чиққан. Бунинг далили сифатида уламолар айтадиларки, ерда тўқсон икки хил турли моддалар бўлиб, шундан олтмиш еттитаси қуёшда ҳам бор экан. Қуёшдаги кўп учрайдиган моддалар, масалан, азот, фосфор, темир, карбон ва бошқалар ерда ҳам учрар экан.

Яна уламолар ой жинсларини олиб, ўрганиб кўрганларидан сўнг, ойда ҳам ердаги моддалар борлиги маълум бўлди. Буларнинг ҳаммаси шуни кўрсатиб турибдики, Қуръонда айтилганидек, оламдаги барча нарсаларнинг асли бир экан.

Энди оятнинг «ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни» деган қисмига келсак, бу – уламолар сирини очган илмий ҳақиқатлардан энг каттасидир, десак муболаға бўлмас. Ҳаёт ва ўсиш учун зарур бўлган барча кимёвий ўзгаришлар, албатта, сувсиз бўлмайди. Сув ҳаётнинг давом этиши, барча коинот ва набототнинг яшаши учун асосий нарсадир.

Ер юзасининг тўртдан уч қисми сув билан ўралган. Сувнинг хусусиятларидан бири – ер юзидаги ҳароратнинг бир хил сақланиб туришини таъминлашдир. Агар шундай бўлмаганда, ер юзида ҳаёт бўлиши гумон эди. Сувнинг хусусиятлари жуда кўп бўлиб, уларнинг ҳар бири Аллоҳ таоло сувни Ўз махлуқларига зарур нарса қилиб яратганлигига далилдир.

Сув музлаганда зичлиги камайиб, ҳажми катта бўладиган ягона моддадир. Сувда яшайдиган ҳайвонлар учун ушбу хусусиятнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Шу хусусият сабабидан совуқ қаттиқ бўлганда, муз сувнинг устига кўтарилади. Бошқа модда бўлса, пастга кетиши керак эди. Муз сув ҳайвонлари учун зарурий нарсадир. Паст даражали ҳароратда сув ўзига кислородни кўп миқдорда тортади. Музлаган сувдан эса ҳарорат ажралиб чиқиб, дарё ва денгизларда яшовчи сув ҳайвонларининг ҳаётини сақлашда ғоят қўл келади.

Қуръоннинг ҳикматини қарангки, озгина сўзлар билан ер юзидаги ҳаётнинг чексиз сирларини баён қилди. Фақат мана шу оятнинг ўзиёқ Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақиқий Пайғамбар, Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий Китоб эканига етарли далилдир.

2.Аллоҳ таоло Фуссилат сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ

«Сен айт: «Сизлар ҳақиқатан ҳам, ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қиляпсизми?! Ахир бу оламларнинг Робби-ку! У Зот ўша(ер)нинг устида барқарор тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир». Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга истиво қилиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар» (9-11-оятлар).

Қуръони Каримнинг мана шу оятидан дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат бўлганлиги билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим Жеймс Жинс (James Hopwood Jeans) айтади:

«Борлиқ яралишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиққан».

Доктор Жамму эса:

«Дунё вужудга келаётган вақтда у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида борлиқ вужудга кела бошлади. Иссиқ ҳарорат пасайди, газларнинг ҳаракатланиши натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди», дейди.

Қуръони Каримда борлиқнинг яратилиши тутундан бўлган, дейилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни «газ» деб атаганлар, холос. Моҳият битта!

Демак, яна савол туғилади: илм дарсларида бўлмаган, савод дарси ҳам олмаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтганлар? Шунинг ўзи ҳам Пайғамбаримизга нозил бўлган оят Аллоҳнинг сўзи эканининг исботи эмасми?

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАбул Асвад Дуалий араб тили масалаларида дастлабки дарсларни тақдим қилиш билан машҳурдир. У киши бу ишни Алий ибн Абу Толибнинг буйруқлари билан давоми...

4337 13:50 / 03.03.2020
Сендан илгари ҳеч бир расул ва набий юбормадикки, у бир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига шубҳа ташламаган бўлса. Бас, Аллоҳ шайтон давоми...

4681 05:00 / 23.01.2017
биринчи мақола.Қуръони Каримни жамлаш, иборасини уни ёдлаш ва қалбнинг лавҳига ўрнашиши маъносида тушунадиган бўлсак, дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу шарафни ҳаммадан давоми...

4943 14:05 / 27.08.2019
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар1биринчи мақолаМаълумки, .истиво, сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган .истиво, лафзи ҳақида жуда кўп давоми...

4024 13:06 / 22.09.2020