1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг халифалик йиллари

20:24 / 01.08.2019 5402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг мусулмонлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга байъат қилишди. У зот халифаликни ўта мушкул ишдан бошлашларига тўғри келди. Бу иш аввалги халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга қарши қилинган суиқасдга боғлиқ эди. Бундан ташқари давлатининг ички ва ташқи муаммолари ҳам етарли эди.

Вақт ўтиши билан Ислом жамиятининг чегараси кенгайиб, кўплаб халқлар мусулмонликни қабул қила бошлади. Мусулмонлар сони кўпайгач, Қуръонни қироат қилишда турли келишмовчиликлар чиқа бошлади. Орада катта фитна чиқиш хавфи туғилди. Бу хавфни биринчи бўлиб Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу англаб етиб, халифани бундан огоҳ қилди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Ҳафсага одам юбориб, «Бизга ўзингдаги саҳифаларни бериб тур, ундан мусҳафларга нусха кўчириб олайлик, кейин уларни ўзингга қайтариб берамиз», деди. Ҳазрати Усмон котиблардан Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саъийд ибн Ос ва Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомларга буюриб, мусҳафларга нусха кўчиртирди. Улар саҳифалардан мусҳафларга нусхалар кўчиришди. Усмон саҳифаларни Ҳафсага қайтариб берди. Кейин ҳар томонга биттадан мусҳаф юборилди. Ундан бошқаларини куйдириб юборишга амр қилинди. Ана шу нусхалардан бири юртимизда сақланмоқда.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифаликлари давомида ўзларидан аввалги халифаларнинг ишларини давом эттириб, мусулмонлар оммаси учун фойдали катта ишларни амалга оширдилар. У киши даврларида одамлар намозга кечикаётгани ҳисога олиниб, олдинроқ хабар бериш учун жума намозининг вақти кириши билан қўшимча азон айтиш жорий қилинди. Бу иш самара берди. Мусулмонлар жума намозига кеч қолмайдиган бўлишди. Бу амал барчага маъқул келди ва жума намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойда жорий қилиниб, собит бўлиб қолди.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган қўриқхоналарга кўплаб ер ажратишни йўлга қўйдилар. Шу тариқа ерларга бой-бадавлат кишиларнинг эга чиқиб олишлари тартибга солинди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларигача муаззинларга маош белгиланмаган эди. Ўша пайтдаги ҳаётнинг соддалигидан, муаззинларга ажратилган ишнинг озлигидан бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб, масжидлар катталашди, жамоатлар ниҳоятда кўпайди. Бинобарин, муаззинларнинг хизмати ҳам кўпайди. Энди муаззинлик қиладиган киши машғулотидан ажралиб чиқиши лозим бўлиб қолди. Шунинг учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кенг Ислом жамиятининг барча жойларида муаззинларга маош беришни жорий қилдилар. У зот халифаликлари чоғида мусулмонларга катта манфаат келтирган бошқа кўпгина хайрли ишларни амалга оширдилар.

Ислом давлатининг учинчи халифаси Усмон розиялллоҳу анҳунинг ҳаётлари фожиали якун топди, қабиҳ бир фитнанинг қурбони бўлдилар. Аммо у кишининг Ислом йўлидаги буюк ишлари ва фидойиликлари қиёматгача мусулмонлар хотирасида яшаб қолажак!

Аллоҳ таоло учинчи халифа Усмон Зуннурайн розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!

Жаъфар Абдулмўмин

Мавзуга оид мақолалар
Қулатувчи ҳаво, ҳаво яхшилик йўлида бўлса, у амалга зарар қилишқилмаслиги, ҳавони ақлдан қандай ажратиш, ҳаво билан нафс васвасаси орасидаги фарқлар ҳақида давоми...

6793 20:18 / 12.09.2017
Агар рўзадор беихтиёр қайт қилиб юборса, рўзаси эсидан чиқиб, оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, шаҳват билан қарагани учун манийси тўкилса, томоғига чанг, давоми...

2991 17:00 / 17.05.2019
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, .Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада, деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар .Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч давоми...

1647 08:00 / 26.10.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина давоми...

4865 10:30 / 23.05.2021