1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зиёрат туризми: «Naqshbandi Tourism Festival–2019»

17:57 / 29.10.2019 2426 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда юртимизда туризмни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Дунёга машҳур гўзал шаҳарларимизда туризм инфратузилмасини барпо этиш, меҳмонлар учун барча керакли шарт-шароитларни яратиш, республикамизнинг туризм салоҳиятини ўрганган ҳолда уни юқори даражаларга олиб чиқиш ва туризм брендини яратиш бўйича кўплаб таклиф ва лойиҳалар кўриб чиқилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони туризм тармоғини жадал ривожлантиришни таъминлаш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, минтақаларда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишда муҳим омил бўлмоқда.

Жумладан, кўплаб алломалар, донишмандлар ва мўътабар зотлар етишиб чиққан, жаҳонга машҳур зиёратгоҳ ва қадамжоларга эга бўлган мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш, халқаро зиёратчиларни жалб этиш йўлида кўплаб ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил 3 октябрь куни юртбошимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда «Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Чунки она заминимизда бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган аждодларимиз мангу қўним топган. Улар қолдирган бой маънавий-маданий меросга халқаро майдонда қизиқиш жуда катта», деб таъкидлади.

Жорий йилнинг 31 октябрь ва 7 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» ташаббуси билан «HILAL TRAVEL» сайёҳлик ташкилоти ҳамкорлигида бевосита Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,  Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» билан ҳамкорликда зиёрат туризми йўналишида «Naqshbandi Tourism Festival–2019» номли халқаро тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу халқаро фестиваль доирасида 15 давлатдан (жумладан, Малайзия, Бангладеш Халқ Республикаси, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Франция, Албания Республикаси, Покистон, Сурия, Жанубий Африка Республикаси, Россия, Буюк Британия давлатларидан) 200 га яқин меҳмонларнинг ташриф буюриши кўзда тутилган. Қувонарлиси шуки, уларнинг орасида кўпгина жаҳонга машҳур олимлар, фан ва жамоат арбоблари, туристик ташкилот вакиллари бор. Айтиш жоизки, бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистондаги зиёрат туризмига, хусусан, кўҳна шаҳарларимизни, юртимиздан етишиб чиққан фозилу уламолар, донишмандлар, машойихларнинг ҳаёти, асарлари ва илмий меросини ўрганишга ва ўз кўзи билан кўришга қизиқиши ниҳоятда баланд.

Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар Тошкент шаҳрида кутиб олиниб, Бухоро шаҳрига авиақатнов орқали жўнаб кетишади. Бухоро шаҳрида «Етти пир» номи билан машҳур бўлган ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, ҳазрат Хўжа Ориф Ревгарий, ҳазрат Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, ҳазрат Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, ҳазрат Хўжа Бобои Самосий, ҳазрат Хўжа Али Ромитаний, ҳазрат Абул Ҳафс Кабир ҳамда ҳазрат Саййид Амир Кулол каби улуғ зотларнинг зиёратгоҳ мажмуаларини зиёрат қилишади. Бундан ташқари, фестивал дастуридан меҳмонларнинг Мир Араб Олий мадрасасига ҳам ташриф буюриши ҳамда мадраса фаолияти билан яқиндан танишуви ҳам ўрин олган.

Ислом динининг қуввати деб таърифланган кўҳна Бухоро шаҳридаги зиёратлардан сўнг меҳмонларнинг рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрига йўл олишади. Темурийлар пойтахтида зиёратчилар ҳазрати Имом Бухорий мажмуасини, ҳазрат Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор хамда Шоҳи Зинда мажмуаларини зиёрат қилишади.

Шундан сўнг меҳмонларнинг Қарши ва Термиз шаҳарларига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган бўлиб, у ерда Абул Муин Насафий, имом Термизий, Ҳаким Термизий каби Ислом оламида машҳур алломалар мангу қўним топган муборак масканларни зиёрат қилишади.

Ушбу зиёратлардан сўнг меҳмонлар Тошкентга йўл олиб, пойтахтда Ҳазрати Имом мажмуасига ва Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ташриф буюришади. Шундан сўнг Ўзбекистонда илк бор мусҳафи шариф чоп этилаётган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти фаолияти билан танишиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бунёд этилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид мажмуасига ташриф буюриши режалаштирилган.

Умид қиламизки, «HILAL TRAVEL» сайёҳлик ташкилоти томонидан ташкиллаштирилаётган зиёрат туризми йўналишидаги ушбу халқаро тадбир юртимизда туризмининг ривожига хизмат қилади ва келгусида юртимизга халқаро зиёратчилар оқимининг янада кўпроқ жалб қилинишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Hilal Travel
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар .Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан давоми...

892 09:10 / 20.02.2021
Аввал хабар берганимиздек Малайзиядаги .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, ташаббуси ва .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, давоми...

2364 20:16 / 31.10.2019
Бугун, 12 октябрь куни соат 1000 да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида давоми...

1966 19:10 / 12.10.2022
2018 йил 30 январдан Тошкент шаҳар имконияти чекланганлар билан диниймаърифий суҳбатлар ташкил этилган бўлиб, бу суҳбатларнинг дастлабки тингловчилари 8 нафар давоми...

1773 09:30 / 07.02.2019
Видеолар
Аудиолар

131687 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52154 14:35 / 11.08.2021