1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Расулуллоҳ сизни бир бор кўрсайдим... (биринчи мақола)

14:30 / 29.10.2019 3337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه  عَنِ رسو الله صلى الله عليه وسلم  قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ فِي يَدِهِ لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ يَوْمٌ وَلاَ يَرَانِي ثُمَّ لأَنْ يَرَانِي أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ أَهْلِهِ وَمَالِهِ مَعَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: шундай дедилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, баъзиларингизга шундай кун келадики, мени кўра олмайди, сўнг мени кўриш унинг учун аҳли ва молидан ҳам суюкли бўлиб қолади».

Имом Муслим ривояти

Бугун бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам ичиб айтган кунлари келди. У зотни бир лаҳза ҳам кўра олмадик. Лекин, сўзларининг иккинчи қисми ҳақида бир ўйлаб кўрайликчи? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга қанчалар муштоқмиз? Бунинг учун нималар қилишимиз лозим? Бунинг шартлари нима? Шу ҳақида фикр юритганмизми?

Инсон кимни кўргиси келади?! Албатта, яхши кўрган инсонини.

Мусаннадан ривоят қилинади:

 قال الإمام أحمد رحمه الله في مسنده:

حَدَّثَنَا الْمُثَنَّي، قَالَ: سَمِعْتُ أَنَسًا يَقُولُ: “ قَلَّ لَيْلَةٌ تَأْتِي عَلَيَّ إِلَّا وَأَنَا أَرَى فِيهَا خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ “ ، وَأَنَسٌ يَقُولُ ذَلِكَ وَتَدْمَعُ عَيْنَاهُ

Анас ибн Моликдан эшитдим: «Неча тун ўтган бўлсин, уларда албатта, Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи ва саламни тушимда кўряпман», деди. Анас буни айтиб кўзи ёшланар эди.

Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин!

Салмон Форсий ҳақ динни излаб умрлари сафарда, роҳиблар хизматида ўтар экан, охири замон пайғамбари чиқиб ҳижрат қиладиган шаҳари Мадина эканини эшитиб, бор-йўғларини сарф қилиб шу томонга шошилдилар. Қиёматга қадар фахр бўладиган сўз: «Салмон биздандир», деган шарафга эришдилар.

Абдуллоҳ Зулбижадайн Мадина сари йўл оларканлар, бор будларини, ҳаттоки устиларидаги либосни ҳам тортиб олишди. Фақатгина эски шолчалари бор эди холос. Шу шолчани иккига бўлиб, бирини белларига ва бошқасини елкаларига ташлаб, саҳронинг жазирамасида севикли ҳабиблари томон шошилдилар.

Табук ғазоти, «Машаққат» қўшини номини олган 30 минг кишилик мусулмон қўшини уйларига қайтмоқдалар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар тунда бир кишини дафн қилишаётган эди. Абу Бакр Сиддиқ ва Умар розияллоҳу анҳумо узатишди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан ушбу бахтли инсонни охирги манзилга оҳиста қўйдилар ва : “ Аллоҳим! Мен бу бандангдан розиман. Сен ҳам рози бўл“, дея ҳаққига дуо қилдилар.

Бу зотларнинг тезюрар уловлари ёки шу каби шароитлари йўқ эди. Аммо барчаларининг қалбида Аллоҳ ва Расулига бўлган ҳақиқий муҳаббат бор эди.

Бугун қандай ўринбосарлар қолди?! Фараз қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша даврда эмас, ҳозир юборилганларида биз нима қилардик?! Ҳар ким ўзича фидоийликларнинг ҳар хил кўринишини санаб кетиши тайин. Бугун у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини ўрганишга “бўш вақти“ йўқ инсон бўла туриб, қуруқ даъво қилишдан нима фойда бор деб ўйлайсиз?!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизми? 

Ушбу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг бир қанча аломатларини келтириб ўтамиз. Сўнгра улар ҳақида батафсилроқ сўз юритамиз:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тўлалигича итоат этиш; У зот келтирган барча нарсани лозим тутиб, у зот қайтарган ишлардан четланиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат этиш у зотга бўлган муҳаббатнинг асосидир.

Севикли Расулимиз саллоллоҳу алайҳи васалламни ва ҳанийф динимизни бор имконият ила муҳофаза қилиш;

Дунёдаги энг катта армонингиз Муҳаммад алайҳиссаломни кўролмай қолганиз бўлса ва у зот алайҳиссаломни кўришни шавқу завқ ила орзу қилсангиз;

Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан яшаган саҳобалардан ибрат олиш;

Уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларига ҳавас қилиш.

Қиёмат куни у зот алайҳиссалом ва саҳобалар розияллоҳу анҳум билан жамланишни чин дилдан сўраш;

Мусулмон одам Муҳаммад алайҳиссаломнинг улуғликларини ҳис этолса, қалбидаги муҳаббати зиёда бўлади. Бунинг учун у зотни танишимиз лозим. У зотни таниш учун нима қилдик?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кечаю кундуз чиройли саловатларни кўпайтириш;

Кўп эслаш қалбдаги муҳаббатимизни зиёда қилади. У зот алайҳиссалом бизга яқин эканларини ҳис этиш. У зот алайҳиссалом бизни яхши кўрганларини ва барча яхшиликларни бизга илинганларини тафаккур қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларини яхши кўришимиз, у зот алайҳиссалом яхши кўрган жойлар, сўзлар, таомлар, либослар ва у зот суйган энг кичик нарсаларга ҳам муҳаббатли бўлишимиз...

Ҳаётимизнинг ҳар бир ҳолатида севикли Расулимизнинг суннатларига эргашиш ва муборак ҳаётларини тадаббур билан чуқур ўрганиш.

Аллоҳ таоло бизларга ота-онамиздан кўра меҳрибонроқ бўлган зот Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақиқий яхши кўришимизни насиб этсин. У зот алайҳиссалом марҳамат қилганларидек:

إن المرأ يحشر مع من أحب

“Киши (Қиёмат кунида) ўзи суйгани билан бирга жам қилинади“.

Ё Расулуллоҳ! Биз сизни яхши кўрамиз ва саҳобаларингизни яхши кўрамиз. Қиёмат кунида ҳам сизлар билан бирга бўлишимизни умид қиламиз...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг энг катта аломатларидан бири - эринчоғли-гу иштиёқ келиб турганда, қийинчили-гу енгилликда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланиш, одоблари билан зийнатланиш, покиза суннатларига эргашиш ва унутилган суннатларини тирилтиришдир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга шундай деган эдилар:

وعن أنس قال: قال لي رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: ((يا بني إن قدرت أن تصبح وتمسي وليس في قلبك غش لأحد فافعل، ثم قال لي: يا بني ذلك من سنتي و من أحيا سنتي فقد أحبني ، ومن أحبني كان معي في الجنة)) رواه الترمذي.

“Эй, ўғилгинам! Қалбингда бирон бир кишига ғиллу ғашлик бўлмай тонг оттиришга қодир бўлсанг, шундай қил!“ Анас розияллоҳу анҳу айтадилар сўнгра менга:“ Эй, ўғилгинам! Бу менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимни тирилтирса, дарҳақиқат мени яхши кўрган бўлади. Ким мени яхши кўрса, жаннатда мен билан бирга бўлади“, дедилар.

Инсон ўзи муҳаббат қилган кишисига ўхшашни, уни ҳурсанд қиладиган ишларни қилиб, норози қиладиган амаллардан четлаша бошлайди. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб суннатларидан хабардормиз. Лекин, уларнинг қанчасига амал қилаяпмиз?!

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм сизга фойда бермаса, албатта, зарар беради“.

Бу фарз, бу вожиб, бу эса суннат, уни баъзан қилмаса ҳам бўлаверади, деб туриб ўрганган илмимиз зараримизга ҳужжат бўлмаяптимикан? Саҳобалар розияллоҳу анҳумлар қандай бўлишган эди? Улар севикли Ҳабиблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ҳар бир амалнинг нима ҳикмати борлигини билмасаларда, у зотга изма-из эргашар эдилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий айтадилар: “Кимнинг илми кўпайиб, амали камайган бўлса, демак, унинг нияти ва мақсади ёмон экан“.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وعن أبي هريرة قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: ((من تمسك بسنتي عند فساد أمتي، فله أجر مائة شهيد))

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Кимки умматим фасодга кетганда суннатимни маҳкам тутса, унга юзта шаҳиднинг ажри бор“, дея марҳамат қилганлар. Имом Байҳақий ривояти

Фаҳш ишларнинг ошкора қилиниши, бидъат ғолиб бўлиб, илмсизлик ва гуноҳ ишлар кўпайиши фасоддир. Ана шундай пайтда бир суннатни қиламан деса, жоҳилу нодонлар унинг устидан масхара қиладилар. Унга қарши бўлиб, бир ёмонлик етказиш ҳаракатида ҳам бўла бошлайдилар. Кишининг иймонига яраша синов имтиҳон берилганидек, Севикли Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимиз ва у зотнинг муборак суннатларига эргашишда етадиган синов ва азиятларга кўп ҳам парво қилмаслигимиз лозим. Аллоҳ таоло қилаётган амалларимизни қабул этсин. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Амалларим қабул бўлган кун мен учун байрамдир“. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмай туриб иймон келтирдик. Бу Аллоҳ таолонинг фазли, албатта. Энди бу ўринбосари йўқ неъматнинг шукри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниб, у зотни яхши кўриб, муборак суннатларига эргашиш билан бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин! Омин!
(Давоми бор)

 Мир Араб олий мадрасаси 3-босқич талабаси Солиҳов Дилшод

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўзим аввалида айтсам .Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб давоми...

2303 15:30 / 20.10.2021
Бизга оламларга раҳмат ва инсоният учун гўзал ўрнак қилиб Расул юборган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинОламларга раҳмат бўлган, башарият учун энг олий давоми...

3701 10:33 / 11.12.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳоримМуҳаммад Мустафо ҲазратларигаУл буюк подшоҳким, жанобларига,Ҳамд бўлсин Коинот давоми...

2584 16:06 / 06.11.2019
Мавлид маросими қандай ўтказилиши керакМаълумки, ўрта асрларда Ислом оламида тасаввуф катта ўрин тутган. Мавлид маросимларига кўпроқ тасаввуф уламолари бош давоми...

1318 14:30 / 15.10.2021
Аудиолар

131058 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51582 14:35 / 11.08.2021