1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таомланишнинг уч одоби

12:10 / 14.05.2019 3669 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Ибн Умар, ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Таомланаётганингда Аллоҳ таолонинг номини тилга ол». Яъни «Бисмиллаҳ» ни айтиб, ўнг қўл билан таомланишни бошла ва ўзингга яқин бўлган жойдан ўнг қўл билан таомлан ва қўлингни идишнинг бошқа четига чўзиб, таомланмагин», дедилар».

Бу ҳадисда овқатланишнинг уч одоби баён қилинмоқда.

Овқатланишликнинг биринчи одоби «Бисмиллаҳ» ни айтмоқ

Яна бир ҳадисда, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар, сизлардан бирингиз таомланишни бошласа, Аллоҳ таолонинг номини тилга олсин. Агар, таомланиш вақтида, «Бисмиллаҳ» ни айтишни унутса ва таомланиш мобайнида «Бисмиллаҳ» ни айтиш ёдига тушиб қолса, «Бисмиллаҳи авваллаҳу ва ахироҳу» ни, яъни аввалда ҳам охирда ҳам Аллоҳ таолонинг номи билан бошлайман, десин», дедилар» (Абу Довуд «Таомланиш китоби» 3767- ҳадис).

Шайтон сиз билан бирга бўлиши ва таомингизга шерик бўлишига йўл қўйманг

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кираётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олса ва таомланаётганда ҳам Аллоҳ таолонинг исмини тилга олса, шайтон ўзининг шерикларига: «Бу уйда на истиқоматингиз ва на таомланишингиз учун шароит бор», дер экан. Негаки, бу шахс ҳар доим уйига кираётганида ва таомланаётганида ҳам Аллоҳ таолонинг номини ёдга олгани сабаб, шайтонга бу уйда истиқомат ва таомланиш учун имконият қолдирмас экан.

Овқатланишни аввал  катта бошлаб берсин

Хузайфа розияллоҳу анҳу: «Қачон биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомланишга ўтирсак, бизнинг одатимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам танаввул қилишни бошламагунларигача таомга қўл чўзмас эдик. Балки, У кишини кутиб турардик, қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомга қўл чўзганларидан сўнггина, биз ҳам таомланишликни бошлар эдик», дердилар».

Ушбу ҳадисдан фуқаҳоларимиз, агар ёш бола ўзидан ёши катта киши билан бир дастурхонга ўтирса, ёши катта киши таомга қўл узатмагунгача, ёши кичик, ўзидан каттани кутиб туришлиги одобдан эканлигига ижмо қилишган.

Шайтон таомни ўзига ҳалол қилишни хоҳлайди

Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир ёш бола югуриб, келди. Бундан биз боланинг қорни очлигини сездик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомга қўл узатмаганлари сабаб, бирор киши ҳали таомланишни бошламаган эди. Бу ёш бола кириб келиб, таомга қўл чўзган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болани қўлини ушлаб, уни таомдан тўсдилар. Бир оздан сўнг бир бадавий келди. У ҳам кўринишидан очқаган ва таом тарафга интиларди. Бадавий ҳам кириб келибоқ, таомга қўл чўзди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳам қўлини ушлаб, таомдан тўсдилар. Бундан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма саҳобаларга юзланиб, шундай хитоб қилдилар: «Шайтон ушбу таомни Аллоҳ таолонинг номини тилга олдирмасдан ўзига ҳалол қилиб олмоқчи бўлди. Яъни: Шайтон мана бу ёш бола ва бадавийнинг воситасида таомни ўзига ҳалол қилмоқчи бўлди. Лекин мен уларни қўлларини ушлаб, таомланишдан тўсдим. Аллоҳ таолога қасам ичиб, айтаманки, мана бу ёш бола ва менинг қўлим орасида шайтоннинг ҳам қўли бор эди», дедилар».

Фарзандларни назорат қилинг

Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар катталар ҳузурида болалар Аллоҳ таолонинг исмини тилга олмасдан, таомни бошласа, катталарнинг вазифаси, болани огоҳлантириш ва зарурат туғилганда қўлидан ушлаб, болага “Бисмиллаҳ” ни айттириб, сўнг таомни бошла, демоқларига ишора қилмоқдалар.

Бугунги кунда кўпчилигимиз ўз оиламиз билан бир дастурхонда таомланамиз. Аммо фарзандларимиз исломий одобларга амал қилишмоқдами ёки йўқми, деган савол хаёлимизга ҳам келмайди. Лекин бизни суюкли ва меҳрибон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам катталарга фарз бўлган иш, яъни, катталар фарзандларини назорат қилишлари ва уларга исломий одобларни ўргатишлари лозимлиги, акс ҳолда таомда барака бўлмаслиги таълимини бермоқдалар.


Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмоний

(«Ризқни тўғри истеъмол қилмоқ» китоби 5,8-бетлар)

Таржимон: Акмал Абдураҳмон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фирёбий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади .Суфshyён Саврийнинг шундай деганини эшитдим .Минода Абу Жаъфар Мансурнинг олдига кирдим ва унга .Аллоҳдан қўрқ Сен давоми...

2307 08:00 / 13.03.2020
1. Маййитнинг бобоси унинг отаси туфайли ҳажбга учрайди. Шунингдек, яқин бобо узоқ бобони тўсади.2. Маййитнинг ота бир, она бир акаукалари унинг отаси, ўғли ва ўғил давоми...

1845 09:10 / 01.10.2019
Ривоят қилинишича, бир подшоҳ улкан, ажойиб қаср қурдирди. Қурилиш битгач, ўзида йўқ хурсанд бўлиб, хизматкорига .Бу қасрни одамларга кўрсат, ким унинг айбини, давоми...

3375 09:00 / 07.03.2019
Хаттот Абу Бакрдан ривоят қилинади .Бир фақиҳнинг дастхати жуда хунук эди. Фақиҳлар буни маломат қилишар, .Сенинг ёзувингдан хунук ёзув бўлиши мумкин эмас,, давоми...

2973 08:07 / 11.09.2020
Аудиолар

213208 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132431 14:35 / 11.08.2021