Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (117-дарс). Бирортангиз жума куни рўза тутмасин...

14:00 / 01.01.2021 3629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

457. Умму Ҳонеънинг мавлоси Абу Муррадан ривоят қилинади:

«У Абдуллоҳ ибн Амр билан унинг отаси Амр ибн Оснинг олдига кирди. Шунда у (Амр ибн Ос) икковига таом қўйди ва (Абу Муррага) «Е», деди. «Мен рўзадорман», деди у. Шунда Амр: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бу кунлари оғзимиз очиқ юришга буюрар ва уларда рўза тутишдан қайтарар эдилар», деди».

Абу Довуд ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

458. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутмасин. Фақат бир кишининг одатидаги рўза бўлса, ўшани тутсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

459. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Фақат ундан олдин ёки кейин тутсангиз, майли», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кечалар ичида жума кечасини бедорликка хосламанглар. Кунлардан жума кунини рўза тутишга хос қилманглар. Фақат бирингизнинг рўза тутадиган кунингиз бўлса, майли», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

1748 16:00 / 15.10.2021
Умар алФоруқ розияллоҳу анҳунинг сийратлари ва фазилатлари ҳақида кўп жилдли китоблар ёзилган. У кишидан ривоят қилинган ваъзнасиҳатларини ўрганишга киришишдан давоми...

5435 10:28 / 09.06.2018
Доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома У ЗОТ ТАОЛОНИНГ .АЛЛОҲ ВА УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ НАБИЙГА САЛАВОТ АЙТУРЛАР, ДЕГАН ҚАВЛИНИНГ МАЪНОЛАРИ ҲАҚИДА БИСМИЛЛАҲИР давоми...

4629 20:04 / 28.04.2017
402. Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қабрларнинг устига ўтирманглар. Уларга қараб намоз ўқиманглар,, давоми...

449 19:00 / 13 апрель