Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 173-дарс. Қуръондаги энг улуғ сура

20:00 / 18.02.2022 4673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

676. Абу Саъид ибн Муъалла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намоз ўқиётган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақириб қолдилар. Мен жавоб бермадим. Кейин бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, намоз ўқиётган эдим», дедим. «Аллоҳ: «Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни даъват қилганда ижобат қилинглар», демаганми?» дедилар. Сўнг: «Масжиддан чиқишингдан олдин Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяман», дедилар. У зот қўлимдан ушлаб бошлаб кетавердилар. Масжиддан чиқай деб қолганимизда: «Эй Аллоҳнинг Расули, Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяман, деган эдингиз?» дедим. «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламийн. У – етти такрорланадигандир. У – менга берилган Қуръони азиймдир»,  дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Етти такрорланадиган» дейилганда Фотиҳа сураси кўзда тутилган.

 

677. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Қуръонни қироат қилинг. У Қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлиб келади. Икки нур сочувчини – Бақара ва Оли Имрон сурасини қироат қилинг. Иккови Қиёмат куни худди икки булутга ёки икки соябонга ёки икки қуш галасига ўхшаб келади. Иккови ўз соҳиблари ҳақида тортишишади. Бақара сурасини қироат қилинглар. Албатта, уни олмоқлик (кўтариб олиш) баракадир, уни тарк қилиш ҳасратдир. Баттоллар унга қодир бўлмайдилар».

Муслим ривоят қилган.

678. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,.Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ давоми...

4956 10:03 / 18.12.2018
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир,, давоми...

4617 13:00 / 24.01.2021
2738. .Суроқа ибн Молик ибн Жўъшум алМудлижий айтади.Бизга Қурайш кофирларининг элчилари келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрни ким ўлдирса ёки давоми...

4130 16:59 / 05.01.2018
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

3196 13:30 / 23.08.2020