Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 199-дарс. Ғийбат нималигини биласизми?

19:00 / 02.09.2022 1934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

765. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши: «Менга тавсия қилинг», деди. «Ғазабланма!» дедилар. У бир неча бор такрорлади. У зот (ҳар гал): «Ғазабланма!» дедилар.

Бухорий ривоят қилган.

* * *

766. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: «Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи» дейишди. «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. «Биродаримда мен айтган нарса бор бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди. «Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

767. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Вайл бўлсин» – вой бўлсин, шўри қурисин, унга дўзах бўлсин, дегани.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

3031 13:00 / 03.07.2020
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари давоми167. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4488 13:00 / 06.04.2019
376. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага давоми...

2937 13:30 / 19.06.2020
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

3194 13:30 / 23.08.2020