Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (226-дарс) Аллоҳ сатр қилган нарсани очишдан эҳтиёт бўлиш

19:00 / 14.04.2023 1826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» деманглар, балки «Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа» денглар», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

883. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Умматимнинг мужоҳирлардан бошқа ҳаммаси афв қилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отгач, Аллоҳ унинг қилмишини сатр қилган (беркитган) бўлса-да, «Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим» дейиши ҳам мужоҳирликдандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди, тонг отганда у ўзидан Аллоҳнинг сатрини очди», деганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

Мужоҳир – гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи, дегани.

884. Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ўз хутбаларида айтдилар: «Огоҳ бўлинглар! Ушбу кунимда Роббим Ўзи менга таълим берган нарсалардан билмаганларингизни сизларга таълим беришимни амр қилди. (У зот): «Бандага берганим барча мол ҳалолдир. Албатта, Мен бандаларимнинг ҳаммаларини соф табиат билан яратдим. Сўнг  шайтонлар келишди ва уларни динларидан адаштиришди. Улар Мен ҳалол қилган нарсаларни уларга ҳаром қилишди. Уларга Мен ҳужжат нозил қилмаган нарсаларни Менга ширк келтиришга буюришди», (деди). Албатта, Аллоҳ ер аҳлига назар солди ва уларга: арабларига ҳам, ажамларига ҳам ғазаб қилди. Фақат аҳли китобдан айримларигагина ғазаб қилмади. Ва У зот (менга): «Мен сени синаш учун ва сен билан (бошқаларни) синаш учун юбордим. Мен сенга сув ювмайдиган, уйқу ҳолида ҳам, уйғоқ ҳолда ҳам ўқийдиганинг китобни нозил қилдим», деди. Албатта, Аллоҳ менга Қурайшга ўт қўйишимни амр қилди. Мен У зотга: «Эй Роббим! Ундай бўлса, улар менинг бошимни ёриб, синган нонга ўхшатиб қўйишади», дедим. (Шунда Аллоҳ): «Улар сени чиқарганларидек, сен ҳам уларни чиқар. Уларга қарши ғазот қил, Биз сенга кўмак берамиз. Нафақа қил, Биз сенга нафақа қиламиз. Сен лашкар юбор, Биз унга беш баробарини юборамиз. Ўзингга итоат қилганлар билан бирга сенга осий бўлганларга қарши жанг қил», деди. «Аҳли жаннат уч тоифадир: одил, садақа қилувчи ва тавфиқли султон; ҳар бир қариндош ва мусулмонга раҳмли ва қалби юмшоқ киши; иффатли ва ўзини иффатли қилиб кўрсатувчи аёлманд», деди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам поклансалар, покланишларида ҳам, тарансалар, таранишларида ҳам ва давоми...

2323 12:03 / 16.02.2020
386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади.Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда давоми...

3464 13:30 / 17.07.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида 199. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади.Оишанинг олдига кириб .Расулуллоҳ давоми...

5354 15:42 / 19.06.2019
420. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хутба қилдилар .Зиқналикдан сақланинг Албатта, сиздан давоми...

2384 13:37 / 16.10.2020