Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (105-дарс). Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин!

13:03 / 09.10.2020 2213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

417. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинларга таомланиш бўлсин, дея фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

418. Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хиёрдан ривоят қилинади:

«Икки киши менга видолашув ҳажида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борганларини айтишди. У зот садақа тақсимлаётган эканлар. Шунда иккови ундан сўрашибди. У зот уларга бошдан-оёқ назар солиб чиқибдилар. Уларнинг бақувват эканини кўрибдилар. Сўнгра: «Агар истасангиз, икковингизга ҳам бераман. Аммо унда бойнинг ва касб қила оладиган бақувватнинг насибаси йўқ»дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

419. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг соясида ўтирганларида олдиларига етиб бордим. У зот мени кўришлари билан: «Улар ютқазувчилардир. Каъбанинг Робби ила қасам!» дедилар. Етиб бориб, ўтирдим ва яна ўрнимдан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, улар кимлар?» дедим. «Улар моллари кўплардир. Фақат мана бундай, мана бундай, мана бундай деганлар, – дея олдилари, ортлари, ўнглари ва чапларига ишора қилдилар. – Улар оздирлар. Кимнинг туяси, қорамоли ва қўйи бўлатуриб ҳаққини адо қилмаса, албатта, Қиёмат куни ўшалар энг катта ва семиз ҳолида келтирилади. Уни туёқлари билан тепадилар, шохлари билан сузадилар. Унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келади. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай давом этади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . ..Бир одам таҳорат қилиб, оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4226 16:07 / 17.11.2019
266. Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Келишига шубҳа давоми...

1186 19:00 / 26.08.2023
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

3031 13:00 / 03.07.2020
344. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди давоми...

1440 19:00 / 23.12.2023