Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (59-дарс). Мисвок оғизни покловчи ва Парвардигорни рози қилувчидир

14:00 / 15.11.2019 4234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

293. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга гапираётганларини кўрдим. У зотнинг гапларидан қуйидагиларни тушундим: «Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи билан юзланган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, унга албатта жаннат вожиб бўлади». Бу қандай ҳам яхши, дедим. Шунда олдимдан бир кишининг: «Олдингиси ундан ҳам яхши», деганини эшитдим. Қарасам, Умар экан. У менга шундай деди: «Сенинг энди келганингни кўрдим. У зот: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда бундай келган: «Абу Идрис Ховлоний ва Абу Усмон Наҳдийдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Аллоҳумма ижъалний минат таввабийн ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради»дедилар».

Термизий ривоят қилган.

294. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилаётиб, у юзини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси билан икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Икки қўлини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Икки оёғини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

295. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Парвардигорни рози қилувчидир»дедилар».

Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, кўзда тутилаётган элчилик осон эмас эди. Шунинг учун ҳам қурайшликлар бу ишга яхши тайёргарлик кўрдилар ва элчилик вазифасига ораларидан энг етук давоми...

3253 16:13 / 23.12.2017
Ўн тўққизинчи суннатИбн Ваъла асСабаийдан ривоят қилинади.Мен Ибн Аббосдан .Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар, деб сўрадим.У давоми...

2697 19:00 / 10.06.2019
. ..Анас розияллоҳу анҳудан саримсоқ пиёз ҳақида сўралди. Бас, у киши.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ушбу экиндан еса, бизга яқин келмасин ва давоми...

2204 13:00 / 27.12.2020
542. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абдурроҳман ибн Авф Мадинага келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн Робийъ Ансорий билан давоми...

2801 17:00 / 23.07.2021