Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (82-дарс). Жума энг афзал кундир

14:05 / 24.04.2020 2906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

354. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, жума энг афзал кунларингиздандир. Унда Одам халқ қилинган. Унда қабз ҳам қилинган. Унда нафх (пуфлаш) бор. Унда соъқа (қичқириқ) бор. Бас, унда менга саловотни кўпайтиринг. Албатта, саловотларингиз менга кўрсатилади»дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга саловотларимиз қандай кўрсатилади, сиз чириган бўлсангиз?» дейишди. Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини ерга ҳаром қилгандир»дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

355. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Ўша кунда у ундан чиқарилди»дедилар».

Бошқа ривоятда: «Қиёмат куни ҳам фақат жума куни қоим бўлади» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим сакаротдалик жон чиқар маҳали пайтида ёнига кирдилар. давоми...

6302 10:00 / 04.12.2018
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

4394 17:17 / 30.03.2018
806. Абу Малиҳ бир кишидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир уловга мингашиб кетаётган эдим. Уловлари қоқилиб кетган эди, .Бадбахт шайтон, деб давоми...

1536 19:00 / 16.12.2022
Омонатдор мусулмон 517. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Омонатдор мусулмон хазиначи ўзига буюрилган давоми...

2537 15:00 / 21.05.2021