Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (136-дарс)Иш ўз аҳлидан бошқага берилганда Қиёматни кутавер!

15:30 / 14.05.2021 5484 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Билол барний (навли) хурмо келтирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бу қаердан?» дедилар. «Бизда сифатсиз хурмо бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилсинлар деб, унинг икки соъига бир соъ алмаштирдим», деди Билол. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бай-бай! Бу айни рибо. Бундай қилма! Агар хурмо сотиб олмоқчи бўлсанг, буни савдо қилиб сотгин-да, унинг пулига бошқасини сотиб ол»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 515. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда қавмга гапираётган эдилар. У зотнинг олдиларига бир аъробий келиб: «Қиёмат қачон?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларида давом этавердилар. Қавмнинг баъзилари: «Унинг гапини эшитдилару, аммо ёқтирмадилар», деди. Бошқалари эса, «эшитмадилар», дейишди. У зот гапларини тугатиб бўлиб: «(Бояги) қани?» дедилар. Менимча, Қиёмат соати ҳақида сўровчи, (дедилар). «Мана, менман, Эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Омонат зое қилинганда Қиёматни кутавер»дедилар. «Унинг зое қилиниши қандай бўлади?» деди. «Иш ўз аҳлидан бошқага берилганда Қиёматни кутавер»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

516. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга ишонган одамга омонатни адо қил ва сенга хиёнат қилганга хиёнат қилма»дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

3879 13:40 / 31.05.2019
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини давоми...

3499 17:03 / 09.02.2020
345. Алий ибн Абдурроҳман Муовиййидан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Умар менинг намозда майда тошларни ўйнаётганимни кўрди. Намозни тугатганда мени бундан қайтарди давоми...

2016 13:47 / 27.03.2020
.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони давоми...

3400 13:00 / 08.11.2020