Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (52-дарс). Амаллар ниятга кўрадир

14:45 / 27.09.2019 4292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

259. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Амаллар фақат ниятга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир», деяётганларини эшитдим».

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

260. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитган: «Аллоҳ бир қавмга азоб туширса, уларнинг ичида ким бўлса, ўшанга азоб етади. Сўнгра амалларига қараб қайта тирилтириладилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 

261. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса борки, кимда шу хислатлар бўлса, у тўлиқ мунофиқ бўлади, кимда ўша хислатлардан биттаси бўлса, ўшани тарк қилгунча унда нифоқнинг битта хислати бўлади: қачон гапирса, ёлғон гапиради; қачон аҳдлашса, доғда қолдиради; қачон ваъда берса, устидан чиқмайди; қачон хусуматлашса, фожирлик қилади»дедилар».

Эвазнинг ривоятида: «Омонат ишонилганида хиёнат қилади, ваъда берганида хилоф қилади», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

262. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва унга омонат ишонилса, хиёнат қилади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Агар рўза тутиб, намоз ўқиса ҳам» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини давоми...

2243 18:00 / 05.04.2020
Албатта, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг адолати исботи Ислом ақидасининг дуруст бўлиши учун лозимотлардан биридир.Моликий усул имомларининг улуғларидан бири давоми...

4814 20:03 / 26.03.2018
353. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳайз кўрувчининг намозини Аллоҳ фақат химор билан қабул қилади,, дедилар,. Абу давоми...

895 19:00 / 13 январь
816. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Агар одамларнинг айбини давоми...

1940 19:00 / 30.12.2022