Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (112-дарс). Ойни кўриб рўза тутинг ва очинглар!

13:00 / 27.11.2020 2477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

439. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмайди», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

440. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Агар (ой) сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

441. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мен ҳилолни кўрдим», деди. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик берасанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули» деб гувоҳлик берасанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Эй Билол, одамларга эълон қил, эртага рўза тутсинлар», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Жоруд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

442. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одамлар оғиз очган куни Фитр (ҳайити)дир. Одамлар қурбонлик қилган куни Қурбон (ҳайити)дир».

Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менинг бир неча исмларим бор мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман давоми...

4171 19:03 / 28.04.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда давоми...

3094 14:08 / 29.03.2020
777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен давоми...

1456 00:21 / 29.10.2022
297. Абу Саламадан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

757 19:00 / 20.10.2023