Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 196-дарс. Яхшилик гўзал хулқдир

19:00 / 12.08.2022 2063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

755. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: «Яхшилик гўзал хулқдир. Ёмонлик ичингда кезаётган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

756. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади. Сизлар ёлғондан эҳтиёт бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» (ёлғончилардан) деб ёзилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *

757. Абул Ҳавро Саъдий Робийъа ибн Шайбондан ривоят қилинади:

«Ҳасан ибн Алийга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани ёдлаб қолгансан?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт. Албатта, содиқлик хотиржамликдир. Албатта, каззоблик шубҳадир»ни ёдлаб олганман, деди».

Термизий, Насоий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Таҳорати йўқнинг намози йўқ. Таҳоратда .Бисмиллаҳ,ни зикр қилмаган одамнинг давоми...

3820 15:58 / 29.09.2019
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар..Эй Расулуллоҳ давоми...

5034 15:03 / 22.01.2019
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Номим зикр қилинганда менга салавот айтмаган давоми...

6909 18:10 / 18.05.2018
349. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра давоми...

1088 19:00 / 05 январь