Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (225-дарс). Одамларни бу дунёда азоблаганларни албатта Аллоҳ азоблайди

19:00 / 08.04.2023 1650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳларнинг каттаси кишининг ўз ота-онасини сўкишидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, одам ота-онасини ҳам сўкадими?» дейишди. «Ҳа! Бировнинг отасини сўкади, у ҳам (бунинг) отасини сўкади. Бировнинг онасини сўкади, у ҳам (бунинг) онасини сўкади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

877. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:

«Ҳишом ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу Шомда офтобга турғазиб қўйилиб, устларидан ёғ қуйилаётган ажам деҳқонларини кўриб қолиб: «Буларга нима бўлган?» деб сўради. «Жизя бермаганлари учун ҳибсга олинишган», дейишди. Шунда Ҳишом: «Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни бу дунёда азоблаганларни албатта Аллоҳ азоблайди», деганларини эшитганман», деди».

Муслим ривоят қилган.

878. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Банда билиб-билмай Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган бир сўзни айтади ва у туфайли Аллоҳ унинг даражаларини кўтаради. Банда билиб-билмай Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган бир сўзни айтади ва у туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

879. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «(Ишларида) чуқур кетувчилар ҳалок бўлди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

880. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи ҳақ бўлатуриб талашиб-тортишишни тарк қилган одамга жаннатнинг саҳнида бир уй бўлишига, ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган одамга жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига ва хулқини гўзал қилган одамга жаннатнинг юқорисида бир уй бўлишига мен кафилман», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

881. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоҳилият ишидан тўрт нарса менинг умматимда бордир, уларни тарк қилишмайди: ҳасаблар билан фахрланиш, насабларга тил текказиш, юлдузлардан истисқо сўраш, овоз чиқариб, айтиб йиғлаш», дедилар.

Яна у зот: «Агар йиғи солувчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, Қиёмат куни устида қатрондан бўлган лозим ва қичитқидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

1701 19:00 / 22.07.2023
Авваллари мусулмонларга ҳатто ҳимоя учун ҳам кофирларга қарши жанг қилишга рухсат йўқ эди. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг давоми...

3407 16:24 / 16.01.2018
1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа давоми...

4840 17:29 / 30.03.2018
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

4394 17:17 / 30.03.2018