Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (232-дарс) «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз»

19:00 / 26.05.2023 1351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

904. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Маккага йўлга чиқса, туя минишни малол олганда миниб дам олиш учун ўзи билан эшак оларди. Бошига ўраб оладиган салласи ҳам бор эди. Бир куни у ўша эшакни миниб кетаётган эди, олдидан бир аъробий ўтиб қолди. Шунда унга: «Фалончи ибн Фистончи эмасмисан?» деди. «Худди шундай», деди у. Унга эшакни бериб, буни мин, деди. Саллани бериб, буни бошингга ўраб ол, деди. Баъзи шериклари унга: «Аллоҳ сени мағфират қилсин. Бу аъробийга ўзинг миниб юрган эшакни бердинг. Бошингга ўраб юрадиган саллани бердинг», дейишди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, яхшиликларнинг яхшилиги боланинг отасининг оғайнисига у ўтганидан кейин сила қилишидир», деганларини эшитганман. Унинг отаси Умарнинг дўсти эди», деди».

Муслим ривоят қилган.

905. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Олдимга икки етим қизини олиб бир аёл кириб келди. Бир нарса беринг, деб сўради. Лекин ҳузуримда битта хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Мен ўша хурмони аёлга бердим. Аёл хурмони иккига бўлиб, қизларига биттадан берди. Сўнг ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шундай қизларда бирор синовга учраса, улар унинг учун дўзахдан парда (тўсиқ) бўлади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай келган:

«Ҳузуримга бир мискина аёл икки қизини кўтариб келди. Шунда унга учта хурмо бердим. У ҳар бир қизга биттадан хурмо берди. Бир дона хурмони емоқчи бўлиб, оғзига тутди. Икки қиз уни ҳам беришини сўрашди. У ўзи емоқчи бўлган хурмони иккига бўлиб, икковига берди. Унинг ҳоли мени ажаблантирди. Унинг қилганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. «Бунинг учун Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан озод қилди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

906. Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз», дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилдилар, орасини бироз очиб кўрсатдилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
714. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ азза ва жалла .Одам боласи Мени ёлғончи қилди, у буни давоми...

2685 19:00 / 21.05.2022
816. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Агар одамларнинг айбини давоми...

1940 19:00 / 30.12.2022
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақийқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ давоми...

3536 19:51 / 28.04.2017
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муомалалари147. Абу Журай Жобир ибн Сулаймдан ривоят қилинади.Одамлар унинг гапини қабул қилишаётган бир кишини давоми...

2209 16:45 / 22.02.2019