Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (142-дарс). Қасам ичиб «иншааллоҳ» деса

17:00 / 25.06.2021 2486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

530. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир нарсага қасам ичсаю, сўнгида «иншааллоҳ» деса, батаҳқиқ, истисно қилган бўлади»дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Ким қасам ичсаю, сўнг истисно қилса, агар хоҳласа, қилади, хоҳламаса, тарк этади, қасамхўр бўлмайди», дейилган.

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

531. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳой Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўрамагин. Агар у сенга сўраш билан берилса, сен унга вакил бўлурсан. Агар у сенга сўрашсиз берилса, сенга у ишда ёрдам берилади. Бир ишга қасам ичсангу, ундан яхшисини кўриб қолсанг, қасамингга каффорот бергин-да, ўша яхшисини қилгин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

532. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кеч қоронғисигача ўтирди. Сўнг аҳлига қайтиб борса, ёш болалари ухлаб қолган экан. Аёли унга таом келтирди. У бўлса ёш болалари туфайли таом емасликка қасам ичди. Кейин эса, фикри ўзгариб, таомни еди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган нарсани зикр қилди. Шунда у зот: «Ким бир нарса учун қасам ичса-ю, сўнгра ундан яхшироғини кўриб қолса, ўшани қилсин ва қасамига каффорот берсин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
820. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин,, дедилар,.Бухорий давоми...

1928 19:00 / 07.01.2023
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар..Эй Расулуллоҳ давоми...

5034 15:03 / 22.01.2019
227. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Лаа илааҳа иллаллоҳу, десаю, қалбида арпа донаси вазнича иймони бўлса, давоми...

5174 16:20 / 11.08.2019
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга давоми...

3083 20:02 / 28.04.2017