Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 185-дарс. Солиҳ туш

19:00 / 21.05.2022 2684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

714. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Одам боласи Мени ёлғончи қилди, у буни қилмаслиги керак эди. Ва Мени сўкди, у буни қилмаслиги керак эди. Мени ёлғончи қилгани «Асло мени аввал бошдагидек ҳолга қайтармайди» деганидир. Ҳолбуки, Менга уни қайтариш илк бор халқ қилишдан қийин эмас. Мени сўккани эса, «Аллоҳ фарзанд тутди» деганидир. Ҳолбуки, Мен Аҳадман, Сомадман, туғмадим, туғилмадим ва Менга ҳеч ким тенг бўлмади», деди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

715. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Нубувватдан башорат берувчилардан бошқа нарса қолмади», деганларини эшитдим. «Башорат берувчилар нима?» дейишди. «Солиҳ туш»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

716. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, рисолат ва нубувват кесилди. Мендан кейин расул ҳам, набий ҳам бўлмайди»дедилар. Бу гап одамларга оғир келди. Шунда у зот: «Лекин мубашширотлар бордир»дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мубашширотлар нима?» дейишди. «Мусулмоннинг тушидир. У нубувватнинг жузларидан биридир»дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

717. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўқима ёлғоннинг энг каттаси кўрмаган нарсани «кўрдим» дейишдир»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
402. Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қабрларнинг устига ўтирманглар. Уларга қараб намоз ўқиманглар,, давоми...

409 19:00 / 13 апрель
304. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байда ёки Зотул Жайшда давоми...

3977 13:45 / 13.12.2019
736. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Иблис тахтини сувнинг устига ўрнатади. Сўнгра давоми...

2504 19:00 / 02.07.2022
.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ жалла зикруҳу изорини судраган одамнинг намозини давоми...

1385 13:00 / 03.01.2021