Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 181-дарс. Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди...

19:00 / 15.04.2022 3670 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

700. Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

«Яҳудийлардан бир киши Умар розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор. Уни қироат қиласизлар. Агар у биз яҳудийлар жамоасига нозил бўлганида ўша кунни, албатта, ўзимизга байрам қилиб олардик: ўша – «Бугунги кунда сизларга динингизни мукаммал қилиб бердим» оятидир», деди. Шунда Умар: «Мен бу оятнинг қайси куни ва қаерда нозил бўлганини биламан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арафотда, жума куни нозил бўлган», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

701. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан олти нафар (киши бирга) эдик. Шунда мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Анавиларни олдингдан ҳайда! Бизга (яқинлашишга) журъат қилишмасин», дейишди. Мен, Ибн Масъуд, ҳузайллик бир киши, Билол ва яна икки киши бор эдик. Иккисининг номини айтмайман. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўнгилларига Аллоҳ тушишини истаган нарса тушди. У зот ўзларига ўзлари гапирдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эртаю кеч Роббиларига унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама!» оятини нозил қилди».

Муслим ривоят қилган.

* * *

702. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Садақага амр қилинганимизда, бу ишни зўрға қилар эдик. Абу Ақийл ярим соъ келтирди. Бошқа бир киши ундан кўпроқ келтирди. Шунда мунофиқлар: «Албатта, Аллоҳ анавининг садақасидан беҳожатдир. Мана бу бўлса, фақат риё учун қилди», дейишди. Шунда «Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни… айблайдиган» (ояти) нозил бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

703. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, у қочиб қутула олмайди»дедилар ва «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (ояти)ни қироат қилдилар».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
60. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ой ўтиб кетса ҳамки, Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонларида олов ёқилмасди, емагимиз хурмо ва сув давоми...

4739 11:06 / 30.11.2018
Оила ҳақида қавлий ҳадисларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий тутумлари ҳақида сўзлар эканмиз, у зотнинг ушбу мавзуга доир ҳадислари, қарашлари давоми...

3665 20:01 / 28.04.2017
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.2. Аллоҳ таолонинг саловотига мувофиқ иш қилиш.3. Фаришталарнинг саловотига мувофиқ иш қилиш.4. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн давоми...

5533 17:30 / 30.03.2018
. .Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ давоми...

3198 12:01 / 12.01.2020