Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Масиҳ дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўраш | Сийрат дарслари (270-дарс)

19:00 / 24 февраль 652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

375. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжидларга қоронғида юриб борувчиларга Қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

376. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларга қарамай таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сизлар учун «муробит»ликдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Чегарани қўриқлаб турадиган одам «муробит» дейилади.

377. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиздан ҳар бўғимига садақа лозим бўлади. Демак, ҳар бир тасбиҳ садақадир, ҳар бир ҳамд садақадир, ҳар бир таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ) садақадир ва ҳар бир такбир садақадир. Амру маъруф садақадир. Наҳйи мункар садақадир. Ўшаларнинг ўрнига чошгоҳда икки ракат намоз ўқиш кифоя қилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

378. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирингиз ташаҳҳудни ўқиганидан кейин Аллоҳдан тўрт нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин: «Аллоҳим, Сен ила жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклик ва ўликлик фитнасидан ҳамда масиҳ дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», десин».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб давоми...

3950 13:00 / 13.12.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун энг олий ўрнакдирлар. У зотнинг ҳаётларини ўрганиш ва унга қўлдан келганча эргашиш ҳар бир мусулмон давоми...

3374 19:10 / 28.04.2017
Кунлари умримиздек қисқа, тунлари орзулармиздек узун қиш... Мўмин инсон қисқа фурсатларни ғанимат билади, узун орзуларга эса берилиб, боғланиб қолмайди.Бу гал давоми...

4710 16:21 / 14.12.2018
806. Абу Малиҳ бир кишидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир уловга мингашиб кетаётган эдим. Уловлари қоқилиб кетган эди, .Бадбахт шайтон, деб давоми...

1537 19:00 / 16.12.2022