1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Йиғлаган устун

08:00 / 02.01.2021 2060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб хутба қиладиган бир устун бор эди. Минбар ўрнатилгач, ўша устуннинг ҳомиладор туяга ўхшаб йиғлаганини эшитдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тушиб, қўлларини унинг устига қўйдилар. Шунда у жим бўлди».

Бир ривоятда шундай дейилган: «Илгари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмонинг устуни ёнида хутба қилардилар. Бир жума куни у зот минбарга ўтирдилар. Шунда ўша устун овоз чиқариб, ёрилиб кетай деди».

Яна бир ривоятда шундай келтирилади: «Устун гўдак йиғлагандек овоз чиқарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушиб, уни қучоқладилар. У йиғлаб қолган бола онаси юпатганда инграб йиғлагандек йиғлаб, ниҳоят жим бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У олдин зикрни эшитар эди, шунинг учун йиғлади», дедилар». 

Бухорий ривоят қилган.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суннати мутаҳҳарода вақт қиймати ҳақида ёрқин хабарлар келган. Жумладан Бухорий, Термизий ва Ибн Можалар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган ҳадисда давоми...

2711 14:20 / 18.01.2019
Маълумки, ўрта асрларда Ислом оламида тасаввуф катта ўрин тутган. Мавлид маросимларига кўпроқ тасаввуф уламолари бош бўлишган. Унга асосан қалблари Набий давоми...

3899 14:08 / 19.11.2018
Ҳозирги кунда маросимларнинг тури кўпайиб кетди. Уларнинг кўпчилигига Исломнинг алоқаси йўқ. Мазкур маросимлар кўпроқ бошқаларга тақлид қилароқ шаклланган. давоми...

2839 21:20 / 27.01.2019
Толҳа ибн Мусарриф айтади .Ҳайсамадан .Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаяверади Қайси давоми...

1435 07:10 / 12.09.2019