Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (48-дарс). Исломнинг қайси амали яхшироқ?

16:00 / 30.08.2019 4218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси (қайси амали) яхшироқ?» деб сўради. «Таом беришинг ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом беришинг»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

246. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир мажлисда эдик. Шунда у зот айтдилар: «Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик ва Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмасликка менга байъат қиласизлар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Болаларингизни ўлдирмаслигингиз, қўл ва оёқларингиз орасидан тўқилган бўҳтон келтирмаслигингиз ва маъруф ишда осий бўлмаслигингиз ҳақида менга байъат қилинг. Бас, сиздан ким бунга вафо қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйиб, дунёда уқубатини олган бўлса, бу унинг учун каффоротдир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйсаю, сўнгра Аллоҳ уни беркитган бўлса, у Аллоҳга ҳавола – хоҳласа, уни афв қилади, хоҳласа, иқобга олади»дедилар. Шунда биз у зотга шу ҳақда байъат қилдик».

Бухорий ривоят қилган.

247. Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хиёрдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида ўтирган эдилар. Бир одам келиб, пинҳона гап айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқармагунларича нимани сирлашишгани билинмади. Қаралса, у мунофиқлардан бирини қатл қилишга изн сўраётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқариб: «У «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтирадими?» дедилар. «Ҳа! Аммо унинг шаҳодати ҳақиқий эмас», деди ҳалиги киши. «Намоз ўқийдими?» дедилар. «Ҳа! Аммо унинг намози ҳақиқий эмас», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни қатл қилишдан Аллоҳ мени қайтарган», дедилар».

Молик, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

248. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қийинчилигу осонликда, ғайрат келиб тургандаю малол келиб турганда, ўзимиздан бошқани устун қўйилганда ҳам қулоқ осиб, итоат қилиш, ишни ўз аҳлидан низо қилмаслик, қаерда бўлса ҳам Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақни гапириш ҳақида байъат қилдик».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
582. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Пойча ёки туёққа таклиф қилинсам ҳам, бораман. Менга пойча ёки туёқ ҳадя давоми...

3216 19:30 / 05.11.2021
1. Аллома Ибн Мунир айтади Пайғамбар алайҳис салом кўксларининг ёрилиши ва ул зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳис саломни давоми...

3550 18:59 / 28.04.2017
897. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Одамлар ичида ким давоми...

1354 19:00 / 13.05.2023
344. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди давоми...

1445 19:00 / 23.12.2023