Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (68-дарс). Ким намозни унутса...

16:00 / 17.01.2020 3959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир»дедилар».

Қатода: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил» оятини ўқиди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дейди», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

317. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингизда муаззин айтаётган нарсани айтинглар»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунуб бўлсалару, ейиш ёки ухлашни ирода қилсалар, намозга таҳорат давоми...

2800 03:44 / 01.03.2020
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бундай деганлар Бадр куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар томон қарадилар, давоми...

3773 12:07 / 25.11.2018
429. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси давоми...

2513 13:00 / 06.11.2020
Қуйида Қози Иёз, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хоний ва бошқа бир қанча адибларнинг асарларидан тўпланган .Муборак сийрат,дан парча келтирамиз.Қиёфалари Расулуллоҳ давоми...

3558 19:53 / 28.04.2017